1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.02.00 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кредитлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳисоб ставкаси;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 6 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2201-1]
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 22 январдаги 1/1-сон қарори (рўйхат рақами 2201, 2011 йил 23 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 80-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 8 октябрь,
27/2-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 8 октябрдаги 27/2-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 мартдаги ПФ–3047-сонли «Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Марказий банк томонидан тижорат банкларига (бундан буён матнда банклар деб юритилади) қайта молиялаш кредитларини бериш ва уларни қайтариш тартибини белгилайди.».
«Ломбард кредити олмоқчи бўлган банк юқоридаги талабларга жавоб бериши билан бирга Ўзбекистон республика валюта биржасида (бундан буён матнда ЎзРВБ деб юритилади) давлат қимматли қоғозларини сақлаш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш учун очилган ҳисобвараққа (бундан буён матнда ДЕПО ҳисобварағи деб юритилади) эга бўлиши лозим.».
«давлат қимматли қоғозларнинг чиқарилиш шартлари, муддатлари, ликвидлиги, эмитентларининг мавқеи ва молиявий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда Марказий банк бошқаруви томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тасдиқланадиган Марказий банк томонидан ломбард кредит таъминоти сифатида гаровга олинадиган давлат қимматли қоғозлари рўйхатига киритилган бўлиши;
давлат қимматли қоғозларининг ҳисоби ДЕПО ҳисобварағида юритилиши;
банкка мулк ҳуқуқи асосида тегишли эканлиги, банкнинг бошқа мажбуриятлари билан боғланмаганлиги ҳамда ДЕПО ҳисобварағининг аҳволи тўғрисидаги кўчирма билан тасдиқланганлиги;».
4. 18, 22, 23 ва 28-бандлардан «Депозитарийдаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
«31. Кимошди савдолари натижаларига кўра ломбард кредитини олиш ҳуқуқига эга бўлган банклар оператори Марказий банк ҳисобланган ДЕПО ҳисобварағининг «Гаровга олинган» бўлимига зарур миқдордаги қимматли қоғозларни ўтказиш тўғрисида ЎзРВБга ДЕПО топшириқномасини ижро учун беради.».
«32. Банк ломбард кимошди савдолари ўтказилган куннинг эртасида соат 10:00 гача Марказий банкка банкнинг ЎзРВБга берган ДЕПО топшириқномаси нусхасини ҳамда ломбард кредитини бериш тўғрисида ўзи томонидан имзоланган шартномани тақдим этади. Топшириқномада банкнинг оператори Марказий банк ҳисобланган ДЕПО ҳисобварағининг «Гаровга олинган» бўлимига қимматли қоғозлар ўтказилганлиги тўғрисида ЎзРВБнинг белгиси қўйилиши лозим.
Ушбу ҳужжатлар (ЎзРВБга берилган ДЕПО топшириқномасининг нусхаси ва шартнома) белгиланган муддатда тақдим этилмаса, Марказий банк шартномани тузмайди ва банкка ломбард кредитини бермайди.».
7. 34-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Валюта биржаси Депозитарийси» деган сўзлар «ЎзРВБ» деган сўз билан алмаштирилсин.
«35. Гаровга олинган давлат қимматли қоғозларнинг ҳисоби банкнинг ДЕПО ҳисобварағининг «Гаровга олинган» бўлимида юритилади, ушбу бўлимнинг оператори Марказий банк ҳисобланади.
Банкнинг оператори Марказий банк ҳисобланган ДЕПО ҳисобварағининг «Гаровга олинган» бўлимига давлат қимматли қоғозларни ўтказиш ЎзРВБ томонидан банкнинг ДЕПО топшириқномасига асосан амалга оширилади. «Гаровга олинган» бўлимидан банкнинг ДЕПО ҳисобварағининг бошқа бўлимларига давлат қимматли қоғозларини ўтказиш ЎзРВБ томонидан фақат Марказий банк ДЕПО топшириқномасига асосан амалга оширилади.».
9. 37-банддаги «Депозитарийга» деган сўз «ЎзРВБга» деган сўз билан алмаштирилсин.
«Олинган кредитлар ва лизинглар бўйича гаровга берилган давлат қимматли қоғозлари» деган сўзлар «Олинган кредитлар ва лизинглар бўйича гаров сифатида берилган қимматли қоғозлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Депозитарийдан» деган сўзлар «ДЕПО ҳисобварағидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. 74-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «Олинган кредитлар ва лизинглар бўйича гаровга берилган давлат қимматли қоғозлари» деган сўзлар «Олинган кредитлар ва лизинглар бўйича гаров сифатида берилган қимматли қоғозлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13. 2-илова ушбу ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
14. 6-иловадаги «Депозитарийдаги» деган сўзлар «Ўзбекистон республика валюта биржасидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришларга ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзгармас фоиз ставка бўйича ломбард кредитини олиш тўғрисида
Кредитни таъминлаш учун Ўзбекистон республика валюта биржасидаги _______________________-рақамли ДЕПО ҳисобварағимизнинг «Гаровга олинган» (оператори Марказий банк ҳисобланган) бўлимидаги давлат қимматли қоғозларни ўтказамиз.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низом талабларига риоя этилганлигини тасдиқлайман.
Ўзбекистон республика валюта биржасидаги ДЕПО ҳисобварағидан кўчирма нусхаси илова қилинади.
Банк ваколатли шахсининг имзоси
__________________________________
(Ф.И.О.)
М.Ў.
Марказий банк томонидан тўлдирилади
Аризанинг қайд рақами __________________
Ариза келиб тушган сана 20___ йил «___» _______________
Ҳужжатларни қабул қилиш учун масъул шахс имзоси _____________________________
(Ф.И.О.)».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 44-сон, 570-модда)