1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
«UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 5 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1830-1]
«Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2008 йил 26 майдаги 155-сон буйруғи (рўйхат рақами 1830, 2008 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-27-сон, 255-модда) билан тасдиқланган «UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Х. МИРЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 30 декабрь,
94-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сон қарорига ИЛОВА
«UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Муқаддимада «номларидан фойдаланган ҳолда, ўз товарлари, ишлари ва хизматларини таклиф қиладиган» деган сўзлар «номларига эга бўлган сайтларда ўз материалларини жойлаштирувчи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«4. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар тегишли таърифлари билан қўлланилган:
«UZ» домени Маъмури — «UZ» доменининг асосий Реестрини бошқариш ва «UZ» доменини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилашга давлат томонидан ваколат берилган ташкилот;
домен номининг Маъмури — домен номини ўз номига рўйхатдан ўтказган юридик ёки жисмоний шахс;
домен номини активация қилиш — домен номи ва унга тегишли (DNS) серверлари тўғрисидаги ахборотни Интернет тармоғида домен номининг ишлашини таъминлайдиган «UZ» доменининг асосий DNS серверларида жойлаштириш ва сақлаш;
домен номининг рўйхатдан ўтказилишини бекор қилиш — домен номи ва домен номининг Маъмури тўғрисидаги ахборотни «UZ» доменининг Маъмури томонидан асосий Реестрдан чиқариб ташланиши;
давлат домен номи — Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маъмурий бирликлари (вилоят, ҳокимият, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овул ва ш. к.) номларини ўз ичига олувчи ёхуд уларнинг белгиларини ёки номларини бошқача тарзда ифодалайдиган, шу жумладан, қисқартмалари ва/ёки аббревиатураларини ўз ичига оладиган домен номи;
домен номини деактивация қилиш — Интернет тармоғида домен номи ишлашини кейинчалик тўхтатиш учун «UZ» доменининг асосий DNS серверларидан тегишли домен номининг (DNS) серверлари тўғрисидаги ахборотни чиқариб ташлаш;
домен — номли мезон бўйича ажратилган ва уни қўллаб-қувватлаш учун жавоб берадиган ташкилотга эгалик қилиш учун тақдим этилган Интернет тармоғининг қисми;
«UZ» домени — Ўзбекистон Республикасининг мамлакат кодини ифодаловчи, махсус ваколатли ташкилот томонидан бошқариладиган ва мувофиқлаштириладиган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг юрисдикцияси остидаги ўз ичига кейинги даража домен номларини олувчи юқори даража домен;
домен номи — ахборот ресурсига ёки ахборот тизимига берилган, уларни Интернет жаҳон ахборот тармоғида идентификациялаш учун хизмат қиладиган ноёб ном;
иккинчи даража домен номи — «UZ» юқори даража доменидан чапда жойлашган, ундан нуқта билан ажратилган ва «UZ» доменининг кейинги даражасини белгилайдиган домен номи;
учинчи даража домен номи (субдомен) — иккинчи даража доменидан чапда жойлашган, ундан нуқта билан ажратилган ва иккинчи даража доменининг кейинги даражасини билдирадиган домен номи;
захираланган домен номи — жамоатчилик учун фойдали бўлган ёки давлат мақсадларида фойдаланиш учун, шунингдек юқори даража доменининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида «UZ» домени Маъмури томонидан захираланган домен номи;
ариза берувчи — домен номини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун Рўйхатдан ўтказувчига ариза берган жисмоний ёки юридик шахс;
асосий сервер — юқори даража доменлари тўғрисидаги ахборотни сақловчи DNS серверлари;
номақбул домен номи — одобсиз, ахлоқсиз, қонун ҳужжатларига зид, давлатга ёки жамиятга қарши характердаги сўзларни, шунингдек, ҳарфлар, сонлар ёки сўзлар комбинациясини ўз ичига олган домен номи. Домен номининг номақбуллиги (характери) ушбу домен номини активация қилиш вақтида «UZ» доменининг Маъмури томонидан белгиланади;
асосий Реестр — иккинчи даражадаги рўйхатга олинган домен номлари, домен номларини Рўйхатдан ўтказувчилари ва Маъмурлари ҳамда домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш учун зарур бўлган бошқа ахборотни ўз ичига оладиган «UZ» доменининг марказий маълумотлар базаси;
Рўйхатдан ўтказувчи — домен номларини рўйхатдан ўтказиш бўйича «UZ» домени Маъмури билан тузилган шартномага асосан хизматлар кўрсатадиган ва домен номи тўғрисидаги зарур ахборотни асосий Реестрга киритилишини таъминлайдиган юридик шахс;
домен номини рўйхатдан ўтказиш — Рўйхатдан ўтказувчи томонидан домен номи ва домен номи Маъмури тўғрисидаги маълумотларни асосий Реестрда жойлаштириш ва сақлаш ҳамда «UZ» домени Маъмури томонидан домен номини активация қилиш;
сервер — компьютернинг бошқа компьютерга хизматларни тақдим этиш имконини берувчи аппарат ва дастурий таъминот (дастур-сервер) мажмуи. Компьютерлар дастур-сервер билан дастур-мижозлар ёрдамида ишлайди;
домен номлари тизими — Интернет жаҳон ахборот тармоғида домен номларини бериш, рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби;
«whois» хизмати — домен номи тўғрисидаги асосий ахборотни Интернет браузери ёки махсус компьютер дастури орқали олиш имконини берувчи махсус хизмат;
ICANN (Internet Corporation for Assigned Names and Numbers) — тармоқ техник инфратузилмасининг маъмурий бошқариш функциясини амалга оширадиган, шунингдек юқори даража доменларининг базасини қўллаб-қувватлайдиган Интернетда адреслар ва протоколлар рақамларини бириктириш бўйича ташкилот;
IANA (The Internet Assigned Numbers Authority) — Интернет адресларининг бутун маконини тақсимлаш, шу жумладан IP-адрес, домен номларининг тармоқ хизматини умумий мувофиқлаштириш ва бошқариш ҳамда юқори даража доменларини делегирлаш учун назоратни амалга оширувчи ташкилот;
«38. Домен номининг Маъмури Рўйхатдан ўтказувчига у томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги ва ушбу ҳужжатда белгиланган рўйхатдан ўтказиш талаблари бузилганлиги тўғрисидаги эътирозларни тақдим этиш ҳуқуқига эга.».
«43. Домен номи ва унинг Маъмури тўғрисидаги маълумотлар «UZ» домени Маъмурининг «whois» хизмати орқали фойдаланилиши мумкин бўлиши керак. Бунда «whois» хизмати ёрдамида фойдаланиш мумкин бўлган домен номи тўғрисидаги ахборот ҳажми ошкора ва конфиденциал ахборотни ўз ичига олади.
Ошкора ахборотга қуйидаги маълумотлар киритилади:
домен номининг қисқача таърифи;
домен номи тўғрисидаги ахборотни асосий Реестрга узатилишини амалга оширувчи Рўйхатдан ўтказувчи тўғрисидаги маълумотлар;
ушбу доменга хизмат кўрсатувчи DNS серверлар номлари ва IP-адреслари, шунингдек DNS томонидан фойдаланиладиган бошқа техник ахборот.
домен номининг Маъмурининг тўлиқ номи (номланиши);
электрон почта манзили;
домен номининг Маъмурининг юридик манзили ва мурожаат учун телефонлари.
Домен номининг Маъмури ва Рўйхатдан ўтказувчининг келишуви бўйича домен номининг Маъмури тўғрисидаги қўшимча ахборот киритилиши мумкин.
44. Асосий реестрга киритилган домен номи ва унинг Маъмури тўғрисидаги маълумотлар конфиденциал ҳисобланади, агар ариза берувчи ва Рўйхатдан ўтказувчи ўртасидаги шартномада, шунингдек ушбу Низомда бошқача қоида кўзда тутилмаган бўлса.
45. Ушбу Низомга мувофиқ ариза берувчи тўғрисидаги ахборотни «whois» хизматида жойлаштириш ва ундан фойдаланиш учун ариза берувчининг розилиги олиниши шарт.».
домен номини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишни тўхтатиб қўйиш сабаблари белгиланган муддатда ариза берувчи томонидан бартараф этилмаганда.
61. Рўйхатдан ўтказувчи аризани қабул қилган вақтдан бошлаб ўн кун ичида аризачига домен номининг рўйхатдан ўтказганлиги, рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тўхтатиб қўйилганлиги тўғрисида ариза берувчига хабар бериши керак. Агар ариза ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларида келтирилган талабларга жавоб бермаса, Рўйхатдан ўтказувчи аризани кўриб чиқишни тўхтатиб қўйиши лозим. Аризани кўриб чиқишни тўхтатиб қўйиш муддати Рўйхатдан ўтказувчи томонидан белгиланади ва уч кундан ошмаслиги зарур.
62. Рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асослар йўқлиги аниқлангандан сўнг, Рўйхатдан ўтказувчи асосий реестрга ушбу Низомга асосан маълумот киритишни амалга оширади. Асосий реестрга маълумот киритилган кундан бошлаб етти кун ичида Рўйхатдан ўтказувчи ва домен номининг Маъмури ўртасида домен номини рўйхатдан ўтказиш бўйича шартнома тузилади.».
«ва унинг Маъмури тўғрисидаги ахборот асосий Реестрга киритилган вақтдан домен номи» деган сўзлар «активация қилинган пайтдан бошлаб» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Рўйхатдан ўтказиш муддати тугаганидан кейин домен номи деактивация қилинади ва етти кун давомида жорий домен номининг Маъмурига тегишли деб ҳисобланади.».
«70. Домен номи Маъмурининг домен номини рўйхатдан ўтказиш учун берган аризаси Рўйхатдан ўтказувчи томонидан «UZ» домени Маъмурига активация қилиш учун юборилади.
71. Домен номининг Маъмури тўғрисидаги тўлиқ боғланиш маълумотларининг мавжудлиги ва халқаро стандартлар талабларига мувофиқлиги домен номини активация қилиш шарти ҳисобланади.».
«73. Агар домен номи ушбу Низомнинг 71-банди талабларига жавоб бермаса ёки домен номи «UZ» домени Маъмури томонидан номақбул домен номи деб топилса, «UZ» домени Маъмури активация қилишни рад этади.
Агар рад этишни бартараф этиш имкони бўлмаса, активация қилишни рад этиш ҳолларида домен номи Маъмури Рўйхатдан ўтказувчидан рўйхатдан ўтказиш учун тўловларни тўлиқ ҳажмда қайтариб беришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
«UZ» домени Маъмурининг домен номининг номақбуллиги сабабли уни активация қилишни рад этиши юзасидан судга мурожаат қилиш мумкин.».
«Ўзбекистон Республикасида бошқа шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказишни сўраб талабнома берилган, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилмай ҳам муҳофаза қилинадиган ёки анча илгарироқ устуворликка эга бўлган домен номлари, товар келиб чиққан жой номи бўлган домен номлари, фирма номлари (муҳофаза қилинмайдиган қисм сифатида киритилган ҳоллар бундан мустасно) билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга айнан ўхшаш бўлган домен номини рўйхатдан ўтказиш;».
«77. Захираланган домен номлари рўйхатига кирмайдиган ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномалари талабларини бузмайдиган домен номини рўйхатдан ўтказиш ва ундан фойдаланишнинг устувор ҳуқуқи домен номини рўйхатдан ўтказиш учун биринчи бўлиб ариза берган шахсга тегишлидир.».
«79. Рўйхатга олиш учун давлат органларининг аризаси келиб тушгунга қадар давлат домен номини рўйхатга олган домен номининг Маъмури рўйхатдан ўтказишнинг жорий муддати тугагунча давлат домен номидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Кейинчалик ушбу домен номини рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилмайди.».
23. Мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Д. ХИДОЯТОВ
2014 йил 29 декабрь
«UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-ИЛОВА
«UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Жисмоний шахслар учун «UZ» доменидаги домен номини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш, амал қилиш муддатини узайтириш) учун ариза шакли