1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.63.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасаларини молиялаштириш, моддий техника таъминоти ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура);
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 13 августдаги 222-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 23 майдаги ПҚ-1971-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети комплекси қурилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 13 августдаги 222-сон қароригаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 6 апрель,
83-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 апрелдаги 83-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 13 августдаги 222-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар