1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.09 Ипакчилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат;
2.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЕСПУБЛИКАДА ЕТИШТИРИЛГАН ПИЛЛАДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕХАНИЗМИНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипак маҳсулоти экспортини тартибга солиш тўғрисида» 2000 йил 28 февралдаги ПФ-2553-сон Фармонига мувофиқ ҳамда республика ипакчилик саноатини ривожлантириш учун барқарор хом ашё базасини яратиш, ипак хом ашёсини янада чуқур қайта ишлаш ва рақобатбардош, экспортга мўлжалланган ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан ипак ип ва калавани, ипак чиқиндиларидан тайёрланган калаваларни ва бошқа ипак маҳсулотларини (ТИФ ТН бўйича коди 5004-5005) республика ташқарисига, шу жумладан, товар-хом ашё биржалари орқали, олиб чиқиш фақат эркин алмаштириладиган валютада амалга оширилади.
2. Бухоро (Хусенов), Самарқанд (Рўзиев), Наманган (Жабборов) ва Тошкент (Мирзақулов) вилоятлари ҳокимларига 1999 йил пилла ҳосилини чет ташкилотларга сотиш юзасидан ўзбошимчалик билан қарорлар қабул қилишга йўл қўйиб бўлмаслиги кўрсатиб ўтилсин.
Вилоятлар ҳокимлари «Ўзбек ипаги» уюшмаси корхоналарининг хўжалик фаолиятига аралашганлик ҳамда пиллани белгиланган тартибни бузган ҳолда сотишга йўл қўйганлик учун шахсан жавоб беришлари тўғрисида огоҳлантирилсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар «Пилла» акциядорлик бирлашмалари раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари билан келишган ҳолда «Пилла-холдинг» холдинг компанияси бошқаруви қарори билан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
4. «Ўзбек ипаги» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимлари, бошқа манфаатдор идоралар, корхоналар ва ташкилотлар:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.09 Ипакчилик;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
— етиштириладиган пилла ҳосилининг сақланишини ҳамда ипак маҳсулотларини республика ташқарисига чиқаришнинг белгиланган тартибига қатъий риоя қилинишини таъминласинлар;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.09 Ипакчилик;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
— ипак маҳсулотларини республика ташқарисига чиқаришнинг белгиланган тартибини бузишнинг ҳар бир ҳолати бўйича айбдор шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ қаттиқ жавобгарликка тортсинлар.
5. Белгилаб қўйилсинки, божхона органлари томонидан мусодара қилинган пилла ва бошқа ипак маҳсулотлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда «Ўзбек ипаги» уюшмаси корхоналарига қайта ишлаш учун берилади.
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.13 Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш]
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси «Ўзбек ипаги» уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда мусодара қилинган пиллани, ипак хом ашёсини ва ипак чиқиндиларини кейинчалик ипакчилик соҳаси корхоналарида; қайта ишлаш учун бериш механизмини ўн кун муддатда аниқласин.