1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.01.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасининг умумий қоидалари;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши);
3.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Дастурий таъминот воситалари экспорти ва импорти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 28 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2549-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 199-сон «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 25 ноябрдаги 61-мх, 17, 01-02/21-30, 330В-сон қарори (рўйхат рақами 2549, 2014 йил 8 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 2-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Дастурий таъминот воситалари экспорти ва импорти тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси Х. МИРЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 26 январь,
97-мҳ-сон
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 26 январь,
2015/10-2-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 26 январь,
01-02/21-05-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 26 январь,
330-В-1-сон
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2015 йил 26 январдаги 97-мҳ, 2015/10-2, 01-02/21-05 ва 330-В-1-сон қарорига ИЛОВА
Дастурий таъминот воситалари экспорти ва импорти тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
«4. Экспорт шартномасига эга бўлмаган миллий реестрга киритилган дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиси Интернет тармоғидаги онлайн магазинлар орқали дастурий таъминотни хорижий валютага сотиш, экспорт операцияларини амалга ошириш учун электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимига маълумот киритади.».