1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Электрон тижорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2015 йил 22 майдаги ЎРҚ-385-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
«Электрон тижорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2015 йил 22 майдаги ЎРҚ-385-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда электрон тижоратни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги электрон тижорат соҳасида махсус ваколатли давлат органи этиб белгилансин.
«Электрон тижорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва ушбу қарорга мувофиқ электрон тижорат соҳасида махсус ваколатли давлат органига юкланган ваколатларнинг самарали амалга оширилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Марказий банк, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат тизимини янада ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.16.00 Банк ҳисобварағи;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
4.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ]
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ экспорт қилувчилар тўлиқ тўлов уларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги ҳисоб рақамларига тушгандан ва ушбу ахборот Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилгандан сўнг экспорт контрактларини расмийлаштирмасдан Интернет тармоғидаги он-лайн дўконлар орқали товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўладилар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Бунда 1000 (бир минг) АҚШ долларигача тенг қийматли товарлар божхона юк декларацияси расмийлаштирилмасдан ва почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидаларига мувофиқ Интернет тармоғида он-лайн дўконлар орқали экспорт қилиниши мумкин.
4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига ва миллий телерадиокомпаниясига бошқа оммавий ахборот воситаларини, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда «Электрон тижорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (2015 йил 22 майдаги ЎРҚ-385-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни таҳриридаги) мазмуни ва моҳиятини кенг ёритиш тавсия қилинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири Г.К. Саидова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 8 сентябрь,
259-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 сентябрдаги 259-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартириш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 январдаги 37-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тўғрисидаги низомда:
«электрон тижорат соҳасида давлат дастурларини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этади;
бошқа манфаатдор давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда ўз ваколатлари доирасида электрон тижорат соҳасидаги стандартлар, нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
электрон тижоратни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
электрон тижорат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришда ва унинг ижросини таъминлашда иштирок этади;
электрон тижорат қатнашчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўради;
электрон тижорат соҳасида тадқиқотларни ва мониторингни ташкил этади»;
«121. Экспорт қилувчилар тўлиқ тўлов уларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги ҳисоб рақамларига тушгандан ва ушбу ахборот ТСОЯЭАТга киритилгандан сўнг экспорт контрактларини расмийлаштирмасдан Интернет тармоғидаги он-лайн дўконлар орқали товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Бунда 1000 (бир минг) АҚШ долларигача тенг қийматли товарлар божхона юк декларацияси расмийлаштирилмасдан ва почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидаларига мувофиқ Интернет тармоғидаги онлайн дўконлар орқали экспорт қилиниши мумкин».