Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишни давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирларини жорий этиш ҳамда Озонни бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш миллий дастурини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиладиган озонни бузувчи моддалар рўйхати 1-иловага
* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиладиган, таркибида 1-илованинг А рўйхатида санаб ўтилган озонни бузувчи моддалар мавжуд бўлган маҳсулотлар рўйхати 2-иловага
* мувофиқ;
Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага
* мувофиқ;
2000-2001 йиллар даврида озонни бузувчи моддаларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш учун квоталар 4-иловага
* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Озонни бузувчи моддалардан фойдаланиладиган 2-иловада кўрсатиб ўтилган музлатгич асбоб-ускуналарини ва ҳавони совутиш қурилмаларини Вена конвенцияси ва Монреал протоколи Томонлари ҳисобланган мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига олиб кириш 2000 йил 1 июлдан бошлаб тақиқлансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. М. Олимжонов зиммасига юклансин.