1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг);
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Нархлар ва нархларнинг ҳосил бўлиши]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Қатъий белгиланган ва бошқариладиган нархлар (тарифлар) ҳамда устама нархларнинг шакллантирилиши ва қўлланилиши устидан давлат назоратини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 19 июнь,
216-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 июндаги 216-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 1997 йил 31 мартдаги 165-сон қарори билан тасдиқланган Нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг қўлланилишини назорат қилиш тартибида:
1) 11-банднинг иккинчи хатбошида «хўжалик юритувчи субъектга» сўзларидан кейин «ва давлат монополияга қарши органига» сўзлари қўшилсин;
2) 20-банднинг иккинчи хатбошида «устамаларни» сўзидан кейин «ҳамда рентабелликнинг чекланган даражасини» сўзлари қўшилсин;
3) 21-банднинг бешинчи хатбоши «чораклик ҳисоб-китоблар асосида» сўзларидан кейин «ишларнинг мавсумий хусусиятига эга бўлган корхоналар учун эса йиллик ҳисоб-китоблар асосида» сўзлари қўшилсин;
«Мазкур Тартиб бузилиши натижасида олинган маблағлар (маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар)нинг декларацияда кўрсатилмаган нархлари қўлланилиши натижасида олинган тафовутдан ташқари) Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси ҳисоб рақамига олиб қўйилади. Бунда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сотилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар учун улар билан ҳисоб-китоб қилиш бўйича мазкур Тартиб бузилиши натижасида олинган маблағлар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига қайтарилиши керак.
Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар)нинг декларацияда кўрсатилмаган нархларини қўллашдан олинган тафовут тегишли бюджетга олиб қўйилади.
Нархлар (тарифлар) шакллантирилиши ва улар қўлланилиши устидан назорат қилиш тартиби бузилганлиги учун мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларига мувофиқ олиб қўйилиши керак бўлган сумма миқдорида жарима ундирилади. Жарима суммаси Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» ҳисоб рақамига ўтказилади.
Давлат монополияга қарши кураш органининг қарорига мувофиқ олиб қўйилиши керак бўлган сумма белгиланган ўттиз кун муддатда ўтказилмаган тақдирда хўжалик юритувчи субъект кечиктирилган ҳар бир кун учун олиб қўйилиши керак бўлган маблағнинг 0,15 фоизи миқдорида пеня тўлайди. Агар кечиктириш банкнинг айби билан юз берган бўлса (хўжалик юритувчи субъектнинг тўлов топшириғи тушган кундан бошлаб уч кундан ортиқ) 0,15 фоиз миқдоридаги пеня банк томонидан тўланади»;
5) 23-бандда «Иқтисодий санкциялар» сўзлари «Жарима» сўзи билан алмаштирилсин;
«Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» ҳисоб рақамига олиб қўйилиши керак бўлган суммани ҳисоблаб чиқишда солиқларнинг оширилишига олиб келган мазкур Тартиб бузилишига йўл қўйган корхоналарда солиқларнинг ва бошқа тўловларнинг ортиқча тўланган суммаси корхонадан олиб қўйиладиган сумма пасайтирилиши ҳисобига ўтказилмайди»;
«давлат монополияга қарши органининг қонунсиз олинган маблағларни олиб қўйиш ва мазкур Тартиб бузилганлиги учун жарима солиш тўғрисидаги қарори олингандан кейин бир ой муддатда ушбу маблағларни Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» ҳисоб рақамига ёки тегишли бюджетга сўзсиз ундириб олади»;
«Назорат органлари мазкур Тартиб бузилганлиги аниқланган тақдирда текшириш материалларини қонунсиз олинган маблағлар олиб қўйилиши ва жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун тегишли монополияга қарши давлат органига юборадилар»;
«Мазкур Тартиб бузилганлигини мустақил равишда аниқлаган ва бунинг натижасида ортиқча сумма олган хўжалик юритувчи субъект ушбу суммани Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» ҳисоб рақамига ёки тегишли бюджетга ўтказади. Ушбу ҳолда жарима қўлланилмайди»;
«Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» ҳисоб рақамига нотўғри ундирилган маблағлар ва жарималарни қайтариш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича фоизлар қўшилган ҳолда монополияга қарши давлат органининг ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилади».