toggle_night_mode
Ҳужжат 24.08.2015 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги Низомни ҳамда Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини танлаш ва уларни ротация қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика санитария-эпидемиология хизмати фаолиятини ва уни малакали кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 26 июндаги 170-сон қарорига мувофиқ, шунингдек давлат санитария-эпидемиология назорати марказларини юксак касбий ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, замонавий шароитларда раҳбарлик қилишга қодир бўлган юқори малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Қуйидагилар:
Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини танлаш ва уларни ротация қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 8 апрелдаги 147-сон қарори билан тасдиқланган Санитария қонунларини бузганлик учун жазо жарималаридан тушадиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 20 август,
243-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 243-сон қарорига
1-ИЛОВА
Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Вазирлар Маҳкамасининг «Республика санитария-эпидемиология хизмати фаолиятини ва уни малакали кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 26 июндаги 170-сон қарорига мувофиқ Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини танлаш, аттестациядан ўтказиш ва ротация қилиш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачларини эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачлари (кейинги ўринларда бош врачлар деб аталади) давлат санитария-эпидемиология назорати марказларини малакали, замонавий фикрлайдиган, юксак касбий ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган, ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаган, етарли даражада бошқарув кўникмасига ва тажрибага эга бўлган кадрлар билан таъминлаш мақсадида аттестациядан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Бош врачлар аттестацияси ҳар уч йилда бир марта ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Республика комиссиясининг фаолияти
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Республика комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Республика комиссияси ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Қуйидагилар Республика комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
бош врачларни, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимларига касбий тайёргарлиги даражаси ва малакаси бўйича мувофиқлигини баҳолаш юзасидан уч йилда бир марта аттестациядан ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
санитария-эпидемиология назорати хизматларининг кадрлар таркибини юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлаш бўйича таклифлар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
санитария-эпидемиология назорати хизматлари бош врачлари малакасини доимий равишда ошириб бориш ва уларнинг касбий даражасини ўстириш тизимини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Республика комиссиясини раис бошқаради. Раис бўлмаган тақдирда Республика комиссиясини унинг ўринбосари бошқаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Аттестациядан ўтказиш жойи ва муддати, аттестациядан ўтказиладиганларнинг рўйхат бўйича таркиби ҳамда аттестацияни ўтказишнинг бошқа ташкилий масалалари Республика комиссияси томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Республика комиссияси аъзолари Республика комиссияси мажлисларини тайёрлаш ва ўтказишда қатнашадилар, зарурат бўлганда, аттестациядан ўтказиладиганнинг фаолиятига тааллуқли қўшимча материаллар ва ҳужжатларни талаб қилиш ҳуқуқига эгадирлар, аттестация варақасини ва аттестация протоколини имзолайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Комиссия мажлислари Республика комиссияси томонидан тасдиқланган жадвал бўйича ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Аттестациядан ўтиши керак бўлган шахслар ва аттестацияни ўтказиш муддатлари
11. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ҳамда шаҳарларнинг давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари бош врачлари аттестациядан ўтишлари керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Қуйидагилар аттестациядан ўтказилмайди:
тегишли лавозимда бир йилдан кам ишлаган шахслар;
ҳомиладор, шунингдек чақалоқни парвариш қилиш бўйича таътилда бўлган аёллар.
Кўрсатиб ўтилган аёлларни аттестациядан ўтказишга улар ишга чиққанидан кейин орадан камида бир йил ўтгач йўл қўйилади.
IV. Аттестация талаблари
13. Аттестация талаблари қуйидагиларни холисона баҳолашни ўз ичига олади:
қонунчилик, маънавият ва маърифат масалалари бўйича билимлар;
бош врачларнинг касбий фазилатлари ҳамда тегишли ҳудудда соғлиқни сақлаш ва санитария-эпидемиология ҳолатининг мақбул даражада бўлиши соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш якунлари бўйича улар фаолиятининг якуний натижалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лавозим вазифаларига мувофиқ бош врачлар фаолиятининг аниқ натижалари;
санитария-эпидемиологиянинг мақбул бўлиши соҳасидаги қонунчиликка риоя этиш даражаси ва сифатига қўйиладиган талабларнинг таъминланиши;
кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва улар билан иш олиб бориш сифати;
моддий ресурсларни бошқариш самарадорлиги;
илғор ахборот-технологияларини, замонавий илмий ютуқларни давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизими фаолиятига жорий этиш.
V. Аттестацияни ўтказиш тартиби
14. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
аттестация ўтказилишидан ўн кун олдин Республика комиссияси билан келишган ҳолда аттестацияни ўтказиш тўғрисидаги тегишли буйруқни чиқаради, унда аттестациядан ўтказиладиганларнинг рўйхат бўйича таркиби, аттестацияни ўтказиш жойи ва муддати белгиланади;
аттестациядан ўтказиладиганларни аттестацияни ўтказиш тўғрисидаги буйруқ, шунингдек Республика комиссияси томонидан тасдиқланган аттестация талаблари рўйхати (шу жумладан саволномалар) билан имзо қўйдирган ҳолда таништиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Республика комиссиясига аттестациядан ўтказиладиганларнинг ҳар бири учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) маълумотнома;
б) маълумоти, малака тоифаси, илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхалари;
в) малака оширганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар (сертификатлар) нусхалари;
г) ўтган уч йилда амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисобот;
д) қуйидагилар учун ишлаб чиқариш тавсифномаси:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачлари учун — Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
туманлар ва шаҳарлар давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачлари учун — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачларидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
е) ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича аттестация варақаси.
16. Аттестациядан ўтказилаётганларнинг ҳар бири учун расмийлаштириладиган аттестация варақасида қуйидагилар акс эттирилади:
аттестациядан ўтказилаётган тўғрисидаги маълумотлар;
аттестациядан ўтказилаётганга бериладиган саволлар ва унинг жавоблари;
аттестациядан ўтказилаётганнинг эътирозлари ва таклифлари;
аттестациядан ўтказилаётганнинг фаолиятини баҳолаш;
овоз бериш натижалари;
Республика комиссиясининг тавсиялари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
аттестация ўтказилган сана;
Республика комиссиясининг ўтказилган аттестация натижалари бўйича қарори.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аттестация варақаси Республика комиссиясининг раиси, котиби ва унинг мажлисида қатнашган аъзолари томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Республика комиссияси мажлиси аттестациядан ўтаётган ходимнинг иштирокида ўтказилади.
Узрли сабабга кўра аттестацияга келмаган шахслар Республика комиссиясининг кейинги мажлиси вақтида аттестациядан ўтказилади.
Узрсиз сабабга кўра аттестацияга келмаган шахслар огоҳлантирилади. Узрсиз сабабга кўра аттестацияга такроран келинмаган тақдирда Республика комиссияси аттестациядан ўтадиганнинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачларини аттестациядан ўтказиш учун саволнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Республика комиссияси томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Аттестацияни холисона ўтказиш мақсадида Республика комиссияси:
Кейинги таҳрирга қаранг.
аттестациядан ўтаётган ходимга унинг лавозим вазифалари билан боғлиқ саволлар беради;
аттестациядан ўтаётган шахс томонидан тақдим этилган унинг хизмат фаолияти тўғрисидаги қўшимча маълумотларни кўриб чиқади.
20. Республика комиссиясининг мажлиси унда аъзоларининг камида етти нафари қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Аттестацияни ўтказиш вақтида аудио ва видеоёзувлар амалга оширилади.
VI. Аттестация натижалари
22. Бош врачнинг аттестация талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги қарор аттестациядан ўтаётганнинг иштирокисиз очиқ овоз бериш йўли билан, Республика комиссиясининг мажлисда қатнашаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Республика комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Аттестация натижалари бўйича Республика комиссияси қуйидаги баҳолардан биттасини қабул қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
эгаллаб турган лавозимига мувофиқ;
Республика комиссияси тавсиялари бажарилганда орадан 6 ой ўтгандан кейин аттестациядан такроран ўтган ҳолда эгаллаб турган лавозимига мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмас.
24. Аттестация натижалари аттестациядан ўтказилаётганга Республика комиссияси мажлиси тугагандан кейин дарҳол эълон қилинади ва ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ протокол билан расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Республика комиссиясининг протоколи асосида Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи белгиланган тартибда ўн иш кунидан кечикмай тегишли буйруқ чиқаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Аттестациядан ўтолмаган бош врачлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 100-моддасининг 2-қисми асосида эгаллаб турган лавозимидан озод қилинадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Республика комиссияси қарори юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят билдирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аттестация жараёнида ёки бош врачларни аттестациядан ўтказиш якунлари бўйича пайдо бўладиган низолар қонунчиликка мувофиқ ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

‎‎Аттестация варақаси

‎‎1. Фамилияси, исми, отасининг исми _______________________________________________
‎‎2. Туғилган санаси______________________________________________________________
3. Маълумоти _________________________________________________________________

‎‎(қачон? қандай олий таълим муассасасини (факультетни) тамомлаган?)

‎‎4. Мутахассислиги _____________________________________________________________

‎‎(диплом бўйича мутахассислиги, ихтисоси)

‎‎5. Илмий даражаси, унвони______________________________________________________
‎6. Малака оширганлиги: _________________________________________________________ ____________________________________________________________________________
‎7. Эгаллаб турган лавозими: ___________________________________________________ ____________________________________________________________________________
‎8. Умумий иш стажи ____, шу жумладан раҳбарлик лавозимидаги _______________________
‎9. Бошқа маълумотлар: __________________________________________________________
‎ ____________________________________________________________________________
‎10. Аттестациядан ўтказилаётганга саволлар ва унинг жавоблари: ________________________
‎_____________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________
‎11. Аттестациядан ўтказилаётганнинг эътирозлари ва таклифлари: ________________________ _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________
‎12. Аттестациядан ўтказилаётганнинг фаолиятини баҳолаш: ___________________________ ____________________________________________________________________________
‎13. Овоз бериш натижалари: розилар_________ қаршилар________ бетарафлар____________
‎14. Комиссиянинг тавсиялари: ____________________________________________________ _____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________
‎15. Аттестация ўтказилган сана: ___________________________________________________
‎16. Ўтказилган аттестация натижалари бўйича қарор: __________________________________
‎_____________________________________________________________________________

Комиссия раиси‎‎
___________________________________‎
Комиссия раисининг ўринбосари‎‎
___________________________________‎‎‎
Комиссия котиби‎‎
___________________________________‎‎‎
Комиссия аъзолари‎‎
_______________________________‎‎‎‎
_______________________________‎‎‎‎
_______________________________‎‎‎‎
_______________________________‎‎
‎‎Аттестация варақаси билан танишдим: ____________________________________________

(сана, аттестациядан ўтказилаётганнинг имзоси)‎‎

Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини танлаш, аттестациядан ўтказиш ва ротация қилиш бўйича Республика комиссияси мажлисининг
‎____ -сон ПРОТОКОЛИ

Тошкент шаҳри‎‎

20___ йил «___» _________ ‎‎

‎‎Комиссия раиси

‎Комиссия раисининг ўринбосари

‎Комиссия котиби

‎Комиссия аъзолари:
‎1.
‎2.
‎3.
‎4.
‎5.
‎6.
‎7.
Ф.И.О. ‎

‎‎Ф.И.О. ‎

‎‎Ф.И.О. ‎

‎‎Ф.И.О.‎ ‎
‎‎20___ йил «___» ________ даги мажлис якунлари бўйича комиссия қарор қилади:

Т/р‎

Фамилияси, исми ва отасининг исми‎

Иш жойи‎

Лавозими‎

Республика комиссиясининг қарори‎

1.‎

2.‎

3.‎

4.‎

5.‎

6.‎

7.‎

‎‎Комиссия раиси _____________________

‎Комиссия котиби _____________________
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 243-сон қарорига
2-ИЛОВА
Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини танлаш ва уларни ротация қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг «Республика санитария-эпидемиология хизмати фаолиятини ва уни малакали кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 26 июндаги 170-сон қарорига мувофиқ Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари раҳбар кадрларини танлаш, аттестациядан ўтказиш ва ротация қилиш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари бош врачларини (кейинги ўринларда бош врачлар деб аталади) танлаш ва ротация қилиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Бош врачларни танлаш ва ротация қилишдан мақсад давлат санитария-эпидемиология хизмати органларини энг малакали, юқори касбий ва маънавий — ахлоқий сифатларга эга бўлган, ахборот-коммуникация технологияларини биладиган, етарли бошқарув кўникмалари ва тажрибасига эга бўлган, замонавий фикрлайдиган кадрлар билан тўлдириш ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Номзодларни танлаш
3. Бош врачлар лавозимига номзодларни танлаш давлат санитария-эпидемиология хизматининг етарли малака ва иш тажрибасига эга бўлган ходимлари сафидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Бош врачлар лавозимига номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
«санитария-гигиена» ёки «эпидемиология» мутахассислиги бўйича олий тиббий маълумоти;
давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимида камида беш йиллик иш стажи;
бош врач вазифаларини бажариш учун зарур бўлган юқори малака ва маънавий-ахлоқий сифатларнинг мавжудлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
уларга юкланган вазифалар ва мажбуриятларни самарали бажаришни таъминлаш қобилияти.
5. Республика комиссиясининг кўриб чиқиши учун бош врачлар лавозимига номзодларни танлаш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Республика комиссияси тақдим қилинган ҳужжатлар бўйича ҳар бир номзод билан суҳбат ўтказади, уларнинг касбий билимлари даражасини ва бошқарув фаолияти тажрибасини ўрганади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Номзодларнинг малакаси, касбий, маънавий-ахлоқий сифатларини янада чуқурроқ ўрганиш мақсадида, зарур ҳолларда, Республика комиссияси тақдим этилган материаллар бўйича қўшимча маълумотлар олиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига сўровнома юбориши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ҳужжатларни кўриб чиқиш якунлари, шунингдек бош врач лавозимига номзодга қўйиладиган талабларга мувофиқлиги бўйича Республика комиссияси номзодларни маъқуллаш ёки рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Бош врачларни тайинлаш тартиби
9. Республика комиссияси ижобий қарор қабул қилган тақдирда тавсия этилган номзод беш кун мобайнида бош врач лавозимига тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачлари Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан лавозимга тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Республика шаҳарлари ва туманлари давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачлари Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи билан келишув бўйича тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачлари томонидан лавозимга тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Бош врачлар билан беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга меҳнат шартномаси тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Бош врачларни ротация қилиш тартиби
13. Бош врачлар эгаллаган лавозимида беш йиллик муддат муваффақиятли ишлар билан тугагандан кейин эгаллаб турган лавозимидан паст бўлмаган лавозимга янги иш жойига ротация қилинади. Ишда жиддий камчиликлар мавжуд бўлганда ушбу муддат анча қисқартирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Бош врачларни ротация қилиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
фаолияти жараёнида аҳолининг санитария-эпидемиология жиҳатдан хотиржамлиги соҳасида тўпланган касбий билимлари ва илғор тажрибасини давлат санитария-эпидемиология назоратининг бошқа марказларида жорий этиш;
мутахассисларнинг ишлаш қобилиятини ва улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, жамоада соғлом иш шароитини таъминлаш;
лавозим мавқеини суиистеъмол қилиш ва ўз касбий вазифаларига совуққонлик билан қараш каби салбий ҳолатларни бартараф этиш.
15. Бош врачларни бошқа иш жойига ротация қилиш меҳнат қонунчилиги нормаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 243-сон қарорига
3-ИЛОВА
Санитария қонунларини бузганлик учун жазо жарималаридан тушадиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Низомнинг барча матни бўйича «Санитария-эпидемиология станцияси», «санэпидстанция» ва «санитария-эпидемиология станциялари» сўзлари «давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Низомнинг барча матни бўйича «счёт» сўзи «ҳисоб варақаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари томонидан солинган жарималарни ундириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади».
4. Бешинчи ва олтинчи хатбошилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«вакциналар, озуқа муҳити, бактерияли фаглар, иммуноглобулинлар, диагностикумлар, зардоблар, дезинфекция воситалари, кимёвий реактивлар, тиббий жиҳозлар ва техникалар, лаборатория идишлари, лабораториялар учун асбоблар ва приборлар харид қилишга, приборлар ва асбобларни таъмирлашга, автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлашга, эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилганда хизмат сафари харажатларини тўлашга;
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 июндаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари раҳбар кадрларини танлаш, аттестациядан ўтказиш ва ротация қилиш бўйича Республика комиссиясининг қарорига кўра, давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини янги иш жойига ўтказилганда уларни хизмат уй-жойлари билан таъминлашга ёки унинг ижараси учун компенсация тўловларига».
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 243-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Дайди ҳайвонларни тутиш билан шуғулланувчи ходимлар меҳнатини рағбатлантириш тўғрисида» 1998 йил 21 августдаги 359-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 октябрдаги 227-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 10-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссияси тўғрисидаги Низомга 1-илованинг еттинчи хатбоши.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 33-сон, 443-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон; 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)