toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 05.07.2018
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 июлдаги 502-сонли «Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сон қарорига мувофиқ, шунингдек Тошкент давлат юридик университети магистратурасига талабаларни қабул қилиш жараёнини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 июлдаги 206-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 7-сон, 47-модда) билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Белгилансинки, 2015/2016 — 2019/2020 ўқув йилларида Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 23 июлдаги 206-сон қарорига 1-илованинг 26-бандида назарда тутилган тест синовларига талаблар «Мутахассислик фанлари» фанига қўлланилади.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ю. Ходиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 4 сентябрь,
256-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 сентябрдаги 256-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 июлдаги 206-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент давлат Юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 7-банддаги «Мутахассислик фани» сўзлари «Мутахассислик фанлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 8-банддаги «Мутахассислик фани» сўзлари «Мутахассислик фанлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 19-банддаги «10» рақами «15» рақами билан алмаштирилсин.
4. 23-банднинг учинчи хатбошидаги «Мутахассислик фани» сўзлари «Мутахассислик фанлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 36-сон, 475-модда)