1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 19 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1675-2]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 6 апрелдаги 72 ва 288-В-5-сонли «Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1675-5, 13.04.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 13 мартдаги 30, 288-В-сонли қарори (рўйхат рақами 1675, 2007 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 16-сон, 168-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 16 февраль,
10-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 16 февраль,
288-В-2-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 16 февралдаги 10, 288-В-2-сон қарорига ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
«МТПлар, муқобил МТПлар, фермер хўжаликлари, «Ўзкимёсаноат» давлат акциядорлик компанияси, «Ўздонмаҳсулот» АК ва «Ўзпахтасаноат» уюшмаси тизимидаги корхоналар ҳузурида фаолият юритаётган муқобил МТП масъулияти чекланган жамиятлари ҳамда қишлоқ хўжалик техникаси мавжуд бўлган бошқа хўжалик субъектларининг хизматлари учун тўловларга;».
«г) муқобил МТПлар, фермер хўжаликлари, «Ўзкимёсаноат» давлат акциядорлик компанияси, «Ўздонмаҳсулот» АК ва «Ўзпахтасаноат» уюшмаси тизимидаги корхоналар ҳузурида фаолият юритаётган муқобил МТП масъулияти чекланган жамиятлари ҳамда қишлоқ хўжалик техникаси мавжуд бўлган бошқа хўжалик субъектлари томонидан кўрсатилган ва кўрсатиладиган техника хизматлари учун тўловларда, маблағлар уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган махсус 23210 (23220)-сонли ҳисоб рақамларига ўтказиб берилади.».
4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан келишилган.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш. ТЕШАЕВ
2015 йил 16 февраль
Ўзбекистон Фермерлари кенгаши раиси С. ТУРДИЕВ
2015 йил 16 февраль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 7-сон, 85-модда)