Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1998 — 2000 йиллардаги даврда қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Дастурини амалга оширишни таъминлаш, наслчилик ишларини такомиллаштириш асосида моллар маҳсулдорлигини ошириш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, «Ўзчорванаслбирлашма» таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг:
Ўзбекистон чорвачиликда наслчилик иши бўйича республика ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида 1-иловага мувофиқ «Насл-хизмат» наслдор моллар чорвачилиги уюшмасини ташкил этиш;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 сентябрдаги 411-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 156-модда)
уюшмага кирувчи хўжалик юритувчи субъектларни, акциялар пакетларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1740-сон Фармонига мувофиқ тақсимлаган ҳолда, очиқ акциядорлик жамиятларига айлантириш ҳақидаги таклифларига розилик билдирилсин.
2. Қуйидагилар «Насл-хизмат» уюшмасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
наслчилик ва селекция ишларини олиб бориш, республиканинг табиий-иқлим шароитлари учун молларнинг маҳсулдор зотларини яратиш;
«Насл-хизмат» уюшмасининг хўжалик фаолиятини маблағ билан таъминлаш, шу жумладан унинг бошқарув аппарати харажатлари ўз хўжалик фаолияти ва хизматлар кўрсатиш ҳисобига амалга оширилади;
«Насл-хизмат» уюшмаси шартномалар ва қабул қилинган мажбуриятлар бўйича «Ўзчорванаслбирлашма»нинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Белгилансинки, «Насл-хизмат» уюшмаси раҳбарлари белгиланган тартибда муассислар умумий йиғилишида сайланадилар.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 сентябрдаги 411-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 156-модда)
6. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази «Насл-хизмат» уюшмаси билан биргаликда:
давлат наслчилик заводларида урчитиладиган районлаштирилган зотли моллар билан наслчилик ишларини олиб боришни ислоҳ қилиш;
«Ўзнаслчиликкорхона» банкида мавжуд бўлган наслчилик материалидан (буқаларнинг музлатилган уруғидан) наслчилик хўжаликлари урғочи молларида жадал фойдаланиш;
урчитишнинг илғор биотехнология усулларини, келиб чиқишнинг ишончлилигини иммуногенетик назорат қилишни, замонавий электрон-ҳисоблаш техникаси негизида наслчилик ишини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш;
ички ресурслардан (дон ва пахтани қайта ишлаш корхоналари чиқитларидан) фойдаланиш ҳисобига молларнинг турли ёш гуруҳлари учун емга қўшимчаларнинг янги турларини олиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқсин.
7. «Насл-хизмат» уюшмаси селекция-наслчилик ишларини яхшилаш ва такомиллаштириш ҳамда мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш, шунингдек қора-ола молларни урчитиш бўйича мавжуд наслчилик заводлари урғочи молларининг бош сонини кўпайтириш учун Қашқадарё вилоятининг Манғит ва Тошкент вилоятининг Олмалиқ кон-металлургия комбинати наслчилик хўжаликларида етиштирилган зотдор буқалардан шартнома асосида кенг фойдалансин.
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги корхоналарига, деҳқон ва фермер хўжаликларига ветеринария ва зоотехника хизматлари кўрсатиш, қорамолларни сунъий қочириш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш мақсадида жойларда зооветеринария пунктлари сонини 3-иловага мувофиқ 2000 йилда 1585 тага етказсинлар. Уларни тегишли бинолар билан таъминласинлар, зарур асбоб-ускуналар ва приборлар билан жиҳозласинлар.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 июлдаги 268-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 25 февраль,
82-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 25 февралдаги 82-сон қарорига 1-ИЛОВА