1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини рўйхатга олиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 539-сонли «Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритиш ва унинг асосида давлат хизматини кўрсатишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Белгиланган тартибда рўйхатга олинган юридик шахслар тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 25 сентябрдаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 70-модда) билан тасдиқланган Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 3 июль,
179-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 июлдаги 179-сон қарорига ИЛОВА
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
юридик шахсларни — тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига ушбу Низом 8-бандининг «а» кичик бандида кўрсатилган маълумотлар киритилгандан кейин бир кун муддатда, ушбу Низом 8-бандининг «б»—«е» кичик бандларида кўрсатилган маълумотлар киритилгандан кейин икки кун муддатда давлат статистика органларига электрон шаклда иловага мувофиқ билдиришнома юборадилар;
юридик шахсларни — давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар ушбу Низом 8-бандининг «а»—«е» кичик бандларида кўрсатилган маълумотлар юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилгандан кейин икки кун муддатда давлат статистика органларига электрон шаклда иловага мувофиқ билдиришнома юборадилар.
Ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган маълумотлар давлат статистика органларига Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг дастурий-технологик воситаларидан фойдаланган ҳолда Интернет тармоғи орқали тақдим этилади».
3. 17-банддаги «почта манзиллари» сўзларидан кейин «, телефон рақамлари, юридик шахсларнинг муассислари, давлат рўйхатидан ўтказилган тартиб рақами ва санаси (таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, ягона давлат реестридан чиқариш) тўғрисидаги маълумотлари» сўзлари қўшилсин.
4. Иловадаги «Юборилган санаси ва вақти, Рўйхатдан ўтказган орган масъул ходимининг Ф.И.О., М.Ў. (электрон ҳужжатлар учун ЭММ)» сўзлари чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 354-модда)