1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.01.00 Умумий масалалар. Ташқи иқтисодий алоқалар субъектлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.01.00 Квоталаштириш ва лицензиялаш;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.04.00 Олиб чиқишга чекловлар, тақиқлар (маъданий бойликлар, қимматбаҳо металлар ва тошлар, товарлар, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган буюмлар ва бошқалар);
4.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.05.00 Экспорт назорати]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Умумий масалалар;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ЭКСПОРТ НАЗОРАТИ ТЎҒРИСИДА
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.05.00 Экспорт назорати]
Ушбу Қонуннинг мақсади экспорт назорати соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари экспорт назоратини амалга ошириш орқали Ўзбекистон Республикаси хавфсизлигини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ялпи қирғин қуроли ва бошқа турдаги қурол-яроғларни тарқатмаслик соҳасидаги халқаро мажбуриятлари бажарилишини таъминлашдан иборат.
Экспорт назорати тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг экспорт назорати тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 февралдаги ЎРҚ-518-сонли «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси.
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.05.00 Экспорт назорати]
Экспорт назорати Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан экспорт назорати объектларини олиб чиқишнинг (бундан буён матнда экспорт назорати объектларини олиб чиқиш деб юритилади) экспорт назорати тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартиби юридик ва жисмоний шахслар томонидан таъминланишига қаратилган барча чора-тадбирлардан иборат бўлади.
(3-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
4-модда. Экспорт назорати объектлари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.08.00.00 Қурол ва ҳарбий техника]
Ўз хосса ҳамда хусусиятларига кўра ялпи қирғин қуролини (ядровий, кимёвий, бактериологик (биологик) ва заҳарловчи қурол) ҳамда уни етказиб бериш воситаларини (ракеталар ва ялпи қирғин қуролини етказиб беришга қодир бошқа техника воситаларини), бошқа турдаги қурол-яроғ ҳамда ҳарбий техникани яратишда муҳим ҳисса қўшиши мумкин бўлган, экспорт назорати объектлари рўйхатларида кўрсатилган товарлар, асбоб-ускуналар, илмий-техника ахбороти, ишлар ва хизматлар, интеллектуал фаолият натижалари экспорт назорати объектларидир.
Экспорт назорати объектларининг рўйхатлари белгиланган тартибда эълон қилиниши керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддаси.
5-модда. Экспорт назоратини амалга оширишнинг асосий принциплари
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.03.00.00 Давлат хавфсизлиги / 16.03.01.00 Умумий қоидалар]
Экспорт назоратини амалга оширишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси хавфсизлиги манфаатларининг устуворлиги;
Ўзбекистон Республикаси халқаро мажбуриятларининг виждонан бажарилиши;
экспорт назорати масалаларига доир ахборотнинг ошкоралиги ва барча учун очиқлиги.
6-модда. Экспорт назоратини амалга ошириш усуллари
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.05.00 Экспорт назорати]
Экспорт назоратини амалга оширишнинг усуллари қуйидагилардан иборат:
экспорт назорати объектларини олиб чиқиш тартибини белгилаш;
экспорт назорати объектларини олиб чиқиш ва улардан фойдаланиш тартиби устидан назорат ўтказиш;
ички назорат ўтказиш;
экспорт назорати соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш.
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг экспорт назорати соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.03.00.00 Давлат хавфсизлиги / 16.03.01.00 Умумий қоидалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
экспорт назорати соҳасида давлат сиёсати ўтказилишини таъминлайди;
экспорт назорати объектларини олиб чиқиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди;
экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун белгиланган тартибда рухсатнома беради;
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1099-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2025 й., 03/25/1099/1104-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 март)
Ўзбекистон Республикаси хавфсизлигини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш мақсадида экспорт назорати объектларининг олиб чиқилишига, шу жумладан айрим чет давлатларга олиб чиқилишига нисбатан чеклашлар ва тақиқлар жорий этади;
ички назоратни амалга ошириш тартибини белгилайди;
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(7-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
8-модда. Экспорт назорати соҳасидаги ваколатли давлат органи
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги экспорт назорати соҳасидаги ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади).
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
(Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1099-сонли Қонунига асосан 8-модда иккинчи қисми иккинчи хатбошисининг чиқарилиш санаси — 2026 йил 1 март — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2025 й., 03/25/1099/1104-сон)
экспорт назорати тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
(8-модда иккинчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(8-модда иккинчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
9-модда. Экспорт назорати объектларини олиб чиқиш ва улардан фойдаланиш тартиби
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Экспорт назорати объектларини олиб чиқиш ва улардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонунининг 17-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси ва 22-моддаси.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.08.00.00 Қурол ва ҳарбий техника]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳолларда, экспорт назорати объектларини олиб чиқиш экспорт назорати объектларини олувчи чет давлатнинг ва (ёки) чет давлат юридик ҳамда жисмоний шахсларининг мазкур объектлардан ялпи қирғин қуролини ҳамда уни етказиб бериш воситаларини, бошқа турдаги қурол-яроғ ва ҳарбий техникани яратиш мақсадида фойдаланилмаслиги тўғрисида ёзма мажбурияти бўлган тақдирда амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1099-сонли Қонунига асосан 9-модда учинчи қисмининг чиқарилиш санаси — 2026 йил 1 март — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2025 й., 03/25/1099/1104-сон)
Ялпи қирғин қуролини ишлаб чиқаришда компонентлар сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ядровий, кимёвий ва бактериологик (биологик) материалларни, шу жумладан ўта хавфли инфекцияларнинг патогенлари ва штаммларини олиб чиқиш қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан келишувга биноан амалга оширилади.
(9-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
10-модда. Экспорт назорати объектларини олиб чиқиш ва улардан фойдаланиш тартиби устидан назорат
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.01.00 Божхона назорати]
Экспорт назорати объектларини олиб чиқиш ва улардан фойдаланиш тартиби устидан назорат:
экспорт назорати объектларини олиб чиқишни амалга оширишда божхона назоратини;
LexUZ шарҳи
Қаранг. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 21-моддаси.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳолларда, олиб чиқилаётган экспорт назорати объектларидан ялпи қирғин қуролини ҳамда уни етказиб бериш воситаларини, бошқа турдаги қурол-яроғ ва ҳарбий техникани яратиш мақсадида фойдаланилмаслиги тўғрисида ёзма мажбурият олишни;
экспорт назорати объектларини олиб чиқиш ва улардан фойдаланиш мониторингини;
экспорт назорати объектларини олиб чиқиш ва улардан фойдаланиш тартибини бузиш ҳоллари тўғрисида ахборот тўплаш ҳамда бундай ахборотларни текширишни;
экспорт назорати объектларини олиб чиқиш ва улардан фойдаланишнинг белгиланган тартибини бузган шахсларга нисбатан жавобгарлик чораларини қўллашни ўз ичига олади.
11-модда. Ички назорат
Ички назорат экспорт назорати объектларини олиб чиқиш ва улардан фойдаланиш тартибига риоя этишнинг юридик шахслар томонидан белгиланган барча чора-тадбирларидан иборат бўлади.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.01.00.00 Мудофаанинг умумий масалалари]
Экспорт назорати объектларини олиб чиқувчи юридик шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилияти ҳамда хавфсизлигини сақлаш соҳасида давлат эҳтиёжларини таъминлаш бўйича илмий ва (ёки) ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар учун ички назорат ўтказиш мажбурийдир.
12-модда. Юридик ва жисмоний шахсларнинг экспорт назорати объектларини олиб чиқишдаги мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.01.00 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар]
Экспорт назорати объектларини олиб чиқувчи юридик ва жисмоний шахслар:
экспорт назорати объектларини олиб чиқишга рухсатнома олиши;
экспорт назоратини амалга ошириш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ахборотларни ваколатли орган ҳамда бошқа давлат органларининг талабига биноан тақдим этиши;
агар экспорт назорати объектлари рўйхатларига киритилмаган товарлар, асбоб-ускуналар, илмий-техника ахбороти, ишлар ва хизматлар, интеллектуал фаолият натижалари олиб чиқилаётган бўлса, улардан ялпи қирғин қуролини ҳамда уни етказиб бериш воситаларини, бошқа турдаги қурол-яроғ ва ҳарбий техникани яратиш учун фойдаланиш эҳтимоли тўғрисида маълумотлар мавжудлигидан ваколатли органни хабардор қилиши шарт.
Экспорт назорати объектларини олиб чиқишни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар экспорт назорати объектларини олиб чиқишга рухсатнома олиш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилигига жавобгардирлар.
13-модда. Экспорт назорати соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.05.00 Экспорт назорати]
Экспорт назорати соҳасидаги халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
(13-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
14-модда. Экспорт назоратини амалга ошириш учун тақдим этилган ахборотдан фойдаланиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.06 Ҳар қандай ахборотни излаш, топиш ва тарқатиш ҳуқуқи;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар]
Экспорт назоратини амалга ошириш учун давлат органларига тақдим этилган ахборотдан фақат экспорт назорати мақсадида фойдаланилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни.
(15-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонунининг 30-моддаси.
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикасиг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 171-моддасининг учинчи қисми.