toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 05.01.2019
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 21 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2165-5]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 3-мҳ-сонли «Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3114, 04.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 декабрдаги 303-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2165, 2010 йил 20 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 498-модда) билан тасдиқланган Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси (Д. Якубова) ҳамда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Ж. Ачилов) ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» – «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир М. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 21 май,
158-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 21 майдаги 158-мҳ-сонли буйруғига
ИЛОВА
Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қуйидаги мазмундаги 41 ва 42-бандлар билан тўлдирилсин:
«41. Танлов эълон қилингандан кейин тегишли адлия бошқармаси стажировкадан ўтган ва малака имтиҳонини топширган барча шахслар томонидан ҳужжатлар тақдим этилишини таъминлайди. Бунда, адлия бошқармаси стажировкадан ўтган ва малака имтиҳонини топширган, шу жумладан нотариат соҳасида ишламаётган шахсларни ёзма равишда хабардор қилади.
42. Адлия бошқармалари томонидан стажировка ўтаган ва малака имтиҳонини топширган шахсларнинг ҳисоби юритилади ҳамда ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар ишчи органга мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги Стажировка ўтаган ва малака имтиҳонини топширган шахслар ҳақида маълумот тақдим этилади.».
2. 7-банднинг биринчи хатбошиси «(бундан кейинги ўринларда талабгор деб юритилади)» деган сўзлардан кейин «тегишли адлия бошқармаси орқали» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Талабгорлар томонидан адлия бошқармасига мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ топширилиши керак. Ҳужжатларнинг тўлиқ топширилишини адлия бошқармаси таъминлайди.
Ҳужжатлар уларни тақдим этишнинг охирги санасигача қабул қилинган бўлиши лозим. Ҳужжатлар тўлиқ топширилгандан кейин адлия бошқармаси томонидан улар қабул қилинган куннинг эртасидан кечиктирилмай Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади ва девонхонада рўйхатдан ўтказилади.».
4. 9-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ишчи орган томонидан ҳар бир талабгорнинг ҳужжатлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига келиб тушган ҳар бир талабгорнинг ҳужжатлари ишчи орган томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 13-банддаги «Низомнинг 1-иловасига» деган сўзлар «Низомнинг 1а-иловасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 14-банднинг иккинчи хатбошиси «бир ҳафта олдин» деган сўзлардан кейин «мазкур Низомнинг 2а-иловасига мувофиқ шаклда ёзма» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
7. 1-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
8. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ таҳрирда 1а ва 2а-иловалари билан тўлдирилсин.
Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
1-ИЛОВА
«Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

‎‎_________________________________ да стажировка ўтаган ва малака имтиҳонини топширган шахслар ҳақида

‎‎(адлия бошқармасининг номи)

‎‎М А Ъ Л У М О Т

‎‎‎‎20__ йил «___» _________ ҳолатига

Т/р‎ Стажировка ўтаган ва малака имтиҳони топширган шахснинг Ф.И.О. ‎ Стажировка ўталган муддат (бошланган ва тугаган йил, ой, кун кўрсатилган ҳолда) ‎ Қаерда ва ким бўлиб ишлайди ‎ Олий малака комиссияси томонидан ўтказиладиган танловларда иштирок этиш ҳақида адлия бошқармаси томонидан неча марта огоҳлантирилган‎ Олий малака комиссияси томонидан ўтказилган танловларда неча марта иштирок этган (иштирок этган йил, ой, кун кўрсатилган ҳолда) ‎ Олий малака комиссияси томонидан ўтказилган танловларда тўпланган баллар (ҳар бир танловда олинган балл алоҳида кўрсатилади) ‎ Олий малака комиссияси томонидан ўтказилган танловларда иштирок этмаган бўлса, сабаби‎ Изоҳ

Адлия бошқармаси бошлиғи‎‎

____________

_____________________‎

‎‎(имзо)

(Ф.И.О.)».‎

Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
2-ИЛОВА
«Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1а-ИЛОВА
20__ йил «___» ____________‎

‎‎Талабгор_______________________________га

__________-сон‎ (талабгорнинг Ф.И.О.)‎

‎‎___________________________________
‎___________________________________
‎___________________________________

(талабгорнинг яшаш манзили)‎


‎Х А Б А Р Н О М А

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан _____________________________________
‎________________________________________________________________ нотариус лавозимига

(нотариус лавозимига танлов ўтказилаётган давлат нотариал идорасининг номи)

ўтказиладиган танловда иштирок этиш учун тақдим этган ҳужжатларингиз кўриб чиқилди.

‎‎_______________________________________________________________________

(танловда иштирок этишни рад этиш сабаблари, Низомнинг қайси бандлари

_______________________________________________________________________

бузилганлигини кўрсатган ҳолда санаб ўтилади)

_________________________________________________________ сабабли Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-бандига мувофиқ Сизга танловда иштирок этиш рад этилди.


‎Олий малака комиссияси
‎ишчи органи раҳбари



‎_____________‎



‎_______________________‎

(имзо)

(Ф.И.О.)».

Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
3-ИЛОВА
«Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2а-ИЛОВА
20__ йил «___» ____________‎

‎‎Талабгор_______________________________га

___________-сон‎ (талабгорнинг Ф.И.О.)‎

‎‎___________________________________
‎___________________________________
‎___________________________________

(талабгорнинг яшаш манзили)‎


‎Х А Б А Р Н О М А

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан______________________________________ ________________________________________________________________ нотариус лавозимига
(нотариус лавозимига танлов ўтказилаётган давлат нотариал идорасининг номи)

ўтказиладиган танловда иштирок этиш учун тақдим этган ҳужжатларингиз кўриб чиқилди ва Сиз танловда иштирок этишга қўйилдингиз.

Танлов 20___ йил ___ _______ куни соат __:__да Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги биносининг ____ хонасида (катта мажлислар залида) ўтказилади.

Танлов куни келмасангиз, Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2165, 2010 йил 20 декабрь) 38-бандига мувофиқ кейинги танловларга бир йил давомида қўйилмаслигингиз тўғрисида огоҳлантириласиз.


‎Олий малака комиссияси
‎ишчи органи раҳбари



‎_______________‎



‎_______________________‎

(имзо)

(Ф.И.О.)».‎

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 20-сон, 267-модда)