1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.09.00.00 Ижтимоий муҳофазага муҳтож ходимлар меҳнатини тартибга солишнинг қўшимча кафолатлари ва хусусиятлари / 05.09.01.00 Аёллар меҳнати;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.01.00 Зарарли меҳнат шароитларида ишлаётган ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.04 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 168-сонли «Солиқ имтиёзлари тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Оғир ишларда ишлаётган аёлларнинг даромадлари даражасини ошириш, уларнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1999 йил 1 апрелдан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар 1-рўйхатининг III қисмида ва 2-рўйхатнинг I қисмида кўрсатилган ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароитларида ишлаётган аёлларнинг даромадига солиқ солиш бўйича қўшимча имтиёзлар белгилансин, уларнинг даромадларига солиқ солиш даражаси 20 фоиздан юқори бўлмаслиги белгилаб қўйилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 1 мартдаги 72-сон қарорининг 1-банди мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароитларида ишлаётган аёлларга нисбатан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси даромад солиғи мазкур қарорга мувофиқ тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланиши устидан назоратни таъминласин.
4. Вазирликлар ва идоралар идоравий меъёрий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва Д.М. Ғуломова зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 17 март,
117-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 3-сон, 13-модда)