1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.07.00 Банк карталарининг эмиссияси ва улардан фойдаланган ҳолда операциялар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.07 Депозитарий;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.12 (Кучини йукотган) Қимматли қоғозлар бозорида бошқа фаолият турлари;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг
Қарори
Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 22 сентябрда 1782-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2008 йил 23 февралдаги 299-B, 2008-05-сон қарори (рўйхат рақами 1782, 2008 йил 2 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 105-модда) билан тасдиқланган Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 22 август,
299-В-2-сон
Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директори Б. АТАХАНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 22 август,
2015-12-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2015 йил 22 августдаги 299-В-2 ва 2015-12-сон қарорига ИЛОВА
Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
«Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-726-сонли «Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишига оид талабларни белгилаб беради.
Мазкур Низом давлат қимматли қоғозларига доир операцияларга татбиқ этилмайди.».
2. Ўзбек тилидаги матннинг 1, 6, 7, 14, 15, 16 ва 18-бандларидаги «бозори фаолиятини тартибга солувчи» деган сўзлар «бозорини тартибга солиш бўйича» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:
«31. Банк томонидан қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида касбий фаолиятни амалга оширишда банк ҳар бир мижознинг қимматли қоғозлари ва пул маблағлари ҳисобини юритиши, қимматли қоғозларга доир битимлар ва операцияларни мижоз билан тузилган шартномага мувофиқ амалга ошириши, тузилган битимлар ва амалга оширилган операциялар тўғрисида унга ҳисобот бериши шарт.».
«17. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида фаолият юритувчи банк томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги ҳақида ахборот келиб тушганда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўришга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига чоралар кўриш учун маълумотлар юбориш ҳуқуқига эга.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 38-сон, 503-модда)