1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сонли «Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури тўғрисида» 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ 2016 йил 1 январдан бошлаб ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшаётган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш якка тартибда шакллантириладиган ижтимоий хизматлар дастури асосида амалга оширилади.
а) Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни бепул таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларининг рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2015 йил 1 сентябрдан бошлаб амалга киритилсин;
б) Кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек якка тартибдаги ижтимоий хизматлар дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2016 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин;
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2016 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
3. Ёлғиз яшаётган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг турмушини баҳолаш, шунингдек ёлғиз яшаётган ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлар учун якка тартибдаги дастур шакллари 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
ушбу қарор билан тасдиқланган Кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек якка тартибдаги ижтимоий хизматлар дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом талабларини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий хизматлар стандартлари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини;
Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам олаётган кексалар ва ногиронларни ҳисобга олишнинг ягона регистри шакллантирилишини, шунингдек Регистр тўғрисидаги низом ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини;
Кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг, шунингдек якка тартибдаги ижтимоий хизматлар дастурини шакллантириш ва амалга ошириш афзалликларининг ҳамда Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг моҳияти ва аҳамияти аҳоли эътиборига, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали етказилишини таъминласинлар;
Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам олаётган кексалар ва ногиронларни ҳисобга олишнинг ягона регистри юритилишини;
кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатишда банд бўлган ва вақтинча жалб қилинадиган ходимларнинг тайёрланишини, қайта тайёрланишини ва малакаси оширилишини таъминласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда олий таълим муассасаларида «Ижтимоий ишлар (кексалар ва ногиронлар билан)» таълим йўналиши бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш юзасидан икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда олий маълумотга эга бўлган ижтимоий ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядларини бир ой муддатда тасдиқласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарорда белгиланган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2016 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 10 август,
237-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги 237-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни бепул таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларининг
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги 237-сон қарорига 2-ИЛОВА
Кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида
1. Ушбу Низом кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури — ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларнинг яшаш ҳолатини баҳолаш асосида ишлаб чиқиладиган, ижтимоий хизматларнинг ва ижтимоий ёрдам бўйича хизматлар рўйхатини, уларнинг ҳажмларини, уларни кўрсатишнинг даврийлигини, шарт-шароитлари ва муддатларини, шунингдек масъул шахсларни, шу жумладан ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг ёки унинг қонуний вакилининг мажбуриятлари тавсифини ўз ичига оладиган ҳужжат;
интернат муассасалари — кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар кўрсатадиган ногиронлар учун «Мурувват» интернат-уйлари, кексалар ва ногиронлар учун «Саховат» интернат-уйлари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати;
фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссияси (ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия) — қонунчиликка мувофиқ аҳолининг заиф тоифаларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этиладиган фуқаролар йиғини комиссияси, унинг таркибига фуқаролар йиғини раиси, унинг маслаҳатчилари ва масъул котиби, комиссия таркибига сайланган фуқаролар йиғини ҳудудида яшайдиган шахслар, туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг ходими, даволаш-профилактика муассасасининг врачи, шунингдек, зарурат бўлганда, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг, туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлимининг вакиллари ва ички ишлар органларининг профилактика бўйича инспектори киради;
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшайдиган кексалар ва ногиронлар (ёлғиз яшайдиган кексалар ва ногиронлар) — ёлғиз яшайдиган ёки кексалар ва ногиронлар, вояга етмаган болалар ёхуд қамоқда ва жазони ўташ муассасаларида, узоқ муддат даволанишда бўлган шахслар билан бирга яшайдиган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган пенсия ёшидаги шахслар (60 ёшга етган эркаклар, 55 ёшга етган аёллар) ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлари;
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлар (ёлғиз кексалар ва ногиронлар) — фарзандлари (шу жумладан асраб олган фарзандлари); вояга етмаган ёки ногирон болалар бундан мустасно, эри (хотини) ва ота-онаси, кексалар ёки ногиронлар бундан мустасно; шунингдек васийлари, ҳомийлари ва суд томонидан кексани ёки ногиронни парвариш қилиш мажбурияти зиммасига юкланган шахслари бўлмаган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган пенсия ёшидаги (60 ёшга етган эркаклар, 55 ёшга етган аёллар) шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлари;
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларнинг шахсий рўйхати (Шахсий рўйхат) — ёлғиз яшайдиган ёки ёлғиз кексалар ва ногиронлар деб ҳисоблаш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинган шахслар рўйхати;
ижтимоий ёрдам — кексалар ва ногиронларга бериладиган нафақалар ва бошқа тўловлар, имтиёзлар, натура тарзидаги ёрдам (озиқ-овқат маҳсулотлари, кундалик эҳтиёж гигиена товарлари, реабилитациянинг техник воситалари ва бошқалар);
ижтимоий хизматлар — кексалар ва ногиронлар ҳаёти сифатини оширишга, уларга жамият ҳаётида қатнашиш учун бошқа фуқароларга тенг бўлган имкониятлар яратишга ва(ёки) ўзининг базавий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилган чора-тадбирлар ва хатти-ҳаракатлар комплекси;
ижтимоий хизмат стандарти — ваколатли давлат бошқаруви органлари томонидан ижтимоий хизматлар кўрсатувчиларга нисбатан хизматлар сифатини таъминлаш бўйича белгиланган талаблар, улар хизматлар тавсифини, хизматлар кўрсатиш шарт-шароитларини, муддатларини, ижтимоий хизматларнинг сифати ва натижадорлиги кўрсаткичларини ўз ичига олади;
ижтимоий кўмаклашиш хизматлари — юридик ва жисмоний шахсларни жалб этиш ҳамда уларнинг хатти-ҳаракатларининг келишилганлигини таъминлаш йўли билан кексалар ва ногиронларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда кўмаклашиш.
3. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг якка тартибдаги дастурини шакллантириш ва рўёбга чиқариш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
яшаш жойида ижтимоий кўмаклашиш хизматлари ва маслаҳат хизматлари;
хонадондаги ишларига қарашиш хизматлари;
кундузи ва қисқа вақт бўлинадиган муассасалардаги хизматлар;
интернат муассасаларидаги хизматлар.
5. Кексалар ва ногиронлар учун яшаш жойидаги ижтимоий кўмаклашиш хизматлари ва маслаҳат хизматлари бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари (кейинги ўринларда марказлар деб аталади) томонидан кўрсатилади ва қуйидаги хизмат турларини ўз ичига олади:
ижтимоий муҳофаза қилиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш, тегишли ташкилотларга юбориш;
соғлиғининг ҳолати бўйича муҳтож бўлган кексалар ва ногиронларга уларга ҳомийликни белгилашда кўмаклашиш ҳамда ҳомийларнинг ўз вазифаларини бажариши юзасидан назоратни амалга ошириш;
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшайдиган кексалар ва ногиронларга асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминланишда кўмаклашиш.
6. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларга уйида парвариш қилиш бўйича ижтимоий хизматлар марказлар томонидан кўрсатилади ҳамда улар маиший хизмат кўрсатишни, шу жумладан озиқ-овқат маҳсулотларини, зарур саноат товарларини ва дори-дармонларни сотиб олиш ва уйига етказиб беришни, овқатлар тайёрлашда ва уйни йиғиштириш-тозалаш, гигиена ишларида кўмаклашишни ўз ичига олади.
7. Кундузи ёки қисқа вақт бўлинадиган муассасаларда (ногиронларни реабилитация қилиш марказларида, ёлғиз кексалар ва ногиронларнинг мулоқот ва дам олиш марказларида, санаторий-соғломлаштириш муассасаларида кексалар ва ногиронлар учун кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
доимий парвариш қилишни таъминлаш, маиший хизмат кўрсатиш, мебеллар, инвентарлар, ётоқхона буюмлари билан жиҳозланган қулай уй-жой бериш, кийим ва пойабзаллар, бошқа кундалик эҳтиёж буюмлари билан таъминлаш, ёшини ва соғлиғини даволашни ҳисобга олган ҳолда оқилона ва парҳез таомлар билан овқатланишини ташкил этиш;
дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш, диспансеризациядан ўтказиш, зарурият бўлганда, ихтисослаштирилган стационарларда даволатиш, тиббий кўрсаткичлар бўйича протез-ортопедия буюмлари, реабилитациянинг техник воситалари билан таъминлаш;
махсус психологик-педагогик ёрдам кўрсатиш, ҳаётий кўникмаларини ривожлантириш;
дам олишини, қизиқишларини шакллантириш ва ривожлантириш учун клуб ва тўгарак ишларини ташкил этиш;
шахсларни интернат муассасаларидан чиқариш ва уларнинг мустақил ҳаёт кечириши ёки оилада яшаши учун шарт-шароитлар яратиш.
9. Кексалар ва ногиронлар ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш турлари тўғрисидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан Давлат хизматлари, шакллари ва бланкаларининг ягона реестрига киритилади.
10. Кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар кўрсатишда ваколатли давлат бошқаруви органлари томонидан тасдиқланадиган ижтимоий хизматлар стандартларига риоя қилиш мажбурийдир.
11. Давлат бошқаруви органлари, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ва ижтимоий хизматлар кўрсатадиган бошқа ташкилотлар аҳолини кексалар ва ногиронлар учун ижтимоий хизматларнинг шакллари, турлари, шартлари, муддатлари, ҳажмлари, уларни кўрсатиш сифатини назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида хабардор қилишлари шарт.
12. Ижтимоий хизматлар кўрсатиладиган ва ижтимоий ёрдам оладиган кексалар ва ногиронлар тўғрисидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ижтимоий хизматлар кўрсатиладиган ва Ижтимоий ёрдам оладиган кексалар ва ногиронларни ҳисобга олиш бўйича ягона регистрга киритилади. Ижтимоий хизматлар кўрсатиладиган ва ижтимоий ёрдам оладиган кексалар ва ногиронлар тўғрисидаги очиқ маълумотлар вазирликлар ва идораларнинг расмий веб-сайтларида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат интерактив хизматлари ягона порталида жойлаштирилади.
13. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлар ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам билан ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури асосида таъминланадилар.
14. Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг ўз ваколатлари доирасида бажариши учун мажбурийдир.
Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини шакллантиришда, ушбу Низомнинг 57 — 59-бандларида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари, қуйидаги босқичларга риоя қилиш мажбурий ҳисобланади:
ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларни аниқлаш;
ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларнинг яшаш ҳолатини баҳолаш;
ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларни Шахсий рўйхатга киритиш;
ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурининг мониторингини юритиш ва уни баҳолаш, қайта кўриб чиқиш ва тугаллаш.
15. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларни аниқлаш, уларнинг яшаш ҳолатини баҳолаш натижалари, шу жумладан тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг кўчириб олинган версиялари, ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури маълумотлари, унинг амалга оширилиши ва унга киритилган тузатишларга доир маълумотлар тўғрисидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг автоматлаштирилган ахборот тизимига, шунингдек очиқ маълумотлар қисми Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг расмий веб-сайтига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг давлат интерактив хизматлари ягона порталига киритилиши керак.
16. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларни аниқлаш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда марказлар томонидан кексалар ва ногиронлар тўғрисида қуйидаги жами маълумотларни олиш асосида амалга оширилади:
18. Хонадонларни бирма-бир айланиб чиқиш ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия аъзолари томонидан марказ ходими билан биргаликда ҳар чоракда чоракдан кейинги ойнинг 10-кунигача амалга оширилади. Хонадонларни бирма-бир айланиб чиқишда ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларни аниқлаш учун хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари раисларидан маҳалла оқсоқолларидан ва у ерда яшайдиганлардан маълумотлар олинади.
Шошилинч ёрдам кўрсатиш зарурлиги ҳамда ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногироннинг ҳаёти ва саломатлиги учун хавф мавжудлиги тўғрисида маълумотлар олинган тақдирда марказ ушбу Низомнинг 57 — 59-бандларида белгиланган тартибга мувофиқ хатти-ҳаракатларни амалга оширади.
Хонадонларни бирма-бир айланиб чиқиш натижалари бўйича ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларни аниқлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида далолатнома тузилади.
19. Жисмоний ёки юридик шахслар томонидан берилган маълумотлар олинганда ёки кексалар ва ногиронлар ёзма, оғзаки ёки электрон шаклда мустақил равишда мурожаат қилганда марказ мурожаатни ушбу Низомнинг 3-иловасидаги шакл бўйича Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини рўйхатдан ўтказиш дафтарида рўйхатдан ўтказиши шарт.
шошилинч ёрдам кўрсатишнинг зарурлигини аниқлаши ва зарурият бўлган тақдирда ушбу Низомнинг 57 — 59-бандларидаги тартибга мувофиқ ҳаракат қилиши;
ариза берувчига ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш шартлари ҳақида тушунтиришлар бериши, яшаш ҳолатини баҳолаш учун ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронни бориб кўришнинг зарурлиги тўғрисида хабар қилиши ҳамда бориш санасини белгилаши керак.
Жисмоний шахс ёки ариза берувчи ёхуд унинг қонуний вакили ҳисобланмайдиган юридик шахс мурожаат қилган тақдирда марказ ходими кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида мурожаат қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида мазкур шахсга хабар қилиши зарур.
Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногирон аниқланган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда марказ ходими унинг уйига бориши ҳамда ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш шартлари тўғрисида уни хабардор қилиши керак. Бунда ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронга ахборот варақаси берилади, унда хизматлар ва ёрдам кўрсатиш турлари, уларни амалга ошириш қоидалари ва марказ ходимининг боғланиш маълумотлари (ходимнинг исми, фамилияси, отасининг исми, унинг лавозими, телефон рақами) кўрсатилади, шунингдек кекса ва ногирон ёки унинг қонуний вакили томонидан кекса ёки ногироннинг ушбу Низомга 4-иловадаги шакл бўйича ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури асосида Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун Шахсий рўйхатга киритиш тўғрисида ариза беришнинг зарурлиги тўғрисида хабар қилинади. Ушбу Низомнинг 57 — 59-бандларида белгиланган ҳолатларда ариза талаб қилинмайди.
20. Оилада ўзгалар парваришига муҳтож бўлган бир неча кекса ва ногирон борлиги аниқланган тақдирда Шахсий рўйхатга киритиш тўғрисидаги ариза уларнинг ҳар бири ёки уларнинг қонуний вакиллари томонидан берилади.
21. Кекса ёки ногирон ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни рад этган тақдирда унга ахборот варақасида кўрсатилган контактлар бўйича ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш юзасидан марказга такрорий мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида хабар қилинади. Шунингдек унга Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларни аниқлаш бўйича амалга оширишган ишлар тўғрисида далолатномани (хонадонларни бирма-бир айланиб чиқишда аниқланган тақдирда) ёки Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини рўйхатдан ўтказиш дафтарига рад этишнинг сабабини кўрсатган ҳолда имзо қўйиш тавсия этилади.
22. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ёки ногироннинг яшаш ҳолатини баҳолаш (кейинги ўринларда яшаш ҳолатини баҳолаш деб аталади) унинг ёки қонуний вакили томонидан ёзма ёки электрон шаклда бериладиган уни ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури асосида Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун Шахсий рўйхатига киритиш тўғрисидаги аризаси асосида амалга оширилади.
24. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг яшаш ҳолатини баҳолаш ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг яшаш жойига боришни, унинг қариндошлари ва яқинлари, тегишли давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишини ўз ичига олади. Ўтказилган баҳолаш натижалари Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг яшаш ҳолатини баҳолашнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган шаклида акс эттирилади.
25. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг яшаш ҳолатини баҳолаш ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ёки ногирон томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган иловага мувофиқ шакл бўйича аризаси берилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида ўтказилади.
26. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг яшаш ҳолатини баҳолаш Марказнинг масъул ходими иштирокида, ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия томонидан ўтказилади.
27. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг соғлиғи ҳолатини баҳолаш ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногирондаги мавжуд касалликлар, унинг тиббий хизмат кўрсатишга эҳтиёжларининг қондирилиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Амбулаторияда даволашда дори-дармонлар билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифалари рўйхатига мувофиқ дори-дармонлар билан бепул таъминланганликни назарда тутади.
28. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг ўзгалар парваришига муҳтожлигини баҳолаш унинг ўзгалар ёрдамига боғлиқлик даражасини белгилашни назарда тутади ҳамда ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг яшаш ҳолатини баҳолашнинг 3-бўлимини тўлдирган ҳолда амалга оширилади.
30. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг қонунчиликка мувофиқ кафолатланадиган ижтимоий муҳофаза қилиш чора-тадбирлари билан таъминланганлигини баҳолаш ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногирон томонидан имтиёзлар, нафақалар ва бошқа тўловлар олишга, протез-ортопедия буюмларини ва реабилитациянинг техник воситаларини олишга, санаторий-соғломлаштириш муассасаларида дам олиш ва соғлиғини яхшилашга ҳамда бошқа ижтимоий муҳофаза чора-тадбирларини олишга бўлган ҳуқуқларининг амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотларни тўплашни назарда тутади.
31. Ҳуқуқий муҳофаза қилинганлигини баҳолаш ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронда шахсини белгиловчи ҳужжатларнинг, унинг ижтимоий муҳофаза чора-тадбирларини таъминлашга ҳуқуқларини тасдиқловчи бошқа зарур ҳужжатларнинг мавжудлиги тўғрисидаги, унинг қонунчиликка мувофиқ уй-жойга, бошқа шахслардан ёрдам олишга бўлган ҳуқуқлари тўғрисидаги маълумотларни йиғишни назарда тутади.
32. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг мулоқот ва дам олиш соҳасини баҳолаш унинг мулоқот ва дам олишга бўлган эҳтиёжларининг қондирилиши, ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронга ҳомийлик қилишни хоҳловчи шахсларни, шунингдек уни ижтимоий қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлган шахсларни аниқлаш тўғрисидаги маълумотларни тўплашни назарда тутади.
33. Яшаш ҳолатини баҳолашнинг натижалари ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиянинг хулосасида акс эттирилади. Комиссиянинг хулосаси унинг барча аъзолари томонидан имзоланади ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ва даволаш-профилактика муассасасининг муҳрлари билан ва марказ директори томонидан тасдиқланади. Хулосанинг нусхаси ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронга яшаш ҳолатини баҳолаш тугалланган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида берилади.
34. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг яшаш ҳолатини баҳолашда қуйидаги ҳужжатлар йиғилади:
ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг ёки унинг қонуний вакилининг аризаси;
ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг яшаш ҳолатини баҳолаш натижалари бўйича ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиянинг хулосаси;
ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногирон паспортининг нусхаси;
I ёки II гуруҳ ногиронлари учун — ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг нусхаси;
ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг яшаш жойида прописка қилинган (ёки илгари пропискада бўлган) шахслар тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлган жойларда паспортга оид ишларни юритишга ваколатли ходим томонидан берилган маълумотнома.
35. Ёлғиз кекса ва ногиронни Шахсий рўйхатнинг «ёлғиз кексалар ва ногиронлар» тоифасига киритиш учун унинг вояга етмаган болалари, шунингдек кекса ва ногирон ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган болалари, эри (хотини) ва ота-онаси мавжуд бўлган тақдирда ушбу Низомнинг 34-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
вояга етмаган шахслар учун — туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг нусхалари;
I ёки II гуруҳ ногиронлари паспортининг нусхаси, уларнинг ногиронлиги тўғрисидаги маълумотномаларнинг нусхалари, болалар, эр-хотин (эр-хотинлар), ота-оналар учун — ўзгалар парваришига муҳтожлиги тўғрисида ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиянинг хулосаси.
36. Ёлғиз яшайдиган кекса ва ногиронни Шахсий рўйхатнинг «ёлғиз кексалар ва ногиронлар» тоифасига киритиш учун, у ўзгалар парваришига муҳтож бўлган вояга етмаганлар, кексалар ва ногирон билан биргаликда яшаган тақдирда, ушбу Низомнинг 34-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
вояга етмаган шахслар учун — туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг нусхалари;
I ёки II гуруҳ ногиронлар паспортининг нусхаси, уларнинг ногиронлиги тўғрисидаги маълумотномаларнинг нусхаси, кексалар ва ногиронлар учун — ўзгалар парваришига муҳтожлиги тўғрисида ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиянинг хулосаси.
кексани ва ногиронни ёлғиз ёки ёлғиз яшайдиган деб эътироф этиш ва уни Шахсий рўйхатга киритиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимлигига илтимоснома юбориш ҳақида;
38. Марказ томонидан ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронни Шахсий рўйхатга киритиш тўғрисида илтимоснома тақдим этган тақдирда, яшаш ҳолатини баҳолаш тугаллангандан кейин уч иш куни мобайнида марказ туман (шаҳар) ҳокимлигига илтимосномани ва ушбу Низомнинг 34 — 36-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этади.
39. Туман (шаҳар) ҳокимлиги ушбу Низомнинг 34 — 36-бандларига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатларни беш иш куни мобайнида кўриб чиқади ҳамда кекса ва ногиронни ёлғиз яшайдиган ёки ёлғиз кекса ва ногирон деб эътироф этиш ёхуд эътироф этишни рад этиш тўғрисида, шунингдек уни Шахсий рўйхатга киритиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилади.
40. Шахсий рўйхат ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шакл бўйича кексалар ва ногиронларни «ёлғиз кексалар ва ногиронлар» ҳамда «ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлар»дан иборат бўлган икки тоифага ажратишни ҳисобга олган ҳолда тузилади.
41. Марказ туман (шаҳар) ҳокимининг қарори қабул қилингандан кейин уч иш куни мобайнида тегишли ахборотни автоматлаштирилган ахборот тизимига ҳамда Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам оладиган кексалар ва ногиронларнинг ягона регистрига киритади.
42. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларни Шахсий рўйхатдан чиқариш туман (шаҳар) ҳокими қарори билан қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
а) ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногирон учун:
ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни рад этиши тўғрисида марказга тақдим этиладиган ёзма аризаси бўйича;
ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ёки ногирон вафот этганда;
кекса ёки ногиронни Шахсий рўйхатга киритиш учун илгари тақдим этилган ҳужжатлардаги тегишли маълумотларга мувофиқ бўлмаган фактлар аниқланганда;
ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронга ҳомийлик белгиланганда, шунингдек суд томонидан кекса ва ногиронни парвариш қилиш вазифалари унинг қариндошларига ва бошқа шахсларга юкланганда;
ёлғиз яшайдиган ва ёлғиз ногирондан I ва II гуруҳ ногиронлиги олиб ташланганда;
б) ёлғиз яшайдиган кекса ва ногирон учун:
ёлғиз яшайдиган кекса ва ногирон билан бирга яшайдиган шахслар балоғат ёшига етганда;
ёлғиз яшайдиган кекса ва ногирон билан бирга яшайдиган шахслардан I ва II гуруҳ ногиронлиги олиб ташланганда;
ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногирон билан бирга яшайдиган илгари қамоқда ва жазони ўташ муассасаларида бўлган шахслар озод қилинганда;
ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногирон билан бирга яшайдиган илгари узоқ муддат даволанишда бўлган шахслар даволанишдан чиққанда;
в) ёлғиз кекса ёки ногирон учун:
ёлғиз кекса ва ногироннинг болалари балоғат ёшига етганда;
ёлғиз яшайдиган кекса ва ногироннинг болалари, эр-хотин (эр-хотинлардан) ва ота-оналаридан I ва II гуруҳ ногиронлиги олиб ташланганда.
43. Марказ ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия билан биргаликда ушбу Низомнинг 42-бандида кўрсатилган ҳолатлар аниқлангандан кейин уч кун мобайнида тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга хат тайёрлайди ва уларни ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронни Шахсий рўйхатдан чиқариш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этади.
44. Туман (шаҳар) ҳокимлиги ушбу Низомнинг 43-бандида кўрсатилган хат тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда марказ томонидан тақдим этилгандан кейин беш иш куни мобайнида уларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.
VIII. Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш
45. Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногирон Шахсий рўйхатга киритилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида ишлаб чиқилади.
46. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг ҳар бири учун шахсий йиғмажилд очилади, унга ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг яшаш ҳолатини баҳолашнинг тўлдирилган шакли ҳамда ушбу Низомнинг 34 — 36-бандларида санаб ўтилган ҳужжатлар тикиб қўйилади.
47. Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг яшаш ҳолатини баҳолаш натижалари бўйича ишлаб чиқилади. Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури марказ директори томонидан тасдиқланади ҳамда марказнинг масъул ходими, ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногирон, шунингдек уни ишлаб чиқишда қатнашган барча шахслар томонидан имзоланади.
Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг хоҳишига кўра ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури имзолашдан олдин унга ўқиб эшиттирилади, бунда ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурида тегишли ёзув қайд этилади.
Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурининг асл нусхаси марказда сақланади, унинг нусхаси эса ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронга берилади.
48. Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронни соғломлаштириш, уни уйида парвариш қилишни таъминлаш, унинг уй-жой-маиший шароитларини яхшилаш, уни ижтимоий ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш чораларини кўриш, унинг мулоқот ва дам олиш доирасини кенгайтириш, унга ҳомийлик қилишни хоҳлайдиган шахсларни, шунингдек уни ижтимоий қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлган шахсларни жалб этиш бўйича тадбирларни ўз ичига олади.
49. Соғломлаштириш бўйича тадбирлар даволаш-профилактика муассасасининг ходими томонидан марказнинг масъул ходими билан биргаликда белгиланади ва у диспансеризациялашни, санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштиришни, зарурият бўлганда — ихтисослаштирилган стационарларда даволашни ўз ичига олади.
50. Уйда парвариш қилиш бўйича тадбирлар марказнинг масъул ходими томонидан ўзгалар парваришига муҳтожлик тўғрисидаги хулосага мувофиқ белгиланади ва маиший хизмат кўрсатишни, овқат тайёрлашда ва супуриш-йиғиштириш ишларида, гигиена тадбирларини амалга оширишда кўмаклашишни ўз ичига олади.
Уйда парвариш қилиш хизматлари кўрсатиш марказ томонидан ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногирон Шахсий рўйхатга киритилгандан кейин уч иш куни мобайнида ташкил этилади.
Шахсий рўйхатга киритилган ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлар биргаликда яшаган тақдирда парвариш қилиш бўйича ижтимоий ходимнинг улар ҳузурига боришининг частотаси ва давомийлиги ушбу кексалар ва ногиронлардан бирининг ўзгалар парваришига боғлиқлигининг энг юқори даражаси бўйича белгиланади. Улардан ҳар бири учун бориш кунлари ва соатлари сони жамланмайди.
Ўзгалар ёрдамига юқори даражада ёки тўлиқ боғлиқ бўлинганда ёлғиз кекса ва ногиронга интернат муассасасида хона таклиф этилади, у ерда у кеча-кундуз парвариш қилиш ва тиббий кузатиш билан таъминланади, ёлғиз яшайдиган кекса ва ногиронга — кексаларни соғломлаштириш ва уларнинг дам олишини ташкил этиш бўйича давлатга қарашли бўлмаган пансионатларда ушбу ишлар пулли асосда амалга оширилади.
51. Уй-жой-маиший шароитларни яхшилашга доир тадбирлар ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия томонидан марказнинг масъул ходими билан биргаликда белгиланади ва кекса ёки ногирон турар жойининг хавфсизлиги мониторингини, таъмирлаш ишларини бажаришда ижтимоий ходимнинг мажбурий тартибдаги иштирокида сантехника, газ, электр ускуналаридаги носозликларни бартараф этиш учун коммунал хизматлар мутахассисларини чақириш бўйича хизматларни ўз ичига олади.
52. Ижтимоий муҳофаза қилиш чораларига доир тадбирлар ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия томонидан марказнинг масъул ходими билан биргаликда белгиланади ва ёлғиз кексалар ва ногиронларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлашни, муҳтож ногиронларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитациянинг техник воситалари билан бепул таъминлашни, зарурият бўлганда, нафақалар ва моддий ёрдам олишда кўмаклашишни ўз ичига олади.
Ҳуқуқий муҳофаза қилишни таъминлаш тадбирлари ички ишлар органларининг профилактика бўйича инспекторининг мажбурий иштирокида, марказнинг масъул ходими билан биргаликда ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурининг «Ҳуқуқий муҳофаза қилиш чоралари» бўлимида акс эттирилади. Ушбу тадбирлар ҳужжатларни тиклашда, алиментларга, мол-мулкка, шу жумладан уй-жой ва шу кабиларга бўлган ҳуқуқларни белгилашда кўмаклашишни ўз ичига олади.
53. Мулоқот ва дам олиш доирасини кенгайтириш, ҳомийлик қилишни хоҳловчи, шунингдек ижтимоий қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлган шахсларни жалб этиш бўйича тадбирлар қариндошлар, дўстлар ва танишлар, меҳнат жамоалари билан алоқа ўрнатишга кўмаклашишни, шунингдек ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлар учун мулоқот ва дам олиш марказларига боришни ташкил этиш тадбирларини ўз ичига олади. Зарурият бўлганда кекса ёки ногиронга уларга ҳомийликни белгилашда кўмаклашилади.
55. Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурлари амалга оширилиши самарадорлигини баҳолаш ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия томонидан ҳар чоракда камида бир марта амалга оширилади.
56. Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини қайта кўриб чиқиш ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ёки ногироннинг яшаш ҳолати ўзгариши, шунингдек ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича амалга ошириладиган тадбирларнинг етарли эмаслиги муносабати билан амалга оширилади.
Ижтимоий хизматлар кўрсатиладиган ва ижтимоий ёрдам оладиган ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногирон марказнинг масъул ходимини ўзининг яшаш ҳолати ўзгарганлиги тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиши шарт.
Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини қайта кўриб чиқиш, шу жумладан унга тасдиқланган тузатишларни ёки янги тадбирларни киритиш ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурида акс эттирилиши ҳамда директорнинг имзоси ва марказнинг муҳри, ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг (ёки унинг қонуний вакилининг) имзоси билан тасдиқланиши керак.
Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногирон ижтимоий хизматларнинг у ёки бу турини, шаклини, ҳажмини, умуман ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини рад этиш ҳуқуқига эга.
Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногирон тасдиқланган ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурининг амалга оширилишини рад этган тақдирда унга ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурининг амалга оширилишини тиклаш тўғрисидаги ариза билан марказга такрорий мурожаат қилиш имконияти берилади.
Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногирон ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурининг ёки унинг бирор қисмининг бажарилишини рад этган тақдирда марказ, шунингдек ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурининг бошқа барча бажарувчилари унинг бажарилмаганлиги юзасидан жавобгар бўлмайдилар.
X. Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдамни шошилинч равишда кўрсатиш
57. Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдамнинг уйда парвариш қилиш хизматларини ва соғломлаштиришга доир тадбирларни амалга ошириш бўйича шошилинч равишда хизмат кўрсатиш кекса ёки ногироннинг ўзига ўзи хизмат кўрсатиш қобилияти тўлиқ йўқолганлиги, шунингдек унга ёрдам кўрсатиши мумкин бўлган шахсларнинг йўқлиги сабабли унинг ҳаёти ва соғлиғи хавфли ҳолатда эканлиги аниқланган пайтдан бошлаб бир кеча-кундуз мобайнида ташкил этилади. Уйда парвариш қилиш ва соғломлаштириш тадбирлари бўйича шошилинч равишдаги хизматларни ташкил этиш учун марказ кекса ёки ногиронга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдамни шошилинч равишда амалга ошириш тўғрисида зудлик билан буйруқ чиқаради ҳамда уйда парвариш қилиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун марказнинг масъул ходимини белгилайди. Зарурият бўлганда, тегишли даволаш-профилактика муассасалари жалб этилади.
58. Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдамнинг уйда парвариш қилиш хизматларини ва соғломлаштириш тадбирларини амалга ошириш бўйича шошилинч равишда хизмат кўрсатиш кекса ёки ногироннинг яшаш ҳолатини баҳолаш амалга оширилгунгача ва у Шахсий рўйхатга киритилгунгача амалга оширилади ҳамда кекса ва ногироннинг яшаш ҳолатини баҳолаш натижаларини ва туман (шаҳар) ҳокимининг уни Шахсий рўйхатга киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисидаги қарорини ҳисобга олган ҳолда Шахсий рўйхатга тузатиш киритиш амалга оширилади.
59. Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдамни шошилинч равишда кўрсатиш билан бир вақтда кекса ёки ногироннинг яшаш ҳолатини баҳолаш амалга оширилади ва ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури белгиланган тартибда ишлаб чиқилади.
60. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиянинг, марказнинг ва туман (шаҳар) ҳокимлигининг кексани ёки ногиронни ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногирон деб эътироф этиш бўйича хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек якка тартибдаги ижтимоий хизматлар дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг якка тартибдаги дастурини шакллантириш ва амалга ошириш
Кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек якка тартибдаги ижтимоий хизматлар дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ёлғиз кексалар ва ногиронлар ҳамда ёлғиз яшаётган кексалар ва ногиронларни аниқлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ДАЛОЛАТНОМА
______________________________ Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ходимлари __________________________________________________________________
(туман / шаҳар)
__________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ томонидан
(Ф.И.О. ва лавозими)
айланиб чиқишимиз натижаларига кўра ёлғиз яшаётган ва ёлғиз кексалар тоифасига киритилиши мумкин бўлган қуйидаги фуқаролар аниқланди/аниқланмади (керагининг остига чизилади):
Т/р
Ёлғиз кекса/ногирон тўғрисида маълумот берган шахснинг Ф.И.О. ва манзили
Ёлғиз кекса / ногироннинг Ф.И.О.
Ёлғиз кекса / ногироннинг манзили
Ёлғиз кекса ва ногироннинг имзоси
Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш рад этилган тақдирда рад этишнинг сабаби
Кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек якка тартибдаги ижтимоий хизматлар дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ёлғиз кексаларга ва ногиронларга ҳамда ёлғиз яшаётган кексаларга ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини рўйхатдан ўтказиш ДАФТАРИ
Т/р
Мурожаат санаси
Мурожаат қилган шахснинг Ф.И.О. ва манзили/юридик шахснинг номи
Мурожаат шакли (оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда)
Ёлғиз кексанинг, ногироннинг Ф.И.О.
Ёлғиз кексанинг, ногироннинг манзили
Мурожаатнинг сабаби
Шошилинч ёрдамнинг зарурлиги, сабаби
Қилинган ҳаракатлар тўғрисида ахборот (шошилинч хизматлар кўрсатиш, ёлғиз кексанинг ёки ногироннинг яшаш жойига бориш санасини аниқлаш)
Ёлғиз кексанинг, ногироннинг имзоси
Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари
Кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек якка тартибдаги ижтимоий хизматлар дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларнинг Шахсий рўйхатига киритиш тўғрисида кекса ёки ногироннинг АРИЗАСИ
________________ Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига
(туман/шаҳар)
фуқаро _________________________________________________________________ дан Паспорти серияси ___________ № _____________________ Ким томонидан берилган_______________________________________________________ Доимий прописка қилинган жойи_______________________________________________ Яшаш жойи________________________________________________________________ Туғилган санаси ____ йил ________кун_________ ой Ногиронлик гуруҳи (мавжуд бўлса)_____________________________________________ Яшаш аҳволимни баҳолашда шахсий тусдаги маълумотларни тўплашга розилигимни билдираман ва _____________________________________________________________
___________________________________________________________________________ («ёлғиз яшайдиган кекса ёки ногирон», «ёлғиз кекса ёки ногирон» деб ёзилади)
эканлигим сабабли мени Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларнинг Шахсий рўйхатига киритишингизни сўрайман.
Сана: 201__ йил «___»___________ Имзо*________________
Кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек якка тартибдаги ижтимоий хизматлар дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» ____________ Бандликка кўмаклашиш ва
(туман/шаҳар)
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг директори _________________________________ (Ф.И.О.) 20___ йил «_____» ____________
________________________________ (фуқаролар йиғинининг номи) фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиясининг ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг яшаш ҳолатини баҳолаш натижалари бўйича ХУЛОСАСИ
Сана: 20__ йил «____»___________
Ёлғиз кекса ёки ногироннинг Ф.И.О. ____________________________________________________________________________
Кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек якка тартибдаги ижтимоий хизматлар дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг директори ________________________________________ (Ф.И.О.) 20___ йил «______» _____________
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларнинг ШАХСИЙ РЎЙХАТИ
Т/р
Ф.И.О.
Туғилган санаси
Ногиронлик гуруҳи
Фуқаролар йиғинининг номи
Яшаш жойи манзили ва телефони
Туман (шаҳар) ҳокими қарорининг рақами ва санаси
Тоифасининг номи (ёлғиз яшайдиган ёки ёлғиз кексалар ва ногиронлар)
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўлими, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг бошлиғи __________________________________
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги 237-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисида
1. Ушбу Низом ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш тартибини белгилайди.
2. Озиқ-овқат маҳсулотларни ва товарлар билан бепул таъминлаш ҳуқуқига ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлар (кейинги ўринларда ёлғиз кексалар ва ногиронлар деб аталади) эгадир.
Бунда ёлғиз кексалар ва ногиронларга фарзандлари (шу жумладан асраб олган фарзандлари); вояга етмаган ёки ногирон болалар бундан мустасно, эри (хотини) ва ота-онаси, кексалар ёки ногиронлар бундан мустасно, шунингдек васийлари, ҳомийлари ва суд томонидан кексани ёки ногиронни парвариш қилиш мажбурияти зиммасига юкланган шахслари бўлмаган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган пенсия ёшидаги (60 ёшга етган эркаклар, 55 ёшга етган аёллар) шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлари киради.
3. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар билан бепул таъминлаш учун кексалар ва ногиронлар туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ва Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшайдиган ва ёлғиз кексалар ва ногиронларнинг шахсий рўйхатига (кейинги ўринларда Шахсий рўйхат деб аталади) киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлар деб эътироф этилиши керак.
Шахсий рўйхатни шакллантириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек якка тартибдаги ижтимоий хизматлар дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
4. Ёлғиз кексалар ва ногиронларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
II. Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларини бериш тартиби
5. Ёлғиз кексалар ва ногиронлар озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни бепул таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларининг рўйхатига (кейинги ўринларда Озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар рўйхати деб аталади) мувофиқ таъминланадилар.
6. Ёлғиз кексалар ва ногиронлар ўз хоҳишига кўра озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар билан бепул таъминлашнинг қуйидаги турларидан бирини танлаш ҳуқуқига эгадир:
Озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлари рўйхатига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар билан нормаланган таъминлаш;
бутун тўпламнинг тасдиқланган умумий қиймати доирасида ва ушбу Низомнинг III бўлимида назарда тутилган тартибда белгиланадиган уларга ўртача чакана нархларни ҳисобга олган ҳолда Озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар рўйхатидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар турларини ва миқдорини танлаш.
7. Белгиланган нормалардан фарқ қиладиган миқдорда ва турлар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар билан бепул таъминлаш турлари танланган тақдирда ёлғиз кексалар ва ногиронлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза берадилар. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кексалар ва ногиронларнинг аризаларини кўриб чиқиш натижалари бўйича уларни озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни олишга ведомостлар тузиш учун туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига (кейинги ўринларда марказлар деб аталади) берадилар.
8. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари кўмагида ҳар йили молиявий йилнинг 25 декабригача савдо ташкилотларини белгилайди. Бир туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари биргаликда битта савдо ташкилотини белгилашлари мумкин. Ушбу ҳолатда ушбу фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари савдо ташкилотлари билан шартномани имзолайдиган томонларга айланадилар.
Савдо ташкилоти аниқлангандан кейин уч иш куни мобайнида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, савдо ташкилоти, марказ ва туман (шаҳар) ҳокимлигининг молия бўлими (кейинги ўринларда молия бўлими деб аталади) ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси бюджетида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларида ҳар йили назарда тутиладиган маблағлар доирасида тегишли молиявий йилга озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар берилишига тўрт томонлама шартнома (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) тузилади.
9. Шартнома имзолангандан кейин, ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилмасдан кучга киради.
10. Ҳар ойда кейинги ойнинг 1-кунигача бўлган муддатда Шахсий рўйхатга мувофиқ марказ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига марказ директори томонидан тасдиқланган ведомостларнинг қуйидаги турларини тақдим этади:
ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича тегишли ой учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларини олишга ведомость;
ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича тегишли ой учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларини беришга ведомость.
11. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ведомостлар олинган кундан бошлаб икки кун мобайнида:
савдо ташкилотига — тегишли ой учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларини олишга ведомостларни, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг ўртача чакана нархларини;
марказнинг кексалар ва ногиронларни уйда парвариш қилиш бўйича ижтимоий ходимларига (кейинги ўринларда уйда парвариш қилиш бўйича ижтимоий ходимлар деб аталади) — тегишли ой учун асосий озиқ-овқат маҳсулотларини беришга ведомостларни берадилар.
12. Савдо ташкилоти тегишли ой учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари олишга ведомостлар олингандан кейин уч иш куни мобайнида шартномада назарда тутилган, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларга ўртача чакана нархлар доирасида турлар ва сифат бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни уйда парвариш қилиш бўйича ижтимоий ходимларга узлуксиз ва ўз вақтида берадилар.
13. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни ёлғиз кексалар ва ногиронларга етказиб бериш ва тақдим этиш уйда парвариш қилиш бўйича ижтимоий ходимлар томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан олинадиган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларини беришга ведомостларга мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар олинган кундан бошлаб икки кун мобайнида амалга оширилади.
14. Ёлғиз кексалар ва ногиронлар тегишли ой учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни беришга ведомостларга имзо қўйиш (ўз имзосини ёки ваколатли шахслар томонидан имзо қўйилиши) йўли билан миқдор ва турлар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар олинганлигини тасдиқлайдилар.
15. Савдо ташкилоти ой тамом бўлгач уч кун мобайнида тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига:
харажатларни қоплаш учун тегишли ой учун ёлғиз кексалар ва ногиронларга берилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар миқдори ва қийматини кўрсатган ҳолда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича уч нусхада ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларга берилган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари реестрини (кейинги ўринларда реестр деб аталади);
белгиланган тартибда расмийлаштирилган счёт-фактурани тақдим этади.
16. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ҳужжатлар олингандан кейин уч кун муддатда уларни шартнома шартларига мувофиқлик юзасидан кўриб чиқади ва реестрдаги ва счёт-фактурадаги харажатларнинг тўғрилигини тасдиқлайди.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан текширилган ва тасдиқланган реестрлар счёт-фактуралар билан биргаликда маблағларни ўтказиш учун молия бўлимига тақдим этилади.
17. Маблағларни ўтказиш учун молия бўлими уч кун муддатда ғазначилик бўлинмасига белгиланган шакл бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртманомани, реестрни, тўлов топшириғини ва счёт-фактурани тақдим этади.
Ғазначилик бўлинмаси уч кун муддатда юридик мажбуриятни рўйхатдан ўтказишга буюртманомани рўйхатдан ўтказади ва тегишли маҳаллий бюджетнинг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамидан маблағларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат халқ банкининг бўлимида очилган «Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш» ҳисоб рақамига ўтказади.
18. Маблағларни тегишли савдо ташкилотининг ҳисоб рақамига ўтказиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи маблағлар тушгандан сўнг икки кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг бўлимига тўлов топшириғини тақдим этади.
19. Маҳсулотлар ва товарлар билан таъминлаш харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига қопланади.
III. Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларига нархларни белгилаш тартиби
20. Ёлғиз кексалар ва ногиронлар томонидан олинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларга ўртача чакана нархлар истеъмол товарларига нархларнинг ҳар ойлик мониторинги натижалари бўйича республиканинг алоҳида минтақалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади) томонидан белгиланади.
21. Ҳар ойда ойнинг 20-кунигача Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари минтақа бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг ўртача чакана нархлари тўғрисидаги маълумотларни:
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг молия бошқармаларига;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик бошқармасига тақдим этади.
Бунда озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг ўртача чакана нархлари доирасида савдо ташкилотлари томонидан ёлғиз кексалар ва ногиронларга берилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар бўйича савдо ташкилотларнинг харажатлари қопланади.
22. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг молия бошқармалари озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг ўртача чакана нархлари тўғрисидаги маълумотларни молия бўлимларига беради, молия бўлимлари уларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва марказларга тақдим этади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари савдо ташкилотларига озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг ўртача чакана нархларини тақдим этади.
23. Минтақалар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг ўртача чакана нархлари тўғрисидаги маълумотлар ҳар ойлик асосида Давлат рақобат қўмитасининг расмий сайтида жойлаштирилади.
IV. Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур гигиена товарлари билан таъминлаш соҳасида назорат қилиш
24. Ёлғиз кексалар ва ногиронларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар билан таъминлаш устидан назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, зарурият бўлганда, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари жалб этилган ҳолда фуқаролар йиғинларининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш комиссиялари томонидан амалга оширилади.
тегишли ой учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни олишга ведомостлар ҳамда тегишли ой учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни беришга ведомостлар ўз вақтида тайёрланиши;
ёлғиз кексалар ва ногиронларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар ўз вақтида етказиб берилиши учун жавоб беради.
27. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ёлғиз кексалар ва ногиронларни сифатли маҳсулотлар ва товарлар билан таъминлаш учун савдо ташкилотини белгилашда кўмаклашиш учун жавоб беради.
28. Молия бўлимлари реестрлар ўз вақтида кўриб чиқилиши ҳамда белгиланган шакл бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртманомалар, реестрлар, тўлов топшириқлари ва счёт-фактуралар ғазначилик бўлинмасига тақдим этилиши учун жавоб беради.
29. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:
савдо ташкилотларига ўртача чакана нархлар ва ушбу Низомда кўрсатилган тегишли ҳужжатлар ўз вақтида берилиши;
реестрлар ва счёт-фактуралар ўз вақтида текширилиши ва улар молия бўлинмаларига берилиши;
берилиши керак бўлган маблағлар савдо ташкилотига ўз вақтида ўтказилиши учун жавоб беради.
30. Давлат-тижорат Халқ банки бўлими ушбу Низомнинг 17-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг «Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш» ҳисоб рақамига ўтказиладиган маблағлардан қатъий равишда ўз вазифасига кўра фойдаланилиши учун жавоб беради.
Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ёлғиз кексалар ва ногиронларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш
Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
___________________________ нинг (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг номи) раиси __________________________ га (раиснинг Ф.И.О.) _______________________________дан (ёлғиз кекса киши ва ногироннинг Ф.И.О)
Ариза
Мени бутун тўпламнинг тасдиқланган умумий қиймати доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг қуйидаги турлари ва миқдори билан таъминлашингизни сўрайман.
Т/р
Товарнинг номи
Ўлчов бирликлари
Бир ойда 1 кишига бериш нормаси
Миқдори
Нархи
Суммаси
1.
Ун (олий нав)
кг
3
2.
Гуруч
кг
1
3.
Гречиха ёрмаси
кг
0,5
4.
Макарон маҳсулотлари
кг
0,5
5.
Мол гўшти (суяксиз)
кг
1
6.
Уй паррандаси гўшти
кг
1
7.
Сариёғ
кг
0,2
8.
Тухум (дона)
дона
15
9.
Қанд-шакар
кг
1
10.
Кунгабоқар ёғи
л
1
11
Қора ёки кўк чой
кг
0,2
12.
Атирсовун
кг
0,1
13.
Кирсовун (65%)
кг
0,2
14.
Ўзимизда ишлаб чиқарилган кир ювиш кукуни
кг
0,15
15.
Катта ёшдагилар учун таглик
дона
8
Жами сумма:
__________________________________ (Ёлғиз кекса киши ва ногироннинг Ф.И.О)
Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» ___________________________________________________ (туман / шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори ___________________________________________________ (Ф.И.О.) 201___йил «______»____________
201___ йил ______ (ойи) учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни олишга ВЕДОМОСТЬ
Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» ________________________________________________________ (туман / шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори ________________________________________________________ (Ф.И.О.) 201___йил «______»____________
201___ йил ______ (ойи) учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни олишга ВЕДОМОСТЬ
Т/р
Ёлғиз кексалар ва ногиронлар (Ф.И.О.)
Ун (олий нав), кг
Гуруч, кг
Гречиха ёрмаси, кг
Макарон маҳсулотлари, кг
Мол гўшти (суяксиз), кг
Уй паррандаси гўшти, кг
Сари-ёғ, кг
Тухум, дона
Қанд-шакар, кг
Кунга-боқар мойи, литр
Чой, кг
Атирсовун, кг
Кирсовун (65%), кг
Кир ювиш кукуни, кг
Катта ёшдагилар учун таглик, та
Ёлғиз кекса ва ногироннинг олганлик тўғрисидаги имзоси
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
Жами:
____________________________________________ (Уйда парвариш қилувчи ижтимоий ходимнинг Ф.И.О.)
Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
201__ йил ___________ (ойда) ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларга берилган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари РЕЕСТРИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги 237-сон қарорига 4-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» _____________________________________ (туман / шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори _____________________________________ (Ф.И.О.) 201___йил «____»____________
Ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кекса киши ва ногироннинг ҳаётий вазиятини баҳолаш 1-бўлим. Умумий маълумотлар
Баҳолаш бошланган сана: 20_ йил «__»______ Баҳолаш тугалланган сана: 20_ йил «__»_____ Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг масъул ходими _____________________
(Ф.И.О.)
Ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кекса киши ва ногироннинг Ф.И.О.
Туғилган санаси
Жинси
Фуқаролиги
Паспортига доир маълумотлар (рақами, серияси, ким томонидан ва қачон берилган)
Ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кекса киши ва ногироннинг яшаш жойи бўйича фуқаролар йиғинининг номи
Ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кекса киши ва ногироннинг телефони
Муқобил телефон (яқин қўшни, яқин қариндошнинг телефон рақами)
1 ёки 2-гуруҳ ногиронлик
Пенсия гувоҳномаси (рақами, берилган санаси, ким томонидан берилган)
Олинадиган давлат пенсияси ёки нафақанинг тури
Олинадиган давлат пенсияси ёки нафақанинг миқдори
_________________________________________________ (Ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кекса киши ва ногироннинг Ф.И.О.)
___________________ (имзо)
2-бўлим. Қариндошлар ва яқинлар ҳақидаги маълумотлар
Баҳолаш бошланган сана: 201__ йил «___» _________ Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг масъул ходими _________________________
Васият бўйича мол-мулк меросхўрлари (бор бўлса)*
* Сонини кўрсатинг.
2.2. Ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кекса киши ва ногирон билан бирга яшовчи ва/ёки рўйхатдан ўтказилган яқин қариндошлар ва шахслар, васийлар ва ҳомийлар, васият бўйича мол-мулк меросхўрлари тўғрисидаги маълумотлар.
Манзили (рўйхатдан ўтиш ва/ёки яшаш жойи) — агар ёлғиз кекса киши билан бирга яшаса кўрсатинг
Агар ёлғиз кекса киши билан биргаликда рўйхатдан ўтказилган бўлса, бироқ ҳозирги вақтда бирга яшамаса, сабабини ва бирга яшаш учун қайтиш вақтини кўрсатинг
Ёрдам бериб, мунтазам равишда парвариш қилиб турадими (ҳа/йўқ)
Ҳа
Йўқ (сабабларини кўрсатинг)
Ҳа
Йўқ (сабабларини кўрсатинг)
* Шунингдек васийлар, ҳомийлар, васият бўйича мол-мулк меросхўрлари ҳам кўрсатилади.
Мен томонидан тақдим этилган маълумотлар тўлиқ ва ишончли эканлигини тасдиқлайман. Мен томонидан тақдим этилган ёлғон ёки адашишга олиб келувчи маълумотлар ёки уларнинг бузилиши, мен томонимдан далиллар оғзаки ёки ёзма шаклда яширилиши ёки бекитилиши ижтимоий хизматлар кўрсатиш тўхтатилишига ва улар билан боғлиқ харажатлар қопланишига олиб келиши мумкинлигини тушунаман.
___________________________________________________ (Ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кекса киши ва ногироннинг Ф.И.О.)
_______________ (имзо)
3-бўлим. Соғлиқнинг ҳолатини баҳолаш
3.1. Кекса ва ногироннинг яшаш жойи бўйича даволаш-профилактика муассасаси тўғрисидаги маълумотлар
1.
Даволаш-профилактика муассасасининг номи
2.
Манзили:
3.
Масъул врачнинг Ф.И.О.
4.
Даволаш-профилактика муассасасининг телефон рақами:
5.
Масъул врачнинг телефон рақами:
3.2. Соғлиқнинг ҳолати
6.
Қандай касалликларга чалинган (кўрсатилсин)
7.
Охирги диспансер кўригидан ўтилган сана ва жой
8.
Ногиронлик гуруҳи (бор бўлганда)
8.1.
Ногиронлик текширишдан ўтказилган сана
8.2
Ногиронлик қайта текширишдан ўтказилган санаси
9.
Кекса киши ва ногироннинг соғлиғидан шикоятлари
10.
Дори воситаларига (қайси) бўлган эҳтиёж ҳамда кекса киши ва ногироннинг уларнинг сотиб олиш имконияти
11.
Фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссияси хулосасига киритиладиган ва ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурининг тегишли бўлимини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланадиган соғлиқнинг ҳолатини баҳолаш натижалари бўйича хулосалар
Баҳолаш ўтказилган сана: 201__ йил «___» ____________
_________________ Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази
(Ф.И.О.)
масъул ходими
Ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кекса киши ва ногироннинг яшаш жойи бўйича даволаш-профилактика муассасаси врачи ____________________________________________________________
(Ф.И.О.)
Соғлиқни сақлашнинг ихтисослаштирилган стационар муассасаларида даволашни талаб этадиган оғир руҳий ёки юқумли касалликлар мавжудлиги
Ҳа / Йўқ
4.1. Элементар ҳаракатларни амалга ошириш имкониятини баҳолаш ( Бартел шкаласи бўйича)
Т/р
Ҳаракатларнинг номи
Баҳолаш мезонлари
Баллар
1.
Овқатланиш
Овқатланиш ва овқатланишга тайёргарлик кўриш идиш-товоқ, ошхона анжомлари ва маиший техникадан қийинчиликсиз фойдаланган ҳолда мустақил амалга оширилади.
10
Овқатланиш ва овқатланишга тайёргарлик кўриш мустақил амалга оширилади, бироқ бу анча вақтни олади.
9
Овқатланиш ва овқатланишга тайёргарлик кўриш махсус идиш-товоқ ва реабилитациянинг техник воситалари (РТВ) қўлланилган ҳолда мустақил амалга оширилади.
8
Овқатланиш ва овқатланишга тайёргарлик кўриш РТВ ёрдамида катта қийинчилик билан амалга оширилади.
7
Овқат мустақил ёки РТВ ёрдамида қабул қилинади, бироқ одам овқатланишга тайёргарлик кўра олмайди (овқатни тарелкага қўйиш ёки стаканга суюқлик қуйиш ва шу кабилар).
6
Овқатланиш ва овқатланишга тайёргарлик кўришда қараб туриш ёки ўзгаларнинг озгина ёрдами талаб этилади (маҳсулотларни арчишда, бутербродларни тайёрлашда) (овқатланишда ҳаракат ёки вақтнинг 25 фоизига).
5
Овқатланишда доимий қараб туриш ёки қисман ёрдам зарур (овқатланишда ҳаракат ёки вақтнинг 50 фоизигача).
3
Овқатланишда анча ёрдам бериш талаб этилади
1
Киши ўзи мустақил овқатлана олмайди
0
2.
Чўмилиш
Ванна ёки душ қийинчиликсиз мустақил равишда қабул қилинади
5
Ванна ёки душ мустақил, бироқ қийинчилик билан қабул қилинади
4
Ванна ёки душ қабул қилишда, масалан, ванна ёки душдан чиқишда, ечинишда ўзгаларнинг қараб туриши ёки озгина ёрдами талаб этилади (ҳаракат ёки вақтнинг 25%игача)
3
Ванна ёки душ қабул қилишда ўзгаларнинг ёрдами талаб этилади (ҳаракат ёки вақтнинг 50%игача)
2
Ванна ёки душ қабул қилишда ўзгаларнинг анча ёрдами талаб этилади
1
Чўмилиш фақат ўзгаларнинг ёрдами билан кроват доирасида, шу жумладан ванна-чойшаб ёрдамида амалга оширилади
Қараб туриш ёки ўзгаларнинг озгина ёрдами талаб этилади (ҳаракат ёки вақтнинг 25%игача)
3
Ўзгаларнинг ёрдами талаб этилади (ҳаракат ёки вақтнинг 50%игача)
2
Ўзгаларнинг анча ёрдами талаб этилади
1
Кекса киши ҳожатга мустақил боролмайди
0
4.
Кийиниш ва пойабзал кийиш
Кекса киши қийинчиликсиз мустақил кийинади ва пойабзал кияди
10
Кекса киши РТВ қўлланилган ҳолда қийинчиликсиз мустақил кийинади ва пойабзал кияди
9
Кекса киши секинлик билан, бироқ шу жумладан РТВ қўлланилган ҳолда мустақил кийинади ва пойабзал кияди
8
Кекса киши шу жумладан РТВ қўлланилган ҳолда катта қийинчилик билан мустақил кийинади ва пойабзал кияди
7
Кийиниш ва пойабзал кийишда ўзгаларнинг қараб туриши ёки озгина ёрдами талаб этилади, масалан, тугмаларни қадашда, пойабзал ипларини боғлашда (ҳаракат ёки вақтнинг 25%игача)
5
Кийинишда ва пойабзал кишида ўзгаларнинг ёрдами талаб этилади (ҳаракат ёки вақтнинг 50%игача)
3
Кийинишда ва пойабзал кийишда ўзгаларнинг анча ёрдами талаб этилади
1
Кекса киши мустақил равишда кийина олмайди ва пойабзални кия олмайди
0
5.
Дефекация назорати
Кекса киши ўз ҳаракатларини тўлиқ назорат қилади, ва, зарурат бўлганда, ўзгаларнинг ёрдамисиз ҳуқнадан ёки шамдан фойдаланиши мумкин
10
Кекса кишида функциялаштирувчи колостома бор, уни нажас қабул қилгични қўллаб мустақил назорат қилади
8
Кекса кишида тасодифий нохуш ҳодисалар бўлиб туради (ҳафтада камида бир марта) ёки ҳуқна ва шамлардан фойдаланишда ёрдам талаб этилади (ҳафтада камида бир марта)
5
Кекса киши вақти-вақти билан (ҳафтада икки-уч марта) дефекацияни назорат қила олмайди ёки хизмат кўрсатувчи ўзга шахс қўядиган ҳуқнадан фойдаланишга эҳтиёж сезади. Шунингдек, кекса киши функциялаштирувчи колостномага эга бўлиши мумкин, уни нажас қабул қилгич қўлланилган ҳолда ўзганинг қисман ёрдами билан мустақил назорат қилиши мумкин.
2
Кекса киши амалда ўзини назорат қила олмайди (бу ҳафтада уч мартадан кўп юз беради), кекса киши колостомани мустақил назорат қила олмайди
1
Кекса киши сурункали равишда ўзини назорат қила олмайди ёки парвариш қилувчи ўзга шахс томонидан амалга ошириладиган ҳуқна қўлланилишига ёки колостома назорат қилинишига эҳтиёж сезади
0
6.
Сийдик чиқишини назорат қилиш
Кекса киши ўзгаларнинг ёрдамисиз тўлиқ ўзини назорат қилади
10
Кекса киши сийдик қабул қилгич ва бошқа махсус воситалар қўлланилган ҳолда колостомани мустақил уддалайди ёки катетерни мустақил уддалайди
Кекса киши вақти-вақти билан (бир кеча кундузда 2-3 марта) сийдик чиқишини назорат қила олмайди ёки кекса кишида функциялаштирувчи колостома бор, у сийдик қабул қилгич қўлланилган ҳолда ўзгаларнинг қисман ёрдами билан назорат қилиши мумкин
2
Кекса киши амалда ўзини назорат қилолмайди (бу бир кеча-кундузда 3 мартадан ортиқ юз беради), кекса киши уростомани мустақил назорат қилолмайди ва тагликлардан фойдаланади
1
Кекса киши сурункали равишда ўзини назорат қилолмайди ёки катетердан фойдаланишга эҳтиёж сезади, ундан мустақил фойдалана олмайди; тагликлардан доимо фойдаланилади ёки кекса киши улардан фойдаланишни рад этади (руҳий бузилиш ёки бошқа сабабларга кўра)
0
7.
Ҳожатга чиқиш ва уни амалга ошириш
Кекса киши қийинчиликсиз мустақил равишда ҳожатга боради ва уни амалга оширади
10
Кекса киши мустақил, бироқ РСТ қўлланилган ҳолда ҳожатга боради ва мустақил амалга оширади
9
Кекса киши ҳожатхона курсисидан (РСТ) фойдаланган ҳолда ўзгаларнинг ёрдамисиз катта қийинчилик билан ҳожатга боради ва уни амалга оширади
7
Ҳожатга бориш ва уни амалга ошириш вақтида ўзгаларнинг озгина ёрдами ва қараб туриши, масалан, мувозанатни сақлаш учун, ечинишда, кийинишда ва бошқа ҳаракатларда курси-ҳожатхона қўлланилиши талаб этилади
5
Ҳожатга бориш ва уни амалга оширишда ўзгаларнинг анча ёрдами талаб этилади
3
Ҳожатга боришда ва уни амалга оширишда ўзгаларнинг доимий ёрдами талаб этилади
2
Ҳожат бевосита кроватда (тувак, тагликлар) махсус воситалар қўлланилган ҳолда амалга оширилади
0
8.
Ўриндан туриш ва кроватга ўтиш
Кекса киши қийинчиликсиз мустақил равишда ўрнидан туради ва кроватдан қўзғалади
15
Кекса киши РСТ ёрдамида ўрнидан туради ва кроватдан қўзғалади
12
Қўзғалишда қараб туриш талаб этилади (ёки озгина ёрдам)
10
Кекса киши кроватдан мустақил равишда ёки РСТ ёрдамида, бироқ қийинчилик билан кроватдан қўзғалади
7
Кекса киши кроватда мустақил ўтириши мумкин, бироқ қўзғалишда ўзгаларнинг қисман ёрдами зарур
5
Кекса киши ўтириши мумкин, бироқ қўзғалиш ўзгаларнинг доимий ёрдамида амалга оширилади
3
Кекса киши қўллаб-қувватланган тақдирдагина ўтириши мумкин, қўзғалиш доимо ўзгаларнинг ёрдамида амалга оширилади
1
Кекса киши ҳатто ўзгаларнинг ёрдами билан ҳам кроватга ўтира олмайди ва ундан туролмайди
0
9.
Ҳаракатланиш
Кекса киши ўзгаларнинг ёрдамисиз 500 метрдан ортиқ масофага ҳаракатланиши мумкин. Хонада ўзгаларнинг ёрдамисиз юриши мумкин
15
Кекса киши ўзгаларнинг ёрдамисиз РСТ қўлланилган ҳолда 500 метрдан ортиқ масофага мустақил ҳаракатланиши мумкин. Хонада ўзгаларнинг ёрдамисиз юриши мумкин
14
Кекса киши ўзгаларнинг ёрдамисиз РСТ қўлланилган ҳолда секин ва қийинчилик билан 500 метрдан ортиқ масофага мустақил ҳаракатланиши мумкин. Хонада ўзгаларнинг ёрдамисиз юриши мумкин
11
Кекса киши 500 метр доирасида ўзганинг ёрдами билан ҳаракатланиши мумкин. Хонада ўзгаларнинг ёрдамисиз юриши мумкин
10
Кекса киши 100 метргача мустақил юриши ёки курси-коляска ёрдамида ҳаракатланиши мумкин. Хонада секин, дам олиш учун тўхтаб-тўхтаб ҳаракатланади
5
Кекса киши РСТ қўлланилган ҳолда 100 метргача юриши мумкин. Хонада қийинчилик билан ҳаракатланади
3
Кекса киши фақат ўзгаларнинг ёрдами билан 100 метргача юриши мумкин. Хонада ҳам ўзгаларнинг ёрдами билан ҳаракатланади
2
Кекса киши 50 метрдан ортиқ масофага мустақил ҳаракатлана олмайди ёки унда умуман ҳаракатланиш имконияти йўқ
0
10.
Зиналар бўйлаб юқорига кўтарилиш
Кекса киши зиналардан мустақил кўтарила олади
10
Кекса киши зиналардан мустақил, бироқ РСТ қўлланилган ҳолда кўтарила олади
9
Кекса кишига зиналар бўйлаб юқорига мустақил (ёки РСТ қўлланилган ҳолда) кўтарилиш учун кўп вақт талаб этилади
7
Кекса киши ўзгаларнинг озгина ёрдамини (ёки назоратини) талаб этади
5
Кекса киши зинапоялар бўйлаб фақат ўзгаларнинг ёрдами билан кўтарилиши мумкин
2
Кекса киши ҳатто ўзгаларнинг ёрдами билан зинапоялар бўйлаб кўтарилиш имкониятига эга эмас
0
Баллар суммаси:
4.2. Мураккаб ҳаракатларни амалга ошириш имкониятини баҳолаш (Лаутон шкаласи бўйича)
Т/р
Ҳаракатларнинг номи
Баҳолаш мезонлари
Балллар
1.
Телефондан фойдаланиш
Кекса киши телефондан мустақил фойдаланиши мумкин
3
Кекса киши фақат махсус жиҳозланган телефондан (масалан, яхши эшитмаслиги ёки кўрмаслиги муносабати билан) фойдаланиши мумкин
2,5
Кекса киши телефондан ўзгаларнинг озгина ёрдами билан ёки фақат яхши таниш рақамларни териш шарти билан фойдаланиши мумкин
2
Кекса киши агар кимдир унга зарур рақамни териб берса, телефонда гапириши мумкин
1,5
Кекса киши телефондан фойдалана олмайди
1
2.
Пиёда бориш мумкин бўлмаган катта масофада жойлашган жойгача ҳаракатланиш
Кекса киши мустақил равишда, шу жумладан жамоат транспортида ёки таксида ҳаракатланиши мумкин. У шунингдек сафарни мустақил режалаштира олади
3
Кекса киши оғзаки батафсил тушунтиришлардан кейин мустақил равишда, шу жумладан жамоат транспортида ёки таксида ҳаракатланиши мумкин
2,5
Кекса киши ўзгаларнинг озгина ёрдами билан, мустақил равишда, шу жумладан жамоат транспортида ёки таксида ҳаракатланиши мумкин
2
Кекса киши фақат доимий равишда унга ҳамроҳлик қилиш шарти билан жамоат транспортида ёки таксида ҳаракатланиши мумкин
1,5
Кекса киши ҳаракатлана олмайди
1
3.
Дўкондан майда-чуйда савдо қилиш
Кекса киши харидни мустақил амалга ошириши мумкин
3
Кекса киши ўзгаларнинг озгина ёрдами билан харид қилиши мумкин
2
Кекса киши ўзганинг ёрдами ва ҳамроҳлигида харид қилади
1,5
Кекса киши харид қилиш имкониятига эга эмас
1
4.
Овқат тайёрлаш
Кекса киши мустақил равишда овқат тайёрлаши мумкин
3
Кекса киши ярим тайёр маҳсулотлардан овқат тайёрлаши мумкин
2,5
Кекса киши озгина ёрдам билан овқат тайёрлаши мумкин
2
Кекса киши овқатни фақат иситиши мумкин
1,5
Кекса киши овқат тайёрлаш имкониятига эга эмас
1
5.
Уй хўжалигини юритиш
Кекса киши уй хўжалигини мустақил юритиши мумкин
3
Кекса киши меҳнатни кўп талаб қилмайдиган иш турларини мустақил бажариши мумкин
2,5
Кекса киши озгина ёрдам билан уй хўжалигини юритиши мумкин
2
Ишларнинг катта қисмини бажаришда ўзгаларнинг ёрдами талаб этилади
1,5
Кекса киши уй хўжалигини юритиш имкониятига эга эмас
1
6.
Дам олиш, шу жумладан қўлда бажариладиган ишлар
Кекса киши ўз дам олишини ва шуғулланишни мустақил ташкил этиши мумкин
3
Кекса киши дам олишни ташкил этиши ва қўлда бажариладиган ишларнинг айрим турлари билан мустақил шуғулланиши мумкин
2,5
Кекса киши ўз дам олишини ташкил этиши ва қўлда бажариладиган ишлар билан озгина ёрдам берилса шуғулланиши мумкин
2
Кекса киши ўз дам олишини ташкил этиши ва у билан мустақил шуғулланиш имкониятига эга эмас
1
7.
Кир ювиш
Кекса киши мустақил равишда кир ювиши мумкин
3
Кекса киши фақат кир ювиш машинаси ёрдамида мустақил равишда кир ювиши мумкин
2,5
Кекса киши, масалан, кирларни дорга осишда ўзгаларнинг озгина ёрдами билан мустақил кир ювиши мумкин
2
Ўзгаларнинг катта ёрдами талаб этилади
1,5
Кекса киши кир ювиш билан мустақил шуғулланиш имкониятига эга эмас
1
8.
Дори воситаларини қабул қилиш
Кекса киши дори воситаларини мустақил қабул қилиши мумкин (дозани тўғри олиб ва тегишли вақтда)
3
Кекса киши дори воситаларини озгина ёрдам билан мустақил қабул қилиши мумкин (кимдир аниқ дозани белгилайди ва дори воситаларини қабул қилиш зарурлигини эслатади)
2
Кекса киши дорини, агар кимдир доимий равишда ушбу дориларни қабул қилишни назорат қилса, мустақил қабул қилиши мумкин
1,5
Кекса киши дориларни мустақил қабул қилиш имкониятига эга эмас
1
9.
Шахсий маблағларини тасарруф этиш
Кекса киши ўз маблағларини мустақил тасарруф этади
3
Кекса киши ўзгаларнинг озгина ёрдами билан ўз маблағларини мустақил тасарруф этади
2
Кекса киши жорий харажатларни мустақил тасарруф этади, бироқ ойлик бюджетни тақсимлашга қодир эмас
1,5
Кекса киши ўз маблағларини тасарруф этишга қодир эмас
1
Баллар суммаси:
4.3. Ўзганинг ёрдамига муҳтожликни баҳолаш натижалари. Ушбу қисм ўзига ўзи хизмат кўрсатишга лаёқатни баҳолаш натижалари асосида тўлдирилади (4-бўлим).
Кекса киши ёки ногироннинг тоифаси
Парвариш қилиш бўйича ижтимоий ходимнинг кекса киши ёки ногиронни бориб кўриши тезлиги (ҳафта кунлари)
Бир бориб кўришнинг қанча давом этиши (кун соатлари)
Кекса киши ва ногиронни парвариш қилиш бўйича бириктириладиган ижтимоий ходим
Ходимнинг уйдаги телефони
5-бўлим. Уй-жой-маиший шарт-шароитларни баҳолаш
Уй-жой шароитлари:
хусусий уй; алоҳида квартира; ётоқхонада хона ва шу кабилар
Агар уй хусусий бўлса, экин экишга яроқли майдон (жуяклар):
Нечанчи қават (агар кўп квартирали уй бўлса):
Лифт бор-йўқлиги (агар кўп квартирали уй бўлса):
Хавфсизлик: • турар жойга (кириш эшигига/ дарвозага) кириш: (хавфсиз/хавфсиз эмас (хавфсизлик билан боғлиқ муаммони баён қилинг)
Турар жойнинг ҳолати:
• санитария-гигиеник:
яхши / қониқарли/ ёмон / санитарияга зид
• таъмирлаш зарурлиги:
(йўқ / юзаки / мукаммал)
• сантехника ускуналарининг ҳолати
яхши / қониқарли/ ёмон / санитарияга зид
• квартирада, уйда уй ҳайвонларининг бор-йўқлиги
Коммунал қулайликлар бор йўқлиги:
• совуқ сув
• иссиқ сув
• канализация
• марказий иситиш
• локал иситиш
• ёқилғига бўлган эҳтиёж
• газ плитаси
• электр плита
• қўшимча маълумотлар
Кекса киши ва ногирон қуйидаги буюмларни ушлашда қийинчиликка дуч келадими — йўқми:
• эшик тутқичлари
• эшик (ёпиш ва очишда)
• виключатель
• жумраклар
• регуляторлар
• штепселлар
• бошқалар
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиянинг хулосасига киритиладиган ва ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурининг тегишли бўлимини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланадиган уй-жой-маиший шарт-шароитларни баҳолаш натижаларининг хулосалари
6-бўлим. Ижтимоий муҳофаза чоралари билан таъминланганликни баҳолаш
Ижтимоий хизматлар кўрсатилиши ва ёрдам олиш ҳуқуқига эгами-йўқми
Ижтимоий хизмат кўрсатиладими ва ёрдам оладими
Ижтимоий хизматлар ва ёрдам тури
Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур гигиена товарлари билан бепул таъминлаш
Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитациянинг техник воситалари билан бепул таъминлаш
Нафақа, компенсация
Моддий ёрдам
Санаторийда соғломлаштириш
Дори воситалари билан имтиёзли таъминлаш
Давлат хизматлари, шакллари ва бланкаларининг ягона реестрига киритилган кекса кишилар ва ногиронларга кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг бошқа турлари
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиянинг хулосасига киритиладиган ва ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурининг тегишли бўлимини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланадиган ижтимоий муҳофаза чоралари билан таъминланганликни баҳолаш натижаларининг хулосалари
7-бўлим. Ҳуқуқий ҳимояланганликни баҳолаш
Номи
Ҳа/Йўқ
Ҳуқуқий таъминланмаганликнинг сабаби
Кекса киши ва ногироннинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг бор-йўқлиги
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиянинг хулосасига киритиладиган ва ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурининг тегишли бўлимини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланадиган ҳуқуқий ҳимояланганлик чоралари билан таъминланганликни баҳолаш натижаларининг хулосалари
8-бўлим. Кекса киши ва ногироннинг мулоқот қилиши ва дам олиши соҳасини баҳолаш
Ёрдам бериш ва қараб туришга қодир бўлган яқин қариндошларнинг бор-йўқлиги
Ҳа
Йўқ
Агар бор бўлса
алоқа ўрнатиш ва уларга ёрдам бериш ва парвариш қилишга жалб этиш тадбирини киритинг
«Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ҳомийликни белгилаш тадбирини киритинг
Агар бор бўлмаса
бўйича тадбирларни киритинг
Ижтимоий алоқалардаги етишмовчилик
Бор
Йўқ
Ижтимоий алоқалар бор-йўқлиги
қариндошлар билан
Бор
Йўқ
дўстлар ва танишлар билан
Бор
Йўқ
меҳнат жамоалари билан
Бор
Йўқ
қўшнилар билан
Бор
Йўқ
Агар ижтимоий алоқаларга эҳтиёж ҳис этилса ёки бундай эҳтиёж бўлмаса, қариндошлар, дўстлар ва танишлар, меҳнат жамоалари билан алоқа ўрнатишга кўмаклашадиган тадбирни ҳамда ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлар учун мулоқот ва дам олиш марказларига боришни ташкил этиш бўйича тадбирни киритинг.
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия аъзолари:
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги 237-сон қарорига 4а-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» _____________________________________ (туман / шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази _____________________________________ (Ф.И.О.) 201___ йил «____»____________
Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кекса киши ва ногирон учун ижтимоий хизматларнинг ЯККА ТАРТИБДАГИ ДАСТУРИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги 237-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2016 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотаётган айрим қарорлари
рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерларни ижтимоий ҳимоялаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» 1991 йил 28 майдаги 145-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 5-сон, 16-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Эркин нархлар жорий этилиши муносабати билан талабалар, ўқувчи ёшлар, ўзгаларнинг қарамоғига муҳтож бўлган ёлғиз пенсионерлар ва меҳнаткашларнинг имтиёзли умумий овқатланишини ташкил этиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» 1992 йил 21 январдаги 22-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбоши.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 январдаги 56-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхатининг 23-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 18 апрелдаги 178-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 4-сон, 23-модда) 3-илованинг 14-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда) 1-илованинг 1-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 23 август, 240-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 8-сон, 71-модда) 6-илованинг 1-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 22 июлдаги 204-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 7-сон, 46-модда) 4-илованинг 1-банди.