1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.06 Ер участкаларининг ижара ҳуқуқи]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер;
2.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, шунингдек ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланилишини таъминлаш, фермер хўжаликларининг молиявий ва иқтисодий ҳолатини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари томонидан ҳудудий фермерлар кенгашлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида ҳамда жамоатчиликни кенг жалб этган ҳолда:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар]
фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини хатловдан ўтказиш, улардан самарали ва оқилона фойдаланилишини танқидий таҳлил қилиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.01 Контрактация. Давлат эҳтиёжи учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш ва етказиб бериш (шунингдек, 03.11.01.05 га қаранг)]
фермер хўжаликларининг молиявий ва иқтисодий ҳолатини, фермер хўжаликлари фаолиятини самарали амалга ошириш, ер участкасининг ижара шартномаси шартларини, фермер хўжаликлари ва тайёрлов ташкилотлари ўртасида, энг аввало, давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш бўйича тузилган контрактация шартномаларини бажариш учун моддий-техника базасининг, меҳнат ресурслари ва айланма маблағларнинг мавжудлигини ўрганиш;
фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини ҳудудларнинг меҳнат ресурслари билан таъминланганлик даражасини, аҳоли зичлигини, фермер хўжаликларининг иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларини назарда тутиб, улар ишларининг самарадорлигини, тегишли касбий жиҳатдан тайёрланган кадрлар салоҳияти мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда янада мақбуллаштириш ишлари амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар]
2. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган, халқ депутатлари туман ва вилоятлар Кенгашлари томонидан кўриб чиқилган ва тасдиқланган:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.06.00 Ер тузилиши. Ер тузиш жараёни. Ер участкалари чегарасини ўрнатиш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар]
фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини янада мақбуллаштиришнинг, уларнинг ихтисослашуви асосий йўналишларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича йиғма якунлари 1, 1-1 — 1-5-иловаларга* мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.06.00 Ер тузилиши. Ер тузиш жараёни. Ер участкалари чегарасини ўрнатиш]
фермер хўжаликларини мақбуллаштириш якунларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар бўйича фермер хўжаликлари сони ва уларнинг ихтисослашуви йўналишларини ҳисобга олган ҳолда уларга бериладиган ер участкаларининг ўртача майдонлари 2, 2-1 — 2-13-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.06 Ер участкаларининг ижара ҳуқуқи]
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда янги ташкил этилган фермер хўжаликлари раҳбарлари билан, шунингдек ер участкалари мақбуллаштирилган фермер хўжаликлари раҳбарлари билан ер участкаларини узоқ муддатга ижарага олиш шартномалари тузиш чора-тадбирларини кўрсинлар;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
«Ўздонмаҳсулот» АК билан биргаликда ўн кун муддатда 2016 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун бошоқли экинлар дони сотиш юзасидан шартномаларни қайтадан тузиш чора-тадбирларини кўрсинлар;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.03 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш]
«Ўзнефтмаҳсулот» АК, «Ўзкимёсаноат» АЖ ва қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар билан биргаликда фермер хўжаликлари билан улар томонидан моддий-техника ресурслари сотиб олиш ҳамда хизматлар кўрсатиш юзасидан шартномаларни ўн кун муддатда қайтадан тузиш чора-тадбирларини кўрсинлар;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар]
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда тугатилган фермер хўжаликларини юридик шахсларнинг давлат реестридан белгиланган тартибда чиқариш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида 2015 йил 25 декабргача Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.01 Контрактация. Давлат эҳтиёжи учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш ва етказиб бериш (шунингдек, 03.11.01.05 га қаранг)]
5. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда фермер хўжалигининг асосий ишлаб чиқариш ва иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига оладиган фермер хўжаликларининг ягона базасини ташкил этсинлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.06.00 Ер тузилиши. Ер тузиш жараёни. Ер участкалари чегарасини ўрнатиш]
6. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 15 декабрь,
362-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 50-сон, 627-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)