1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг
буйруғи
Трансфер-агент фаолияти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 23 декабрда 1872-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2008 йил 28 октябрдаги 2008-29-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872, 2008 йил 21 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 47-сон, 469-модда) билан тасдиқланган Трансфер-агент фаолияти тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош директор Б. АТАХАНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 2 декабрь,
2015-21-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 2 декабрдаги 2015-21-сон буйруғига ИЛОВА
Трансфер-агент фаолияти тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
«Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига ва Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга мувофиқ, трансфер-агент фаолиятини юритиш тартибини белгилайди.».
«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (Марказий депозитарий) — депо ҳисобварақлари бўйича эмиссиявий қимматли қоғозларни сақлашнинг, бундай қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишнинг ва эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳаракатининг ягона тизимини таъминловчи давлат депозитарийси;».
«шартномани тузиш учун, шартномага тааллуқли бўлган, шунингдек инвестор эга бўлган қимматли қоғозларни ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни Марказий депозитарийга ёки инвестиция воситачисига тақдим этиш;».
5. 12-банддаги «депозитарийлар» деган сўз «Марказий депозитарий ва инвестиция воситачилари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 13-банддан «депозитарийларга» деган сўз чиқариб ташлансин.
«қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатганлик ва инсайдер ахборотдан фойдаланганликнинг суд томонидан аниқланган фактлари учун, шунингдек қимматли қоғозлар, қимматли қоғозларнинг эмитентлари, қимматли қоғозларга доир нархлар тўғрисида қасддан бузиб кўрсатилган ахборот тақдим этиш, шу жумладан рекламада шундай ахборот тақдим этиш орқали инвесторни ёки қимматли қоғозлар эгасини қимматли қоғозларни сотиб олишга ёки сотишга ундаганлик учун;
инвесторлар ёки қимматли қоғозларнинг эгалари билан тузилган шартномалар шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик, шунингдек инвестор ёки қимматли қоғозларнинг эгаси билан тузилган шартномада келишилганидан фарқ қиладиган шартлар асосида битим тузганлик учун.».