1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.03 Рухсат бериш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сон Қонуни)
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 16 апрель,
93-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 апрелдаги 93-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 декабрдаги 454-сон қарори билан тасдиқланган Матбаа корхоналарини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом 14-бандининг биринчи хатбошидаги «уч кун ичида» сўзлари «бир иш кунидан кечиктирмай, аризачига ва» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 ноябрдаги 247-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 59-модда) билан тасдиқланган Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом 10-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«10. Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни олиб кириш (олиб чиқиш) шартлари бузилган тақдирда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси белгиланган тартибда рухсатноманинг амал қилиш муддатини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ёки уни бекор қилиш ҳуқуқига эга ҳамда бу ҳақда бир иш кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасини ва ариза берувчини мажбурий тартибда хабардор қилади».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 23-модда) билан тасдиқланган Архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш ва архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 22-банднинг учинчи хатбошидаги «уч кундан кечикмай» сўзлари «бир иш куни мобайнида» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 23-банднинг ўнинчи хатбошидаги «уч кундан кечикмай» сўзлари «бир иш куни мобайнида» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш сертификати бериш тартиб тўғрисидаги низомда:
а) 61-банднинг бешинчи хатбошидаги «уч иш куни» сўзлари «бир иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 62-банднинг ўнинчи хатбошидаги «уч кундан кечикмай» сўзлари «бир иш куни мобайнида» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларининг банк иши соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 24-модда):
а) 1-илованинг 53-бандидаги «уч иш куни» сўзлари «бир иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-илованинг 26-бандидаги «уч иш куни» сўзлари «бир иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 5-илованинг 26-бандидаги «уч иш куни» сўзлари «бир иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин.