1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг);
Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомни ҳамда Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини танлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика санитария-эпидемиология хизмати фаолиятини ва уни малакали кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 26 июндаги 170-сон қарорига мувофиқ, шунингдек давлат санитария-эпидемиология назорати марказларини юксак касбий ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, замонавий шароитларда раҳбарлик қилишга қодир бўлган юқори малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини танлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачларини эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
Аттестация ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан таркиби соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан тасдиқланадиган Комиссия тузилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачлари (кейинги ўринларда бош врачлар деб аталади) давлат санитария-эпидемиология назорати марказларини малакали, замонавий фикрлайдиган, юксак касбий ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган, ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаган, етарли даражада бошқарув кўникмасига ва тажрибага эга бўлган кадрлар билан таъминлаш мақсадида аттестациядан ўтказилади.
4. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига амал қилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
6. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
бош врачларни, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимларига касбий тайёргарлиги даражаси ва малакаси бўйича мувофиқлигини баҳолаш юзасидан уч йилда бир марта аттестациядан ўтказиш;
санитария-эпидемиология назорати хизматлари бош врачлари малакасини доимий равишда ошириб бориш ва уларнинг касбий даражасини ўстириш тизимини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
8. Аттестациядан ўтказиш жойи ва муддати, аттестациядан ўтказиладиганларнинг рўйхат бўйича таркиби ҳамда аттестацияни ўтказишнинг бошқа ташкилий масалалари Комиссия томонидан белгиланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
9. Комиссия аъзолари комиссия мажлисларини тайёрлаш ва ўтказишда қатнашадилар, зарурат бўлганда, аттестациядан ўтказиладиганнинг фаолиятига тааллуқли қўшимча материаллар ва ҳужжатларни талаб қилиш ҳуқуқига эгадирлар, аттестация варақасини ва аттестация протоколини имзолайдилар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
10. Комиссия мажлислари комиссия раиси томонидан тасдиқланган жадвал бўйича ўтказилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
III. Аттестациядан ўтиши керак бўлган шахслар ва аттестацияни ўтказиш муддатлари
11. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ҳамда шаҳарларнинг давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари бош врачлари аттестациядан ўтишлари керак.
ҳомиладор, шунингдек чақалоқни парвариш қилиш бўйича таътилда бўлган аёллар.
Кўрсатиб ўтилган аёлларни аттестациядан ўтказишга улар ишга чиққанидан кейин орадан камида бир йил ўтгач йўл қўйилади.
IV. Аттестация талаблари
13. Аттестация талаблари қуйидагиларни холисона баҳолашни ўз ичига олади:
қонунчилик, маънавият ва маърифат масалалари бўйича билимлар;
бош врачларнинг касбий фазилатлари ҳамда тегишли ҳудудда соғлиқни сақлаш ва санитария-эпидемиология ҳолатининг мақбул даражада бўлиши соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш якунлари бўйича улар фаолиятининг якуний натижалари;
аттестация ўтказилишидан ўн кун олдин Комиссия билан келишган ҳолда аттестацияни ўтказиш тўғрисидаги тегишли буйруқ лойиҳасини тайёрлайди, унда аттестациядан ўтказиладиганларнинг рўйхат бўйича таркиби, аттестацияни ўтказиш жойи ва муддати белгиланади;
аттестациядан ўтказиладиганларни аттестацияни ўтказиш тўғрисидаги буйруқ, шунингдек, Комиссия томонидан тасдиқланган аттестация талаблари рўйхати (шу жумладан саволномалар) билан имзо қўйдирган ҳолда таништиради.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
15. Комиссияга аттестациядан ўтказиладиганларнинг ҳар бири учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
а) маълумотнома;
б) маълумоти, малака тоифаси, илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхалари;
в) малака оширганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар (сертификатлар) нусхалари;
г) ўтган уч йилда амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисобот;
д) қуйидагилар учун ишлаб чиқариш тавсифномаси:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачлари учун — Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачидан;
туманлар ва шаҳарлар давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачлари учун — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачларидан;
18. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачларини аттестациядан ўтказиш учун саволнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли таркибий бўлинмаси томонидан ишлаб чиқилади ва Комиссия томонидан тасдиқланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
19. Аттестацияни холисона ўтказиш мақсадида Комиссия:
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
аттестациядан ўтаётган ходимга унинг лавозим вазифалари билан боғлиқ саволлар беради;
аттестациядан ўтаётган шахс томонидан тақдим этилган унинг хизмат фаолияти тўғрисидаги қўшимча маълумотларни кўриб чиқади.
22. Бош врачнинг аттестация талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги қарор аттестациядан ўтаётганнинг иштирокисиз, очиқ овоз бериш йўли билан, Комиссиянинг мажлисда қатнашаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
23. Аттестация натижалари бўйича Комиссия қуйидаги баҳолардан биттасини қабул қилади:
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Комиссия тавсиялари бажарилганда орадан 6 ой ўтгандан кейин аттестациядан такроран ўтган ҳолда эгаллаб турган лавозимига мувофиқ;
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
24. Аттестация натижалари аттестациядан ўтказилаётганга Комиссия мажлиси тугагандан кейин дарҳол эълон қилинади ва ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ протокол билан расмийлаштирилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
25. Комиссиянинг протоколи асосида Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи белгиланган тартибда ўн иш кунидан кечикмай тегишли буйруқ чиқаради.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
26. Аттестациядан ўтолмаган бош врачлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 100-моддасининг 2-қисми асосида эгаллаб турган лавозимидан озод қилинадилар.
27. Комиссия қарори юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят билдирилиши мумкин.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Аттестация жараёнида ёки бош врачларни аттестациядан ўтказиш якунлари бўйича пайдо бўладиган низолар қонунчиликка мувофиқ ҳал этилади.
1. Мазкур Низом соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан ташкил қилинадиган Комиссия томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари бош врачларини (кейинги ўринларда бош врачлар деб аталади) танлаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
2. Бош врачларни танлаш ва ротация қилишдан мақсад давлат санитария-эпидемиология хизмати органларини энг малакали, юқори касбий ва маънавий — ахлоқий сифатларга эга бўлган, ахборот-коммуникация технологияларини биладиган, етарли бошқарув кўникмалари ва тажрибасига эга бўлган, замонавий фикрлайдиган кадрлар билан тўлдириш ҳисобланади.
3. Бош врачлар лавозимига номзодларни танлаш давлат санитария-эпидемиология хизматининг етарли малака ва иш тажрибасига эга бўлган ходимлари сафидан амалга оширилади.
5. Комиссиянинг кўриб чиқиши учун бош врачлар лавозимига номзодларни танлаш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
6. Комиссия тақдим қилинган ҳужжатлар бўйича ҳар бир номзод билан суҳбат ўтказади, уларнинг касбий билимлари даражасини ва бошқарув фаолияти тажрибасини ўрганади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
7. Номзодларнинг малакаси, касбий, маънавий-ахлоқий сифатларини янада чуқурроқ ўрганиш мақсадида, зарур ҳолларда, Комиссия тақдим этилган материаллар бўйича қўшимча маълумотлар олиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига сўровнома юбориши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
8. Ҳужжатларни кўриб чиқиш якунлари, шунингдек бош врач лавозимига номзодга қўйиладиган талабларга мувофиқлиги бўйича Комиссия номзодларни маъқуллаш ёки рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
9. Комиссия ижобий қарор қабул қилган тақдирда тавсия этилган номзод беш кун мобайнида бош врач лавозимига тайинланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
10. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачлари Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан лавозимга тайинланади.
11. Республика шаҳарлари ва туманлари давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачлари Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи билан келишув бўйича тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачлари томонидан лавозимга тайинланади.
13. Бош врачлар эгаллаган лавозимида беш йиллик муддат муваффақиятли ишлар билан тугагандан кейин эгаллаб турган лавозимидан паст бўлмаган лавозимга янги иш жойига ротация қилинади. Ишда жиддий камчиликлар мавжуд бўлганда ушбу муддат анча қисқартирилиши мумкин.
фаолияти жараёнида аҳолининг санитария-эпидемиология жиҳатдан хотиржамлиги соҳасида тўпланган касбий билимлари ва илғор тажрибасини давлат санитария-эпидемиология назоратининг бошқа марказларида жорий этиш;
мутахассисларнинг ишлаш қобилиятини ва улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, жамоада соғлом иш шароитини таъминлаш;
лавозим мавқеини суиистеъмол қилиш ва ўз касбий вазифаларига совуққонлик билан қараш каби салбий ҳолатларни бартараф этиш.
15. Бош врачларни бошқа иш жойига ротация қилиш меҳнат қонунчилиги нормаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 243-сон қарорига 3-ИЛОВА
Санитария қонунларини бузганлик учун жазо жарималаридан тушадиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Низомнинг барча матни бўйича «Санитария-эпидемиология станцияси», «санэпидстанция» ва «санитария-эпидемиология станциялари» сўзлари «давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Низомнинг барча матни бўйича «счёт» сўзи «ҳисоб варақаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
«вакциналар, озуқа муҳити, бактерияли фаглар, иммуноглобулинлар, диагностикумлар, зардоблар, дезинфекция воситалари, кимёвий реактивлар, тиббий жиҳозлар ва техникалар, лаборатория идишлари, лабораториялар учун асбоблар ва приборлар харид қилишга, приборлар ва асбобларни таъмирлашга, автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлашга, эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилганда хизмат сафари харажатларини тўлашга;
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 июндаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари раҳбар кадрларини танлаш, аттестациядан ўтказиш ва ротация қилиш бўйича Республика комиссиясининг қарорига кўра, давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини янги иш жойига ўтказилганда уларни хизмат уй-жойлари билан таъминлашга ёки унинг ижараси учун компенсация тўловларига».
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 243-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Дайди ҳайвонларни тутиш билан шуғулланувчи ходимлар меҳнатини рағбатлантириш тўғрисида» 1998 йил 21 августдаги 359-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 октябрдаги 227-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 10-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссияси тўғрисидаги Низомга 1-илованинг еттинчи хатбоши.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 33-сон, 443-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон; 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)