toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 15 сентябрда 1834-5-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 3 майдаги 11/5-сон қарори (рўйхат рақами 1834, 2008 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 276-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 5 сентябрь,
24/2-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/2-сонли қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган қўшимчалар
1. 51-банд, 78-банднинг биринчи хатбошиси ва 80-банд «муҳр изи» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 571-банднинг тўртинчи хатбошиси «муҳр намуналарига» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3. 60-банднинг биринчи хатбошиси «муҳр изини» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 37-сон, 492-модда)