toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2017
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 419-сонли «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимида ходимларни раҳбарлик лавозимларига тайинлаш ва улардан озод қилиш масалаларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 94-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда ўзининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 21 май,
134-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 21 майдаги 134-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 16-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Давлат рақобат қўмитаси марказий аппарати бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, шунингдек Давлат рақобат қўмитаси номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрлар танлаш, уларни жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш».
биринчи хатбошидаги «тайинланади» сўзи «лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «тайинланади» сўзи «лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 20-сон, 260-модда)