toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси тўғрисида»ги қарорининг 1 ва 2-иловаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 22-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 31 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси тўғрисида»ги 30-II-сонли қарорининг 1 ва 2-иловаларига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 3, 144-модда; 2011 йил, № 3, 89-модда) иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси тасдиғига киритилсин.
3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари М. Раджабова зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 5 март,
КҚ-54-II-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2013 йил 5 мартдаги КҚ-54-II-сонли қарорига
ИЛОВА
1. 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 31 мартдаги 30-II-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси
ТАРКИБИ

Комиссия раиси

Раджабова Мавжуда Абдуллаевна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари

Комиссия раисининг ўринбосарлари

Алтиев Абдурашид Султанович

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси

Хужамбердиев Мамазаир

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси

Комиссия котиби

Сидиков Дамир Лутфуллаевич

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор

Комиссия аъзолари:

Аимбетов Нагмет Каллиевич

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими раиси

Раджапов Маврутали Гапирович

«GM-Ўзбекистон» акциядорлик жамияти бош директори ўринбосари

Адизов Замир Нарзуллоевич

Бухоро нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежи директори

Эргашев Қурақбой Ялгашевич

Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи

Ибраимов Холбой

Навоий давлат педагогика институти ректори

Маткаримов Пахридин Жураевич

Наманган муҳандислик-педагогика институти ректори

Тошев Фармон Исхакович

«Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталари бош муҳаррири

Бурханов Алишер Хаджимурадович

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор

Арипова Шохида Рахматовна

Термиз шаҳар 4-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати директори

Каримов Холмурод Абдурахмонович

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор

Қўрғонова Рахимахон

Бувайда педагогика коллежи директори

Абдикаримова Сайёра Сапаевна

Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси

Назаров Тура Абдуллаевич

Қарши тиббиёт коллежи директори

Абдурахимова Фарида Юлдашевна

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси»;

2. 2-илова 4-бандининг 5-кичик бандидаги «Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 й., 3-сон, 88-модда)