1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.08 Божхона омбори;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
«Божхона омбори» божхона режими тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 21 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1318-4]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-08-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2774, 06.04.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 376-сон «Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 20 январдаги 01-02/12-3-сон қарори (рўйхат рақами 1318, 2004 йил 27 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 103-модда) билан тасдиқланган «Божхона омбори» божхона режими тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 28 апрель,
01-02/12-18-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 28 апрелдаги 01-02/12-18-сон қарорига ИЛОВА
«Божхона омбори» божхона режими тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 2-банд «божхона омборига» деган сўзлардан кейин «ёки божхона омбори мақомига эга бўлмаган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларга» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
божхона расмийлаштируви ва назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар (божхона кўриги ва қайта ортиш далолатномалари, экспертиза хулосалари).
Сертификатланадиган товарларни божхона омборига ёки божхона омбори мақомига эга бўлмаган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларга жойлаштиришда сақлаш муддати учун сертификат тақдим этилиши талаб этилмайди.».
«35. Божхона омбори режимида сақланаётган ва бир божхона омборидан бошқа божхона омборига олиб ўтилаётган товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда юкни етказиб бериш назорат китобчасидан фойдаланилади.
Товарларнинг божхона кўриги амалга оширилгандан сўнг ва кейинчалик сақланадиган божхона омборига амалда жойлаштирилгандан сўнг, ушбу омбор жойлашган ҳудудда фаолият кўрсатувчи божхона пости ходими БЮДнинг 49-катагига қўшимча равишда товарлар жойлаштирилган божхона омборининг лицензия рақами ва санасини кўрсатади.».
6. Низомнинг 1-иловасидаги «С-устун. «Жўнатувчи/экспорт қилувчи» деган сўзлар «С-устун» деган сўз билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 20-сон, 266-модда)