1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.03.00 Капитал қўйилмалар. Инвестициялар (қурилишни молиялаштириш). Нархлар шаклланиши]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ОБЪЕКТ МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛГАНЛИГИ ВА ШАРТНОМА ҚИЙМАТИГА НИСБАТАН МАБЛАҒЛАР ТЕЖАЛГАНЛИГИ УЧУН ПУДРАТЧИ ТАШКИЛОТНИ БУЮРТМАЧИ ТОМОНИДАН МУКОФОТЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишни бошқариш ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 28 ноябрдаги 500-сон қарорининг 9-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати]
1. Объект муддатидан илгари фойдаланишга топширилганлиги ва шартнома қийматига нисбатан маблағлар тежалганлиги учун пудратчи ташкилотни буюртмачи томонидан мукофотлаш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.01 Умумий қоидалар. Маиший пудрат]
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси пудрат ташкилотларини мукофотлашнинг кўрсатиб ўтилган тартибини амалий фаолиятда фойдаланиш учун республика қурилиш бўлинмаларига ва инвестиция жараёнининг бошқа қатнашчиларига етказсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 26 март,
135-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 мартдаги 135-сон қарорига ИЛОВА
Объект муддатидан илгари фойдаланишга топширилганлиги ва шартнома қийматига нисбатан маблағлар тежалганлиги учун пудратчи ташкилотни буюртмачи томонидан мукофотлаш
ТАРТИБИ
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.03 Лойиҳа ва қидирувга оид ишларни бажаришга оид, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларни бажаришга оид пудрат]
1.1. Мазкур Тартиб маблағлар тежалган ва объект муддатидан илгари фойдаланишга топширилган тақдирда қурилиш қатнашчиларини мукофотлаш шартлари ва тартибини белгилаб беради, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш объектларини қуриш (реконструкция қилиш, техника билан қайта жиҳозлаш)ни ва ишлаб турган корхоналарни техника билан қайта жиҳозлаш ишлари бажарилишини қамраб олади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
1.2. Илмий-техник ишланмаларни, энг янги технологияларни жорий этиш, қурилиш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш йўли билан ўз вақтида сифатли пировард натижага эришиш учун қурилиш қатнашчиларини рағбатлантириш шартнома қийматига нисбатан маблағлар тежалганлиги ва объект муддатидан илгари фойдаланишга топширилганлиги учун қурилиш қатнашчиларини мукофотлашнинг мақсади ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.03 Лойиҳа ва қидирувга оид ишларни бажаришга оид, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларни бажаришга оид пудрат]
1.3. Мазкур Тартиб пудрат шартномаси бўйича қурилишда қатнашаётган барча юридик ва жисмоний шахслар (илмий-тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик муассасалари, бош пудратчи, субпудрат ташкилотлари ва бошқалар)га татбиқ этилади ҳамда шартнома қийматига нисбатан маблағлар тежалишига, объект муддатидан олдан фойдаланишга топширилишига кўмаклашади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати]
1.4. Шартнома қийматига нисбатан маблағлар тежалиши тендер савдолар асосида белгиланган шартнома нархи билан амалдаги харажатлар ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади. Ушбу маблағлар мукофот сифатида пудрат ташкилот ихтиёрида қолади.
1.5. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш]
фан ва техника ютуқларини жорий этиш, қурилиш-монтаж, ишга тушириш-созлаш ишлари ва бошқа ишларнинг илғор технологиялари қўлланилиши;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.20.00 Қурилиш материаллари саноати]
қурилишни объект сифатини пасайтирмайдиган унчалик қиммат бўлмаган зарур бинокорлик материаллари, ярим тайёр маҳсулотлар, буюмлар ва конструкциялар билан таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.08.00 Саноат қурилиши]
асбоб-ускуналар, қурилиш машиналари ва механизмларини ишлатиш харажатларини камайтириш, шунингдек ўзи тайёрлаган саноат маҳсулотини қўллаш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.02.00 Қурилиш соҳасидаги бошқарув. Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари]
устама харажатлар миқдорини қайта кўриб чиқиш ва қисқартириш ҳамда ноишлаб чиқариш харажатларини камайтириш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш]
тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига белгиланган тартибда ўзгартириш киритиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа чора-тадбирлар ҳисобига қурилиш қиймати пасайтирилишига эришиш шартнома қийматига нисбатан маблағлар тежалиши ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
1.6. Буюртмачи объект муддатидан илгари фойдаланишга топширилишидан манфаатдор бўлганда пудрат шартномасида амалда фойдаланишга топшириш санасидан бошлаб пудрат шартномасида назарда тутилган фойдаланишга топшириш санасигача маҳсулот ишлаб чиқаришдан олинадиган фойда ёки буюртмачи томонидан алоҳида ажратиладиган маблағлар ҳисобига қўшимча мукофотлаш шартлари қайд этилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати]
1.7. Қурилиш муддатининг пудрат шартномасида кўрсатилганга нисбатан қисқариши объектни муддатидан илгари фойдаланишга топшириш ҳисобланади.
2. ҚУРИЛИШ ҚАТНАШЧИЛАРИ ЎРТАСИДА МУКОФОТ ПУЛИНИ ТАҚСИМЛАШ ТАРТИБИ
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.02.00 Қурилиш соҳасидаги бошқарув. Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари]
2.1. Буюртмачи ва бош пудратчи бажариладиган ишлар хусусиятидан, меҳнат сарфидан ва қурилиш қатнашчиларининг пировард натижага қўшадиган мўлжалланган улушига боғлиқ равишда объект муддатидан илгари фойдаланишга топширилганлиги учун мукофотлаш шартларини қурилиш бошланишидан олдин ёки қурилиш давомида белгилаб оладилар.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш]
2.2. Шартнома қийматига нисбатан тежалган маблағлар ҳар бир қурилиш қатнашчисининг амалда қўшган улушидан келиб чиққан ҳолда мазкур Тартибнинг 1.5-бандига мувофиқ тақсимланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
2.3. Объект муддатидан илгари фойдаланишга топширилган тақдирда, буюртмачи манфаатдор бўлган ҳолда, қурилиш қатнашчиларини мукофотлаш уларнинг ҳар бирининг амалда қўшган улушига қараб мазкур Тартибнинг 1.6-бандига мувофиқ амалга оширилади.
(2.4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 168-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 288-модда)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш]
2.5. Қабул қилиш комиссиясининг объект муддатидан илгари фойдаланишга топширилганлигини белгиланган тартибда тасдиқловчи далолатномаси объект муддатидан илгари фойдаланишга топширилганлиги учун мукофотлашга маблағ ўтказиш учун асос ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати]
2.6. Объект муддатидан илгари фойдаланишга топширилганлиги учун ишларни бажарувчиларга мукофотлаш маблағларини ўтказиш пудрат шартномасида белгиланган муддатларда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.02.00 Қурилиш соҳасидаги бошқарув. Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари]
2.7. Объект муддатидан илгари фойдаланишга топширилганлиги учун буюртмачи томонидан маблағ билан таъминловчи банкка тақдим этиш учун расмийлаштириладиган тўлов топшириғида маблағнинг мукофотлашга мақсадли йўналтирилиши кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.02.00 Қурилиш соҳасидаги бошқарув. Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари]
2.8. Объект муддатидан илгари фойдаланишга топширилганлиги учун қурилиш қатнашчиларига ўтказилган мукофотлаш маблағларининг 10 фоизидан 35 фоизигача миқдорини ходимларни мукофотлаш учун, қолган қисмини тармоқнинг ишлаб чиқаришини ривожлантиришга ҳамда айланма маблағлар ва моддий ресурсларни тўлдириш учун фойдаланиш тавсия этилади.