Вазирлар Маҳкамасининг «Суғурта фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 8 июлдаги 286-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Суғурта соҳасидаги муносабатларни давлат томонидан тартибга солишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Суғурта фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 8 июлдаги 286-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 24-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 19 февраль,
30-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 февралдаги 30-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Суғурта фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 8 июлдаги 286-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар