toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 09.02.2023
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 9 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1948-9]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сонли «Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3420, 08.02.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ва «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сон қарори (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 229-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси в. в. б. У. МУСТАФОЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 30 декабрь,
47/10-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 30 декабрдаги 47/10-сонли қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 2-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар юридик шахснинг асосий ҳисобварағидан амалга оширилади, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.».
«б» кичик банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;
«в» кичик банддан «хамда нотариал тасдиқланган» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 14-банднинг «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) мазкур Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган икки дона варақча;».
4. 16-банднинг «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) мазкур Йўриқноманинг 4-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган икки дона варақча;».
5. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«32. Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча икки нусхада тақдим қилинади. Варақчанинг бир нусхаси бухгалтерда, иккинчиси эса, пул чекларини расмийлаштирувчи назоратчида туради. Банкларда мижозларнинг бир нечта ҳисобварақларига хизмат кўрсатиладиган бўлса, улардан имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалар қўшимча равишда талаб қилиниши мумкин. Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчаларда ҳисобварақларнинг рақамлари кўрсатилади.».
6. 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«38. Юридик шахснинг муҳри ўзгарганда, варақчада кўрсатилган имзолардан бирортаси алмаштирилганда ёки қўшилганда ҳисобварақ эгаси янги имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчани тақдим қилади. Бекор қилинган имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалар юридик шахснинг юридик йиғмажилдига тикилади.».
7. 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«41. Юридик шахс тугатилаётганда, унинг барча банк ҳисобварақлари тугатиш комиссиясининг тасарруфига ўтади. Бундай ҳолда, асосий ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банкка тугатиш комиссиясининг амал қилиш муддати кўрсатилган юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарори ҳамда тугатиш комиссияси раҳбари ва бош бухгалтерининг имзолари намуналари қўйилган варақча тақдим қилинади (юридик шахс бўлган нодавлат нотижорат ташкилот тугатилаётганда бош бухгалтернинг имзоси талаб қилинмайди). Шундан сўнг, юридик шахснинг асосий ҳисобварағига уни тугатишга доир ягона ҳисобварақ мақоми берилади.».
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар фақат чиқим қисмида тўхтатилади.»;
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
9. 49-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Юридик шахслар олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхоналари — уч ой мобайнида) банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳолларда (деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари бундан мустасно), банклар уч кунлик муддат ичида бундай корхоналар ҳақида улар ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига тегишли чоралар кўриш учун ахборот беришлари шарт.».
10. Мазкур Йўриқноманинг 3-иловаси ушбу ўзгартиришлар ва қўшимчанинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчага
ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага
3-ИЛОВА
‎‎Олд томони

‎‎‎‎Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган

‎‎‎БАНК БЕЛГИСИ

‎ ВАРАҚЧА

‎‎Ҳисобварақ эгаси ____________________

‎‎Имзолар намуналарини қабул қилишга

‎‎(тўлиқ номи)

‎‎рухсат берилди
‎‎__________________________________

‎‎‏Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс
‎_______________________________

‎‎_____________________________ .
‎‎Манзили:

‎‎(имзо)

‎‎_________________________________
____‎‎‎_____________________________ .
‎‎Сана: 20__ йил «___» _______________.

‎‎БОШҚА БЕЛГИЛАР
‎‎‎_________________________________ ____‎‎‎_____________________________
.

‎‎Орқа томони
‎‎
‎_______________________________ Ҳисобварақ рақами _________________________
‎‎(хўжалик юритувчи субъектнинг номи)

‎Лавозими‎‎

Фамилияси, исми, отасининг исми‎‎

Имзо намуналари‎‎

‎Биринчи ёки иккинчи имзо ҳуқуқидан вақтинча фойдаланувчи мансабдор шахсларнинг ваколат муддати

‎Муҳр изи намунаси

Биринчи имзо‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

Иккинчи имзо‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎‎

‎‎

‎‎Ваколат ва имзоларни тасдиқлаган хўжалик
‎юритувчи субъект муҳрининг ўрни

‎‎Тасдиқлайман _____________________________

‎‎(Юридик шахс раҳбари)‎ ‎‎(Ф.И.О. ва имзо)

‎‎Берилган чек дафтарчалари

Сана‎

№ дан‎

‎‎
‎‎ ».‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 6-сон, 73-модда)