1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.08.00 Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш;
2.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.06.00.00 Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш (шунингдек, 03.02.08.00га қаранг);
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Никоҳ ва оила. Фуқаролик ҳолати далолатномалари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
«Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 24 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2397-2]
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-мҳ-сон «Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2397, 2012 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 43-сон, 501-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси (Д. Якубова) ҳамда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Ж. Ачилов) ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Усманов зиммасига юклансин.
Вазир М. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 24 апрель,
121-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
«Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«Тегишлилигига» деган сўз «Далолатнома ёзувининг қоғоз шаклида тегишлилигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Далолатнома ёзувининг электрон шаклида маъмурий-ҳудудий бирликнинг номи танлаш орқали киритилади, дастурда мавжуд бўлмаган шаҳарча, қишлоқ, овул ва бошқа жой номлари тўғридан тўғри ёзилади.»;
«Далолатнома ёзувининг қоғоз шаклида олий таълим муассасасини тугатган шахслар учун «oliy», олий таълим муассасасида таҳсил олаётган, лекин ўқишни тугатмаган шахслар учун «toʼliqsiz oliy», академик лицей ёки касб-ҳунар коллежини тугатган шахслар учун «oʼrta maxsus, kasb-hunar», умумий ўрта таълим муассасасини (I — IX синфлар) тугатган шахслар учун «umumiy oʼrta», умумий ўрта таълим муассасасини тугатмаган шахслар учун «toʼliqsiz oʼrta» ва маълумоти бўлмаган шахслар учун «maʼlumotsiz» сўзларининг таги чизилади, далолатнома ёзувининг электрон шаклида тегишли сўз танлаш орқали киритилади.»;
4) 13-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Далолатнома ёзувининг электрон шаклига ўзгартириш, тузатиш ёки қўшимчалар киритилганда, тегишли устунга янги ёзув киритилади. Бунда олдинги маълумот автоматик равишда сақланиб қолинади.»;
5) 14-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Далолатнома ёзувининг электрон шакли, унинг чоп этилган нусхаларига имзолар ва гербли муҳр қўйиш орқали тасдиқланади.»;
«Паспорт серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги кўрсатилади, агар паспорт ФҲДЁ органига тақдим этилмаган бўлса, ушбу қаторга «Taqdim etilmadi» деб ёзилади ва «19. Belgilar uchun» устунида тақдим этилмаганлик сабаби кўрсатилади.»;
тўртинчи хатбошидаги «ёзилади» деган сўз «ёзилади, агар гувоҳнома ФҲДЁ органига тақдим этилмаган бўлса, ушбу қаторга «Taqdim etilmadi» деб ёзилади ва «19. Belgilar uchun» устунида тақдим этилмаганлик сабаби кўрсатилади.» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан келишилган.
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. ТЎРАЕВ
2015 йил 21 апрель
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2015 йил 21 апрель
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ВАХАБОВ
2015 йил 21 апрель
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
2015 йил 21 апрель
«Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-мҳ-сон буйруғига 1а-ИЛОВА
«Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 2-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-мҳ-сон буйруғига 2а-ИЛОВА
«Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 3-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-мҳ-сон буйруғига 3а-ИЛОВА
«Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 4-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-мҳ-сон буйруғига 4а-ИЛОВА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 16-сон, 202-модда)