Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгашининг
Улуғ Ватан уруши йилларидаги меҳнат фронти қатнашчиларининг моддий-маиший шароитларини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси, вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва ташкилотлар, колхозлар ва совхозларнинг раҳбарлари советлар ва касаба уюшмалари қўмиталари, меҳнат коллективлари иштирокида Улуғ Ватан уруши йилларидаги меҳнат фронти қатнашчиларига қуйидаги имтиёзларни жорий қилсинлар:
врачлар рецепти бўйича сотиб олинадиган дорилар қийматини 50 фоиз камайтириш;
боғдорчилик ширкатларига қабул қилишда устун даражада ҳуқуқ бериш;
телефон ўрнатиш, квартиралар олиш ва уларни ремонт қилишда устун даражада ҳуқуқ бериш;
пенсияга чиқишда ишлаган даврида биркитиб қўйилган поликлиникалардан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолиш.
Меҳнат ветеранларига илгари ишлаган корхоналарида, ташкилотларида ва муассасаларида, колхоз ва совхозларда илгари фойдаланиб келинган барча имтиёзларни сақлаган ҳолда, оталиқ қилишни ўрнатиш.
2. 1-пунктнинг
иккинчи ва
учинчи хатбошларида назарда тутилган имтиёзларни бериш бўйича харажатлар маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.
3. Кўрсатилган имтиёзлар 1991 йилнинг 1 январидан жорий қилинсин.