Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари фаолиятини ва уни малакали кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш тадбирлари изчил амалга оширилиши натижасида аҳоли соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчилик базаси шакллантирилди. Қишлоқ врачлик пунктларидан тортиб республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларигача барча даражаларни қамраб олувчи аҳолига тиббий-профилактик ёрдам беришнинг яхлит ташкилий тузилмаси ташкил этилди.
Санитария-эпидемиология масалаларида аҳолининг хотиржамлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида республикада алоҳида ўта хавфли юқумли касалликлар четдан кириб келишининг олди олинди, чақалоқларнинг полиомиелит, дифтерия, қизилча, қоқшол касалликлари қайд этилмаяпти. Болаларни режали эмлаш билан қамраб олиш 98,3 фоизни ташкил этди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат санитария-эпидемиология хизмати, шунингдек уларнинг ҳудудий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан «Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисида» ва «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари талаблари тўлиқ ҳажмда бажарилиши таъминланмаяпти.
Раҳбарлик усулларини такомиллаштириш, санитария-эпидемиология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш, унинг моддий-техника базасини назорат қилиш ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашнинг аҳволи, шунингдек санитария-эпидемиология масалаларида аҳолининг хотиржамлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўсиб бораётган замонавий талабларга жавоб бермайди.
Санитария-эпидемиология назорати марказларининг моддий-техника базасини таҳлили махсус лабораторияларнинг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланганлиги 60 — 70 фоизни ташкил этишини кўрсатди.
Санитария-эпидемиология хизмати раҳбар кадрларини танлаш тизимида, биринчи навбатда уларнинг малакаси етарлича эмаслиги ва қўйиладиган талабларга номувофиқлиги билан боғлиқ жиддий камчиликлар ва нуқсонлар мавжуд. Санитария-эпидемиология хизматининг врач кадрлар билан таъминланганлиги 84,4 фоизни ташкил этади. Врачлар умумий сонининг 45 фоизи малака тоифасига эга эмас, шу жумладан раҳбар ходимлар орасида ушбу кўрсаткич 30 фоизни ташкил этади. Лавозим мавқеини суиистеъмол қилиш ва ўз касби билан боғлиқ вазифаларга совуққонлик билан қараш каби салбий ҳолатлар бартараф этилмаган.
Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш, санитария-эпидемиология масалаларида аҳолининг хотиржамлигини таъминлаш, бошқарувнинг илғор шакллари ва усулларини жорий этиш, юксак касбий ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаган, замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали кадрларни танлаш ва улар билан тўлиқ таъминлаш масалаларида давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.10.00 Корхона раҳбари билан меҳнат шартномаси тузиш хусусиятлари;
иш берувчилар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг (кейинги ўринларда — Санэпидқўм) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар бўлимлари бошлиқлари билан 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга меҳнат шартномаси тузадилар;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
Санэпидқўм Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар бўлимлари бошлиқлари 3 йилда бир марта даврийликда аттестациядан ўтишлари керак;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг);
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.21.00 Бошқа ишга ўтказиш]
Санэпидқўм Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар бўлимлари бошлиқлари эгаллаб турган лавозимида муваффақиятли ишлашнинг беш йиллик муддати тамом бўлгандан кейин эгаллаб турган лавозимидан паст бўлмаган лавозимга янги иш жойига ўтказилиши керак. Ишда жиддий камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, ушбу шартли муддат сезиларли даражада қисқартирилиши мумкин;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.08.00 Бошқа жойга ишга кўчиб борганда бериладиган кафолатлар ва компенсациялар;
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.09.00 Хизмат турар жойи]
Санэпидқўм органлари тизимининг раҳбар ва бошқарув кадрлари янги иш жойига ўтказилганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат турар жойи ёки у ижарага олинганлиги учун компенсация тўлови билан таъминланадилар.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
2. Қуйидагилар Санэпидқўм ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг энг муҳим йўналишлари этиб белгилансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
энг аввало, ўта хавфли юқумли касалликлар профилактикаси, уларнинг ўчоқларини бартараф этиш ва тарқалиб кетишининг олдини олишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобига аҳолини вирусли ва юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш тизимининг самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш;
бинолар ва иншоотларни, сув таъминоти, канализация, оқова сувларни тозалаш, гидротехника иншоотлари тизимларини ва бошқа объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилишда, хом ашёнинг янги турларини, озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат буюмлари, қурилиш материаллари, ионлаштирувчи нурланиш манбалари, кимёвий моддалар, биология воситалари, тиббий ва иммунобиологик препаратларни ишлаб чиқариш ва қўллашда санитария нормалари, қоидаларига ва гигиена нормативларига риоя қилиниши устидан назоратни таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар;
аҳоли пунктлари ва ҳудудларни сақлаш, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хўжалик-маиший чиқиндиларни, шу жумладан радиоактив ва зарарли моддаларни тўплаш, сақлаш, ташиш ва утилизация қилиш устидан зарур санитария-эпидемиологик назоратни таъминлаш;
аварияли вазиятларни тугатишда санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга ошириш, манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг тегишли бўлинмаларини жалб этган ҳолда юқумли ва паразитар касалликларни аниқлаш;
оилада тиббий маданиятни ошириш, санитария нормалари ва қоидаларига риоя қилиниши, шунингдек санитария-эпидемиология масалаларида хотиржамликни таъминлаш бўйича аҳоли орасида кенг тушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил этиш.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
4. Санэпидқўм органлари тизимининг раҳбар ва бошқарув кадрлари лавозимларига тавсия этиладиган юкланган вазифалар ва мажбуриятларни самарали бажаришни таъминлашга қодир бўлган номзодлар танланиши бўйича шахсий масъулият Соғлиқни сақлаш вазири, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари зиммасига юклансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ўзбекистон Республикаси Давлат санитария-эпидемиология хизматининг бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш;
ўқув режалари ва дастурларни қайта кўриб чиқиш ва янгилашга алоҳида эътибор қаратган ҳолда давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг бошқарув кадрлари ва мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
санитария-эпидемиология хизмати муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва модернизациялаш бўйича таклифлар киритсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
ушбу қарор талаблари ҳисобга олинган ҳолда «Санитария-эпидемиология масалаларида аҳолининг хотиржамлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси пухта ишланиши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилишини таъминласин;
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 8 апрелдаги 147-сон қарори билан тасдиқланган амалдаги Санитария қонунларини бузганлик учун жазо жарималаридан тушадиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни қайта кўриб чиқсин, бунда давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар ва бошқарув кадрлари Республика комиссиясининг қарори билан янги иш жойига ўтказилганда хизмат турар жойи ёки у ижарага олинганлиги учун компенсация тўлови билан таъминланишини назарда тутсин;
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И.Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 26-сон, 337-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697, 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон, 25.08.2018 й., 09/18/680/1791-сон; 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон; 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)