1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.03.00 Банклар жамғармалари ва захиралари. Капиталлаштириш]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 6 июлда 2693-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 2 октябрдаги 21/6-сонли «Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3697, 28.10.2025 й.) асосан 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПҚ–2344-сон «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 13 июнь,
14/3-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/3–сон қарорига ИЛОВА
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги
низом
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПҚ–2344-сон «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тижорат банклари (бундан буён матнда банклар деб юритилади) капиталининг монандлигига қўйиладиган талабларни белгилайди.
капитал захиралар — солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан сўнг соф фойда ёки аввалги йилларнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан шаклланган захиралар. Улардан банк фаолиятида вужудга келадиган ҳар қандай зарарларни улар юзага келиши биланоқ ҳеч қандай чеклашларсиз қоплаш учун фойдаланилиши мумкин;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/17-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-1, 07.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 632-модда)
стандарт кредитларга (активлар) яратиладиган захиралар — банк фаолияти давомида умуман ёки бирор-бир фаолият тури (кредитлаш, инвестициялаш ва бошқа активлар) натижасида юзага келиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш мақсадида ташкил қилинадиган захиралар. Банклар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан сўнг қолган фойда ёки аввалги йилларнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан ушбу низом кучга кирган санадан эътиборан ажратилиб, ҳисобот санасига «стандарт» сифатида таснифланган кредитлар (активлар) қолдиғидан келиб чиққан ҳолда бундай захираларни ташкил қилишлари лозим;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/17-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-1, 07.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 632-модда)
махсус захиралар — «субстандарт», «қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» сифатида таснифланган активлар бўйича эҳтимолий зарарларни қоплашга мўлжалланган захиралар;
номоддий активлар — моддий-ашёвий кўринишга эга бўлмаган, бир йилдан ортиқ фойдали хизмат муддатига эга бўлган ва банк хизматларини кўрсатишда ёки маъмурий мақсадларда фойдаланиладиган номонетар, идентификацияланадиган активлардир (дастурий таъминот, фойдаланиш ҳуқуқи, маркетинг ва техник маълумотлари, гудвилл, муддати узайтирилган солиқ мажбуриятлари ва бошқалар);
гудвилл — харидор томонидан банк сотиб олинишида унинг соф активлари (барча активларнинг бозор баҳоси ва барча мажбуриятларнинг бозор баҳоси ўртасидаги фарқ) қийматидан ортиқ тўланадиган сумма;
левераж — банк жами активларининг капитал билан таъминланганлик даражасини акс эттирувчи кўрсаткич;
регулятив капитал — банк фаолиятини тартибга солиш ва иқтисодий меъёрлар ҳисоб-китобини амалга ошириш мақсадида ҳисоблаш йўли билан аниқланадиган банк капитали;
таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар — «Standard & Poor`s», «Fitch Ratings» ва «Moody`s Investors Service» рейтинг компанияларининг инвестицион рейтинг баҳоларига ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳоларга тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга мамлакатлар;
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
кредитнинг қайта ҳисоблаш омили — бу балансдан ташқари активларни таваккалчилик даражасини ҳисоблашда уларга нисбатан қўлланиладиган коэффициент (фоиз).
21. Мамлакат, банк ёки корхона «Standard & Poor`s», «Fitch Ratings», «Moody`s Investors Service» ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган бошқа рейтинг компанияларининг бир нечтаси томонидан берилган рейтинг баҳоларига эга бўлганда, ушбу низом ҳисоб-китобларида энг паст рейтинг баҳоси ҳисобга олинади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
2–боб. Капиталнинг энг кам даражасига қўйиладиган талаблар
4. Банк I даражали капиталининг миқдори банк устав капиталининг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Бунда банк I даражали капиталининг миқдорини аниқлаш учун банк устав капиталининг миллий валютадаги эквиваленти Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ҳисобот ойининг охирги кунига валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш мақсадида белгиланган валюталар курси бўйича аниқланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 23 сентябрдаги 26/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-2 23.10.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 10/17/2693-2/0167-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қуйидаги ҳолларда банкларга нисбатан регулятив капитал миқдорини ошириш тўғрисидаги талабларни қўйишга ҳақли:
хавфсиз бўлмаган ва носоғлом банк фаолиятининг юзага келишига олиб келиши мумкин бўлган қониқарсиз молиявий ҳолат;
банк фойдасининг қониқарсиз прогнози;
юқори даражадаги банк таваккалчилиги ва балансдан ташқари моддалар мавжудлиги ҳолатлари аниқланганда.
6. Ҳар бир банкнинг регулятив капитали унинг монандлигини аниқлаш мақсадида мазкур Низом талабларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилиши лозим.
3-боб. Капитал таркиби
7. Регулятив капитал I даражали капитал ва II даражали капиталнинг йиғиндисидан иборат.
8. Регулятив капитал таркибига хавфсиз бўлмаган ва носоғлом банк фаолиятининг юзага келишига олиб келиши мумкин бўлган шартлар (ташкил қилинадиган жамғармалар/захиралардан белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланиш, қарз мажбуриятларини чиқариш шартлари ва бошқалар) билан чекланган капитал элементлари киритилиши мумкин эмас.
9. I даражали капитал регулятив капиталнинг 75 фоизидан кам бўлмаслиги лозим. II даражали капитал миқдори I даражали капитал миқдорининг учдан бир қисмидан ошиб кетса, ошган сумма регулятив капитал таркибига киритилмайди.
а) банкнинг тўлиқ тўланган оддий акциялари ёки банк акциядорлик жамиятидан бошқа шаклда ташкил этилганда оддий акцияга тенглаштирилган воситалар. Бундай акциялар ёки воситалар қуйидаги шартларни қаноатлантириши лозим:
банк тугатилганда улар бўйича талаблар банкнинг барча талабларидан (депозиторлар ва банкнинг бошқа кредиторлари талаблари, субординар қарз, имтиёзли акциялар ва бошқалар) сўнг қондирилиши;
эгалари банк тугатилганда барча талаблар қондирилгандан сўнг банк ихтиёрида қоладиган активларнинг ўзларига тегишли улушга мувофиқ қисмини олиш ҳуқуқига эга бўлиши;
муддатсиз ва банкни тугатилишидан бошқа ҳолатларда тўлаб берилмаслиги, бундан қонун ҳужжатларида белгиланган қайта сотиб олиш ҳолатлари мустасно;
чиқарилишида банк уни қайта сотиб олиш ёки бекор қилиш бўйича ҳаракат қилмаслиги ҳамда қонуний ва шартномавий талаблар бундай ҳолатни келтириб чиқариш хусусиятларига эга бўлмаслиги;
эмитент ёки унга алоқадор шахслар томонидан кафолатланмаган ва таъминланмаган, шунингдек банк тугатилган тақдирда ҳеч қандай шартнома билан унинг тўлаш навбати (субординацияси) ўзгартирилмаган бўлиши;
(11-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
б) қўшилган капитал — оддий акцияларни биринчи марта жойлаштирилишида уларнинг номинал нархидан юқори тўланган сумма;
банк балансидаги аввалги йилларнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан шаклланган капитал захиралар ва бошқа захиралар (текинга олинган мулклар (30905) ва асосий воситалар ҳамда номоддий активларнинг бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси (30908) бундан мустасно);
(11-банднинг «в» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
тўланмаган дивиденд суммасидан ташқари ўтган йиллардан қолган тақсимланмаган фойда;
г) озчилик улуш эгаларининг банк йиғма балансига бирлашадиган корхоналардаги улушлари. Бу улуш шуъба корхоналари ҳисобварақлари банк молиявий ҳисоботларида бирлаштирилганда ва банк улуши бундай корхоналар капиталининг 100 фоиздан кам қисмини ташкил қилганда вужудга келади. Бунда ушбу улушлар мазкур банднинг «а» кичик банди иккинчи-олтинчи хатбошиларида белгиланган талабларга жавоб бериши лозим;
(11-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
д) девальвация захираси. Бу захира сезиларли даражада миллий валютанинг қадрсизланишида (девальвация) банкнинг ўз мажбуриятларини қоплаш учун тақсимланмаган фойда ҳисобидан ажратилган маблағлардан шаклланади.
(11-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
12. I даражали қўшимча капитал ўз ичига қуйидагиларни олади:
а) тўлиқ тўланган нокумулятив муддатсиз имтиёзли акциялар. Бундай акциялар қуйидаги шартларни қаноатлантириши лозим:
муайян сотиб олиш санаси ёки шартларига эга бўлмаслиги;
эгасининг хоҳишига кўра сотиб олинмаслиги;
банк тугатилганда уларга доир талаблар банк депозиторлари, кредиторлари ва субординар қарзлар бўйича талаблари бажарилгандан сўнг қондирилиши;
эмитент ёки унга алоқадор шахслар томонидан ушбу акциялар бошқа активларга кафолат ва таъминот сифатида қўйилмаган бўлиши;
банк акциядорлари умумий йиғилиши қарорига мувофиқ уларга доир дивидендлар тўланмаслиги мумкинлиги;
улар бўйича ўтган даврдаги олинмаган дивидендлар тўланмаслиги;
банк фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан олдиндан олинган рухсати билан ва чиқарилганига 10 йилдан кам бўлмаган акциялар ва сотиб олинадиган суммани капиталнинг ўша тури ёки бошқа ундан юқорироқ турига алмаштиргандан сўнг ёхуд банк капиталининг монандлиги капиталга қўйилган минимал талабдан юқори эканлигини кўрсатгандан сўнг, уларни сотиб олиниши мумкинлиги;
(12-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
б) қўшилган капитал — имтиёзли акцияларни биринчи марта жойлаштирилишида уларнинг номинал нархидан юқори тўланган сумма;
в) I даражали қўшимча капиталга қўшилиш шартларига жавоб берувчи шуъба корхоналари томонидан чиқарилган ва учинчи шахслар ихтиёрида бўлган капиталга тенглаштирилган воситалар, шунингдек мазкур Низомнинг 11-банди «г» кичик бандига киритилмаган озчилик улуш эгаларининг банк йиғма балансига бирлашадиган корхоналардаги улушлари.
(12-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
в) чегирмалардан сўнг I даражали капиталнинг учдан бир қисмидан ошмаган миқдорда аралаш турдаги мажбуриятлар (акциядорлик ва қарз капитали хусусиятларига эга бўлган воситалар). Аралаш турдаги мажбуриятлар, шунингдек I даражали капиталга киритилмаган имтиёзли акциялар, агар улар қуйидаги шартларга жавоб берса, II даражали капиталга киритилади:
тўлиқ тўланган;
гаров билан таъминланмаган;
банк тугатилганда уларга доир талаблар банк депозиторлари ва банк бошқа кредиторлари талаблари бажарилгандан сўнг қондириладиган;
акция эгасининг ташаббуси билан ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг олдиндан берилган розилигисиз тўланиши мумкин бўлмаган;
банкнинг барча захираларини қоплаши ва банкни тўловга қобилиятсиз деб эълон қилиш ҳуқуқини бермайдиган;
агар банк охирги 3 та чорак мобайнида фойда олмаган бўлса ёхуд оддий ёки имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар (фоизлар) тўламаслик тўғрисидаги қарор қабул қилишда ушбу мажбуриятларга доир дивидендлар (фоизлар)ни тўлаш муддати эмитент хоҳишига кўра кечиктирилиши мумкин бўлган акциялар;
г) субординар қарз — бу банкнинг қарз мажбуриятлари шакли бўлиб, банк капиталини аниқлаш мақсадида ҳисоб-китоблардан сўнг I даражали капиталнинг учдан бир қисмидан ошмаслиги керак. II даражали капитал таркибига кирувчи субординар қарз қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
банк тугатилаётганда ушбу мажбуриятлар бўйича талаблар депозиторлар ва банкнинг бошқа кредиторлари талаблари қондирилганидан сўнг амалга оширилиши;
бошланғич тўлов муддати 5 йилдан кейин бўлиши;
қарздор банк ёки унга алоқадор шахслар томонидан бошқа активларга кафолат ва таъминот сифатида қўйилмаган, шунингдек банк тугатилган тақдирда ҳеч қандай шартнома билан унинг тўлаш навбати (субординацияси) ўзгартирилмаган, яъни банк депозиторлари ва кредиторлари талабларига тенглаштирилмаган бўлиши;
муддатидан аввал Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсати билан қайтарилиши.
Субординар қарзни банкнинг II даражали капитали сифатида тан олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
бошланғич тўлов муддати етиб келгунга қадар 5 йилдан ошган муддатда — тўлиқ ҳажмда;
бошланғич тўлов муддатидан олдинги 5 йил давомида:
1-йилда — субординар қарз қолдиғининг 80 фоизи;
2-йилда — субординар қарз қолдиғининг 60 фоизи;
3-йилда — субординар қарз қолдиғининг 40 фоизи;
4-йилда — субординар қарз қолдиғининг 20 фоизи;
5-йилда — 0.
(14-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
бирлашмаган хўжалик юритувчи субъектлар капиталига барча инвестициялар суммаси, шу жумладан бундай хўжалик юритувчи субъектлар капиталини ташкил қилувчи қарз мажбуриятлари;
18. Таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активлар суммаси ҳар бир актив баланс суммасини унга тегишли таваккалчилик миқдорига кўпайтириш ва таваккалчилик бўйича аниқланган активлар йиғиндиси орқали топилади.
19. Таваккалчиликка тортилган активлар умумий суммасидан чегирмалар ўз ичига кредитлар ва лизинг ёки бошқа активлар бўйича эҳтимолий зарарларни қоплашга мўлжалланган захираларни олади.
банкда ва унинг филиалларида нақд пул кўринишида сақланаётган миллий ва чет эл валютаси (жумладан, банк омборларида ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки омборларида сақланаётган тижорат банкларига тегишли олтин қуймалар);
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 27 октябрдаги 34/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-4, 28.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2693-4/2387-сон — 2019 йил 29 январдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг вакиллик ва захира ҳисобварақларидаги миллий валютадаги маблағлар;
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банкига тўғридан-тўғри талаблар ва улар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар;
таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар ҳукуматлари ва Марказий банклари томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар, шунингдек, бу мамлакатлар ҳукуматлари ва Марказий банкларига қўйиладиган бошқа мажбуриятлар;
банкнинг Халқаро валюта фонди ва Жаҳон банки гуруҳи (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия коорпорацияси, Халқаро инвестицияларни кафолатлаш агентлиги, Халқаро тараққиёт ассоциацияси) ҳамда Осиё тараққиёт банки, Осиё инфраструктура инвестиция банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Европа инвестиция жамғармаси, Ислом тараққиёт банки, Европа Кенгашининг тараққиёт банкларига нисбатан талаблари, шунингдек бу ташкилотлар томонидан кафолатланган банк активлари;
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
21. Таваккалчилик даражаси бўйича II гуруҳга қуйидагилар киради:
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 27 октябрдаги 34/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-4, 28.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2693-4/2387-сон — 2019 йил 29 январдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг вакиллик ва захира ҳисобварақларидаги чет эл валютасидаги маблағлар;
«Standard & Poor`s», «Fitch Ratings» ва «Moody`s Investors Service» компанияларининг мос равишда А, А ва А2 рейтинг даражасидан кам бўлмаган ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳо даражасига тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга, таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатларда рўйхатга олинган банкларга қўйилган барча талаблар, шу жумладан қарзлар ва пул бозори воситалари, шунингдек ушбу банклар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар билан таъминланган бошқа барча активлар;
жорий бозор қийматида баҳоланган ва халқаро молия институтлари томонидан муомалага чиқарилган қимматли қоғозлар билан таъминланган активлар ва уларнинг қисмлари;
банкнинг таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатларга кирмаган мамлакатларнинг миллий валюталарига деноминация қилинган ва миллий валютадаги мажбуриятлар билан қопланган, ушбу мамлакатлар Ҳукуматлари ва Марказий банкларига нисбатан талаблари;
жорий бозор қийматида баҳоланган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ёки таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар Ҳукуматлари томонидан эмиссия қилинган ёки кафолатланган қимматли қоғозлар кўринишидаги гаров билан таъминланган ёки кафолатланган активлар, уларнинг қисмлари ва балансдан ташқари мажбуриятлар. Қимматли қоғозлар банк тасарруфида бўлиши ва белгиланган тартибга мувофиқ унга берилиши лозим. Кафолатлар тўғридан-тўғри ва ҳеч қандай шартларсиз, яъни уларни қўллашни чекловчи бирон-бир қўшимча шартларни ўзида қамраб олмаган бўлиши керак;
22. Таваккалчилик даражаси бўйича III гуруҳга қуйидагилар киради:
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 27 октябрдаги 34/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-4, 28.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2693-4/2387-сон — 2019 йил 29 январдан кучга киради)
«Standard & Poor`s», «Fitch Ratings» ва «Moody`s Investors Service» компанияларининг мос равишда BBB-, BBB- ва Baa3 рейтинг даражасидан кам бўлмаган ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳо даражасига тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга, таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатларда рўйхатга олинган банкларга қўйилган барча талаблар, шу жумладан қарзлар ва пул бозори воситалари, шунингдек ушбу банклар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар билан таъминланган бошқа барча активлар;
жисмоний шахсларга бир оилага уй-жой сотиб олиш ёки қуриш учун берилган ва дастлабки гаров (гаров предметига эгалик қилишнинг имтиёзли ҳуқуқи) сифатида сотиб олинаётган ёки қурилаётган уй-жой билан таъминланган кредитлар. Бунда кредит миқдорининг гаров қийматига нисбати 60 фоиздан ошмаслиги керак.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
аҳолига автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитни қайтариш муддатининг қолган қисми 1 йилгача ва йиллик фоиз ставкаси қайта молиялаш ставкасининг 2 баробари ва ундан юқори бўлган кредитлар;
аҳолига автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитни қайтариш муддатининг қолган қисми 1 йилдан 3 йилгача ва йиллик фоиз ставкаси қайта молиялаш ставкасининг 1,5 баробаридан 2 баробаригача бўлган кредитлар;
аҳолига автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитни қайтариш муддатининг қолган қисми 3 йил ва ундан узоқ ва йиллик фоиз ставкаси қайта молиялаш ставкасининг 1,5 баробари ва ундан паст бўлган кредитлар.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 27 октябрдаги 34/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-4, 28.12.2018 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2693-4/2387-сон — 2019 йил 29 январдан кучга киради)
241. Таваккалчилик даражаси бўйича VI гуруҳга қуйидагилар киради:
аҳолига автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитни қайтариш муддатининг қолган қисми 1 йилдан 3 йилгача ва йиллик фоиз ставкаси қайта молиялаш ставкасининг 2 баробари ва ундан юқори бўлган кредитлар;
аҳолига автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитни қайтариш муддатининг қолган қисми 3 йил ва ундан узоқ ва йиллик фоиз ставкаси қайта молиялаш ставкасининг 1,5 баробаридан юқори бўлган кредитлар.
242. Таваккалчилик даражаси бўйича VII гуруҳга қуйидагилар киради:
енгил автомобиль сотиб олиш учун юридик шахсларга ажратилган кредитнинг гаров таъминотига енгил автомобиль қабул қилинган кредитлар, шунингдек шу мақсадларга ажратилган суд жараёнидаги ва (ёки) белгиланган тартибда ундирилмаган кредитлар;
автомобиль сотиб олиш учун аҳолига ажратилган кредитнинг қолдиғи сотиб олинган автомобиль қийматининг 75 фоизидан ортиғини ташкил этган кредитлар, шунингдек шу мақсадларга ажратилган суд жараёнидаги ва (ёки) белгиланган тартибда ундирилмаган кредитлар;
аҳолига қайта молиялаш ставкасининг 2,5 баробари ва ундан юқори йиллик фоиз ставкада ажратилган микроқарзлар ва овердрафт кредитлари, шунингдек суд жараёнидаги ва (ёки) белгиланган тартибда ундирилмаган микроқарзлар ва овердрафт кредитлари.
(242-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 26 январдаги 2/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-5, 06.03.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 10/19/2693-5/2722-сон — 2019 йил 8 апрелдан кучга киради)
25. Таваккалчилик даражаси ҳисобга олинган активлар суммаси ҳисоб-китоб қилинганда, балансдан ташқари барча моддалар ҳисобга олинади, ички бозорда тузилган хосилавий (дереватив) воситалар (форвард, своп, опционлар ва бошқалар) бундан мустасно.
26. Балансдан ташқари моддаларнинг таваккалчилик тоифаси балансдан ташқари модданинг тўланмаган қолдиғи кредитни ҳисоблаш омилига кўпайтирилади ва олинган натижа балансдан ташқари модданинг баланс эквиваленти бўлиб, унга баланс ҳисоб рақамлари қоидаларига мувофиқ тегишли таваккалчилик даражаси белгиланади.
Агар балансдан ташқари модда ёки унинг қисми мазкур Низомнинг 4-бобида назарда тутилган тартибда кафолатланган ёки гаров билан таъминланган бўлса, таваккалчилик даражасини белгилаш контрпартнёрга эмас, балки кафолатчи тури ва кафолат тавсифига боғлиқ бўлади. Паст таваккалчилик омили балансдан ташқари модданинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки учун мақбул гаров ёки кафолат билан таъминланган ёки кафолатланган маълум бир қисмига қўлланиши мумкин.
номидан кафолатлар ёки захира аккредитиви берилган банк мижози битим ва бошқа мажбуриятларга мувофиқ ҳолда учинчи томон мажбуриятларни қоплашга лаёқатсиз бўлса, банкнинг учинчи томонга тўловлар тўғрисидаги юридик жиҳатдан чақириб олинмайдиган мажбуриятларини ўзида акс этган бевосита кредит ўрнини босувчилар, жумладан, умумий кафолатлар, захира аккредитивлари ва бошқа шунга ўхшаш битимлар;
қайта сотиб олиш ҳақидаги келишув ёки белгиланган шартларда активларни банкка қайтариш ҳақидаги келишувга мувофиқ сотилган активлар;
активларни келажакда маълум бир муддатга сотиб олиш мажбурияти.
битим кафолатлари ёки муайян битимга нисбатан аккредитивлар сингари битимлар билан боғлиқ мажбуриятлар. Бу мажбуриятлар, агар унинг номидан мажбуриятлар чиқарилган банк мижози номолиявий тижорат мажбуриятларини амалга ошира олмаган бўлса, банкнинг учинчи шахсга компенсация тўлаш бўйича чақириб олинмайдиган мажбуриятлари ҳисобланади;
бошланғич тўлов муддати бир йилдан ортиқ бўлган кредит линияси ёки шунга ўхшаш келишув сингари кредит беришга доир мажбуриятларнинг ишлатилмаган қисми.
товарларни етказиб бериш билан таъминланган ҳужжатли аккредитив сингари савдо билан боғлиқ қисқа муддатли ёки ўзини-ўзи тугатувчи мажбуриятлар;
бошланғич тўлов муддати бир йил ва ундан кам бўлган кредит линияси ёки шунга ўхшаш келишув сингари кредит беришга доир мажбуриятларнинг ишлатилмаган қисми.
6-боб. Ҳосилавий (дереватив) воситалар
30. Банк томонидан форвард келишувлари, своплар, опционлар ва шунга ўхшаш ҳосилавий шартномалар амалга оширилганда, у битимлар тўлиқ номинал қийматида кредит таваккалчилигига учрамайди. Шартнома мажбуриятлари контрагент томонидан бажарилмаганлиги, банк учун пул оқимини алмаштиришнинг потенциал қиймати таваккалчилик ҳисобланади.
31. Ҳосилавий (дереватив) воситанинг баланс эквиваленти ҳисоблаш омилини ҳар бир воситанинг номинал қийматига кўпайтириш орқали қуйидаги жадвалга асосан аниқланади.
Тўлов муддатлари
Ҳосилавий воситалар (%)
Фоиз ставкаси асосланган
Валюта алмашув курсларига асосланган
Бир йилгача
0,5
2,0
Бир йилдан икки йилгача
1,0
5,0 (масалан 2+3)
Кейинги йил учун
1,0
3,0
Ҳисоблаш омили миқдори восита тавсифи ва барча воситалар бўйича қолган қоплаш муддатига боғлиқ, бошланғич қоплаш муддати қўлланиладиган валютавий шартномалар ва олтин бундан мустасно. Юқоридаги усул бўйича ҳисобланган эквивалентларга қарздор тури, кафолат табиати ва таъминотига қараб баланс воситалари сингари таваккалчилик қўлланилади.
7-боб. Капиталнинг монандлигининг ҳисобланиши
32. Таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг умумий суммаси (ТАУС) чегирмалар ажратилган ҳолда таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги баланс ва балансдан ташқари активлар йиғиндиси сифатида аниқланади.
33. 2015 йил 1 сентябридан бошлаб таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг умумий миқдори (ТАУС) қуйидаги тарзда ҳисобланади:
ТАУС = Чегирмалар чиқарилган таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги баланс ва балансдан ташқари активлар суммаси + Операцион таваккалчиликлар суммаси (ОТ) + Бозор таваккалчиликлари суммаси (БТ);
ОТ = (100 / белгиланган К1 нинг энг кичик даражаси) Х (Банкнинг охирги уч йилдаги ялпи даромадининг ўртача суммаси Х 15 фоиз);
(33-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
Агар ялпи даромад қайсидир йилда нолга тенг ёки салбий кўринишда бўлганда, ўртача кўрсаткични ҳисоблашда у махраждан ва суратдан чиқариб ташланиши лозим.
БТ = (100 / белгиланган К1 нинг энг кичик даражаси) Х (Очиқ валюта позицияларининг жами миқдори Х 10 фоиз).
Очиқ валюта позицияларининг умумий суммасини ҳисоблашда хорижий валюталарнинг умумий узун ёки умумий қисқа кўрсаткичлари йиғиндисининг мутлоқ кўрсаткичининг энг каттаси олинади.
34. Регулятив капиталнинг таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг умумий суммасига нисбати 12,5 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Регулятив капиталнинг монандлик коэффициенти К1 қуйидаги тарзда ҳисобланади:
К1 = РК / ТАУС.
2019 йил 1 январдан бошлаб банклар таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг 3,0 фоизи миқдоридаги капитални консервация қилиш буферини ҳисобга олган ҳолда К1 нинг энг кичик даражасини 0,13 (13,0 фоиз) миқдорида таъминлашлари шарт.
Капиталнинг консервация буфери таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг 3,0 фоизи миқдоридаги қўшимча захирадан иборат. Бундай захирадан мақсад банклар томонидан молиявий ва иқтисодий қийинчилик даврларида зарарларни қоплаш учун ишлатилиши мумкин бўлган капитал захирасининг таъминланишини кафолатлаш ҳисобланади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 23 сентябрдаги 26/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-2 23.10.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 10/17/2693-2/0167-сон)
Капиталнинг консервация буфери таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги барча активларнинг 3,0 фоизи сифатли I даражали капитал бўлишини ҳисобга олган ҳолда К2 коэффициенти 2017 йилнинг 1 январидан 0,095 (9,5 фоиз) ва 2019 йилнинг 1 январидан 0,10 (10,0 фоиз) миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) асосан хатбошиси билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
36. I даражали асосий капиталнинг монандлик коэффициенти К3 = I даражали асосий капитал/ТАУС сифатида аниқланиб, унинг энг кичик миқдори 0,075 (7,5 фоиз)дан кам бўлмаслиги керак.
2019 йил 1 январдан бошлаб К3 нинг энг кичик даражасини 0,08 (8,0 фоиз) миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
38. Капиталнинг монандлик даражаси талаблари билан бир қаторда банклар I даражали капитални номоддий активларни чегириб ташланган ҳолда мазкур Низомнинг 5 ва 6-бобларда назарда тутилган активлар қўшилган умумий активлар суммасига нисбати сифатида аниқланадиган левераж коэффициентига риоя этишлари керак:
К4 = I даражали капитал / (Умумий активлар + мазкур Низомнинг 5 ва 6-бобларидаги активлар — мазкур Низомнинг 16-бандида келтирилган активлар). Левераж коэффициентининг энг кичик даражаси 0,06 (6 фоиз)га тенг.
(38-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
Левераж коэффициентини ҳисоблашда келгусида баланс активларида акс этиши эҳтимоли бўлган банк балансининг «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварақларидаги активлар ҳам ҳисобга олинади. Буларга капитални монандлигини ҳисоблашда қўлланиладиган активлар киради.
Балансдан ташқари активлар леверажнинг асосий манбаси ҳисобланади. Шунинг учун банклар левераж коэффициентини ҳисоблашда юқорида қайд этилган балансдан ташқари активларни, кредитнинг қайта ҳисоблаш омилини (100 фоиз) қўллаган ҳолда, қуйидаги икки ҳолатдан ташқари, ҳисоблашлари лозим:
банк ҳар доим ўзи томонидан сўзсиз бекор қиладиган барча мажбуриятлар учун 10 фоизлик кредитнинг қайта ҳисоблаш омилини қўллаши лозим.
39. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банклардан уларнинг фаолиятига хос таваккалчилик, иқтисодий шарт-шароит ва молиявий аҳволидан келиб чиқиб, капитал монандлигининг янада юқори коэффициенти таъминланишини талаб қилиши мумкин. Бундай таваккалчиликлар муаммоли кредитларнинг катта ҳажми, соф зарарлар, активларнинг юқори даражада ўсиши, фоиз ставкалари бўйича юқори даражали таваккалчиликнинг юзага келиши ёки таваккалчиликка асосаланган фаолиятга жалб қилиниш кабиларни ўз ичига олади, бироқ улар билан чекланиб қолмайди.
8-боб. Якуний қоидалар
40. Банк молиявий йил натижалари бўйича ва оралиқ дивиденд тўланаётган давр учун молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда ҳамда капитални оширишга ажратмалар амалга оширилгандан сўнг акциядорларига дивидендлар тўланади.
41. Дивидендлар эҳтимолий йўқотишларни қоплаш резервлари шакллантирилгандан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки талабларига мувофиқ тузатишлар амалга оширилгандан сўнг тўланиши мумкин.
Банклар қуйидаги ҳолларда дивиденд тўлаш (эълон қилиш) тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эмас:
дивидендлар тўлаш пайтида банк иқтисодий ночорлик (банкротлик) аломатларига эга бўлса ёки кўрсатилган аломатлар банкда дивидендлар тўлаш натижасида пайдо бўлса;
банк соф активлари қиймати унинг устав ва захира капитали суммасидан кам бўлса;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган иқтисодий нормативларни бузиш, шунингдек агар дивидендлар тўлаш натижасида иқтисодий нормативлар бузилиб, бунинг оқибатида омонатчилар ва кредиторлар манфаатларига жиддий хавф туғилиши мумкин бўлса;
банкка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг дивидендлар тўлашни тўхтатиш тўғрисида талаби мавжуд бўлса.
42. Банк Кенгаши ҳар йили банкнинг кредит ва инвестиция сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш чоғида фойдадан капитални оширишга йўналтириладиган ажратмалар миқдорини эътиборга олиши лозим.
43. Капитали мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлмаган банклар қуйидагиларни ўз ичига олувчи капиталга қўйиладиган талабларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишлари керак:
банк капиталини монандлик даражасигача кўтариш учун зарур бўлган стратегия ва хатти-ҳаракатлар;
режанинг амал қилиш даври мобайнида белгиланадиган капиталнинг чекланган миқдорлари;
банкнинг фаолиятига белгиланган чекловлар таъсири остида режа билан қамраб олинадиган давр учун тадбирлар режаси;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки талабларига мувофиқ бошқа ахборот.
44. Чора-тадбирлар режаси ижро муддатлари кўрсатилган ҳолда, капиталнинг монандлигига қўйиладиган талабларда номувофиқлик юзага келган ва у банкнинг молиявий ҳисоботида акс эттирилган пайтдан бошлаб 30 кун ичида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига кўриб чиқиш учун тақдим этилиши керак.
45. Мазкур Низом талаблари банклар томонидан бузилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 53-моддасида назарда тутилган чора ва санкцияларни қўллашга ҳақли.