1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.01.00 Умумий қоидалар. Олий Мажлисга сайловлар / 01.08.01.01 Умумий қоидалар;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Референдумлар. Сайловлар. Сайлов тизими. Депутат;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар. Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар]
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси КЕНГАШИнинг
Қарори
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ, ТУМАН, ШАҲАР КЕНГАШИ ДЕПУТАТИНИНГ ГУВОҲНОМАСИ ВА КЎКРАК НИШОНИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши қарор қилади:
Ташқи кўриниши «ВИЛОЯТ (ТУМАН, ШАҲАР) КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ» кўкрак нишонига айнан ўхшаш бўлган кўкрак нишонлари тайёрланишига йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 18 апрель,
52-II-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг 2000 йил 18 апрелдаги 52-II-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатининг гувоҳномаси тўғрисида
НИЗОМ
1. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатининг гувоҳномаси тегишли халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунлар билан белгилаб қўйилган ваколатини тасдиқловчи ҳужжатдир.
2. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатининг гувоҳномаси депутат тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинганидан кейин тегишли сайлов комиссияси раиси ёки унинг ўринбосари томонидан берилади.
Халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатига гувоҳнома билан бир вақтда давлат йўловчилар транспортининг барча турларида тегишли ҳудудда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бепул юриш ҳуқуқини берувчи гувоҳноманинг илова варақаси ҳам берилади.
3. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутати ўзига берилган гувоҳномадан ўз ваколат муддати давомида фойдаланади.
Тегишли халқ депутатлари Кенгашининг ваколат муддати тугаганидан кейин гувоҳнома депутат этиб сайланган шахсда қолади. Депутатнинг ваколати муддатидан илгари тўхтатилган тақдирда гувоҳнома тегишли вилоят, туман, шаҳар ҳокимлигига қайтарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг 2000 йил 18 апрелдаги 52-II-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутати гувоҳномасининг
ТАВСИФИ
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатининг гувоҳномаси 90x60 миллиметр катталикдаги лидерн қопланган қаттиқ муқовали китобча кўринишига эга.
Вилоят Кенгаши депутати гувоҳномасининг муқоваси тўқ қизил рангли, туман Кенгаши депутати гувоҳномасининг муқоваси тўқ рангли, шаҳар Кенгаши депутати гувоҳномасининг муқоваси тўқ яшил ранглидир.
Гувоҳноманинг олд томон сўл қисмининг юқорисига — тилларанг зарвараққа Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири босиб туширилган, пастда гербдан ўнгроқ икки сатрда «ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ (ТУМАН, ШАҲАР) КЕНГАШИ» ёзуви бор.
Гувоҳноманинг ички қисмидаги матнлар икки бетга жойлаштирилган.
Гувоҳноманинг ички сўл томони юқорисига бир сатрда «O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI» сўзлари ёзилган, чап қисмига Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган, пастроқда эса беш сатрда — чақириқни ифодаловчи рақам, «CHАQIRIQ», «ЧАҚИРИҚ» сўзлари, шунингдек мазкур чақириқдаги халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари сайлови бўлган йил ва ваколатлари тугайдиган йилни кўрсатувчи рақамлар жойлашган.
Гувоҳнома сўл томони ўнг қисмининг юқорисига «GUVOHNOMA» сўзи ёзилган бўлиб, ундан ўнгроқда гувоҳноманинг тартиб рақами қўйилади. Ушбу матнда пастроқда алоҳида депутатининг фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек уч сатрда тегишли халқ депутатлари Кенгашининг номи ва «deputatidir» сўзи ёзилади. Гувоҳноманинг ички сўл томонидаги матнлар лотин ҳарфларида ёзилади. «Чақириқ» сўзи кириллицада такрорланади.
Гувоҳнома ўнг томонининг юқори қисмида бир сатрда «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ» сўзлари, пастроқда бир сатрда «ГУВОҲНОМА» сўзи ёзилган бўлиб, ундан ўнгроқда гувоҳноманинг тартиб рақами қўйилади.
Ушбу матндан пастроқда алоҳида депутатининг фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек уч сатрда тегишли халқ депутатлари Кенгашининг номи ва «депутатидир» сўзи ёзилади.
Депутатнинг фотосурати тагига: «Вилоят (туман, шаҳар) сайлов комиссияси раиси» деган матн ёзилади, тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси раисининг имзоси, исми ва отасининг исми бош ҳарфлари, фамилияси қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг 2000 йил 18 апрелдаги 52-II-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутати гувоҳномаси илова варақасининг
ТАВСИФИ
Халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутати гувоҳномасининг транспортда бепул юриш ҳуқуқини берадиган илова варақаси 75x55 миллиметр катталикдаги плёнка билан қопланган оқ силлиқ қоғоздан тайёрланади.
Илова варақаси юқори қисмида чап томонда Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва «ВИЛОЯТ (ТУМАН) КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ» матни, унинг остида гувоҳноманинг тартиб рақами кўрсатилган ҳолда «ГУВОҲНОМАГА» деган сўз бор. Пастда қуйидаги мазмундаги матн бўлади:
«Вилоят (туман) Кенгашининг депутати тегишли вилоят (туман) ҳудудида давлат пассажир транспортининг барча турларида (такси, бошқа транспорт турларининг буюртма йўналишлари, шунингдек шаҳар йўловчи транспорти бундан мустасно) текин юриш ҳуқуқидан фойдаланади».
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг 2000 йил 18 апрелдаги 52-II-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
«ВИЛОЯТ (ТУМАН, ШАҲАР) КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ» кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғига ўхшатиб ишланади.
Депутат кўкрак нишонининг асоси махсус қотишмадан тайёрланади, нишоннинг сирт томони мовий, оқ ва яшил рангдаги эмаль билан қопланган. Оқ йўл мовий ва яшил йўллардан қизил ранг эмаль қопланган ҳошия билан ажралиб туради. Нишондаги тасвирлар, ёзув, нишон қирралари ҳамда орқа томони зарҳал қилиб ишланган.
Нишон чап томонининг юқори бурчагида мовий фонда ярим ой ва унинг ўнг томонида ўн иккита беш қиррали юлдуз тасвирланган. Ярим ой вертикал жойлаштирилган. Юлдуз вертикал ва горизонтал бўйича қуйидаги тартибда жойлаштирилган: юқори қаторда — учта юлдуз, ўрта қаторда — тўртта юлдуз, қуйи қаторда — бешта юлдуз.