Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон ССЖ Президентининг «Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерларни ижтимоий ҳимоялаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги
Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерларга имтиёзлар бериш тартиби тўғрисида илова қилинаётган
Низом (1-илова) ва уларни белгиланган нормада бепул таъминлаш учун энг зарур моллар
рўйхати (2-илова) тасдиқлансин.
2.
1-иловада кўрсатилган имтиёзларни бериш билан боғлиқ харажатлар жумҳурият ва маҳаллий бюджетлар, шунингдек, ЎзССЖнинг тегишли вазирликлари, идоралари, корхоналар ва ташкилотлар маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.
3. ЎзССЖ Молия вазирлиги пенсия гувоҳномаларига махсус қўшимча варақлар тайёрлаш учун ЎзССЖ Ижтимоий таъминот вазирлигига маблағ ажратсин.
4. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси, ЎзССЖ Молия вазирлиги, ЎзССЖ Ижтимоий таъминот вазирлиги, ЎзССЖ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ЎзССЖ Савдо вазирлиги, ЎзССЖ Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги, ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги ва Ўзбекбирлашув 1991 йилнинг 1 июлидан бошлаб юқорида кўрсатилган
Фармонда кўзда тутилган имтиёзларнинг ёлғиз пенсионерларга ўз вақтида ва тўла ҳажмда берилишини таъминласинлар.
5. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси ўта муҳтож ёлғиз пенсионерлар ва ногиронларни уй билан таъминлаш учун уларга давлат уй-жой фондидаги бўшаётган уйлардан биринчи навбатда тураржой майдони ажратишни назарда тутсинлар.
1. Ўзбекистон ССЖ Президентининг 1991 йил 27 майдаги
Фармонида белгиланган имтиёзли ҳуқуқлардан ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар, шу жумладан, ногиронлар ҳам фойдаланадилар.
2. Мазкур
Фармонга мувофиқ имтиёзли ҳуқуқлардан фойдаланувчиларнинг номма-ном рўйхати ноҳия (шаҳар) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан туман (шаҳар) ҳокимлиги билан биргаликда тузилади.
3. Пенсия гувоҳномасидаги махсус қўшимча варақ юқоридаги
Фармонда белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат ҳисобланади. Бу қўшимча варақ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг муҳри ва масъул шахси имзоси билан тасдиқланган бўлади.
5. Пенсия гувоҳномаси ва унга қўшимча варақ жамоат транспортида (таксидан ташқари) бепул юриш ҳуқуқини берувчи ҳужжат ҳисобланади.
7. Пенсия гувоҳномаси ва унга қўшимча варақ асосида яшаш жойи бўйича биркитилган ёлғиз пенсионерларга хизмат кўрсатувчи дўконда тасдиқланган рўйхатдаги молларни белгиланган миқдорда бепул бериш учун улар рўйхатга олинадилар ва шу мақсадлар учун тутилган махсус дафтарга ёзиб қўйиладилар.
Бир ой ўтиши билан савдо ташкилоти кўрсатилган тоифадаги пенсионерларга берилган молларнинг ҳақиқий қиймати тўғрисида, уларнинг қийматини қоплаш учун, тегишли ноҳия, шаҳар молия бўлимига йиғма рўйхат тақдим этади.
Ноҳия, шаҳар молия бўлимлари тақдим этилган рўйхатларни 10 кун муддат ичида кўриб чиқадилар ва тегишли суммаларни тегишли корхоналарнинг счётларига ўтказадилар.