toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2018
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Аккредитация карточкасининг шаклини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 4 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2681]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 15 августдаги 418-мҳ-сонли «Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимлари аккредитация карточкасининг шаклини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3055, 15.08.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан буюраман:
1. Аккредитация карточкасининг шакли иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
аккредитация карточкасига аккредитациядан ўтказилган шахснинг Нодавлат нотижорат ташкилотларининг аккредитациядан ўтказилган хорижий фуқаролар бўлган ходимлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари давлат реестридаги тартиб рақамига мувофиқ рақам берилади;
аккредитация карточкаси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг тегишли ўринбосари томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади;
ёзувлари ўчирилган, расми кўчирилган, йиртилган ёки бошқача тарзда яроқсиз ҳолга келтирилган аккредитация карточкалари ҳақиқий ҳисобланмайди.
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
4. Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармаси (Х. Мелиев) ҳамда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Ж. Ачилов) ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир М. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 4 июнь,
179-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 4 июндаги 179-мҳ-сонли буйруғига
ИЛОВА

(орқа томони)‎

‎‎Аккредитация карточкаси чет эл фуқаросининг шахсий аккредитациясини тасдиқлайди ва унга белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида бўлиш ҳуқуқини беради.
‎Аккредитация карточкаси ННТнинг чет эл ходимига меҳнат фаолиятини фақат қабул қилган ННТда амалга ошириш ҳуқуқини беради.
‎Аккредитация карточкасини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш тақиқланади.

‎The Accreditation Card confirms individual accreditation of the foreign citizen and gives him right to be in the territory of the Republic of Uzbekistan by determined rules.
‎The Accreditation Card gives the right to realize activity of foreign employee only in received NGO.
‎It is prohibited to take the Accreditation Card outside the territory of the Republic of Uzbekistan.

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 22-сон, 299-модда)