1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)» 2014 йил 16 апрелдаги ЎРҚ-366-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сон қонунлари)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сонли «Фуқаролар йиғинининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 9 сентябрь,
261-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 сентябрдаги 261-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига киритилаётган қўшимча
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига қуйидаги мазмундаги IV1 боб қўшилсин:
«IV1. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар тайёрлаш ва киритиш тартиби
321. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини бажариш юзасидан ёхуд ташаббус тартибида таъминланади.
322. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш масаласи юзасидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддаси биринчи қисмининг 8-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони лойиҳаси ишлаб чиқилади.
323. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони лойиҳасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
ушбу лойиҳа қабул қилинишининг мақсадга мувофиқлигини асослашдан иборат бўлган тушунтириш хати;
миллий ва хорижий тажрибанинг таҳлили;
молиялаштириш ҳажми ва манбалари бўйича зарур ҳисоб-китоблар;
ташкил этилаётган органнинг асосий вазифалари, функциялари, фаолиятининг ҳуқуқий ва ташкилий асослари (тузилмаси, ходимларининг, шу жумладан бошқарув ходимларининг чекланган сони), тугатилаётган органнинг функцияларини қайта тақсимлаш ва бошқа масалалар бўйича таҳлилий материаллар.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони лойиҳасини келишиш ва киритиш, шунингдек уни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш ушбу Регламент талабларига мувофиқ амалга оширилади.
324. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги таклиф, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони лойиҳаси ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида кўриб чиқилади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги таклиф маъқулланган тақдирда Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг тегишли қарори қабул қилинади ва Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимнома киритилади.
325. Тақдимнома Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан имзоланади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳаси ва зарур таҳлилий материаллар илова қилинган ҳолда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига киритилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 36-сон, 479-модда)