1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.20.00.00 Банклар ва кредит ташкилотларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Банк ва кредит фаолиятини лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 14 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2014-8]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/5-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3253, 30.06.2020 й.) асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/3-сон қарори (рўйхат рақами 2014, 2009 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 447-модда) билан тасдиқланган Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 27 декабрь,
46/2-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 27 декабрдаги 46/2-сон қарорига ИЛОВА
Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«17. Мазкур ҳаракатлар муассислар томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунлари ҳамда акциядорлик жамиятлари фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.».
устав капиталини кўпайтириш ёки камайтириш тартиби;
чиқарилаётган акциялар турлари ва сони, уларнинг номинал қиймати, ҳар хил турдаги акцияларнинг нисбати;
соф фойда ва дивидендларни тақсимлаш ҳамда зарарларни қоплаш тартиби;
захира фондини ва бошқа фондларни ташкил этиш тартиби;
банк акциядорларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
банкнинг бошқарув органлари тузилмаси, уларни ташкил этиш тартиби, банк кенгаши, тафтиш комиссияси ва ижроия органи аъзоларининг сони, ваколатлари ҳамда вазифалари ҳақидаги маълумотлар;
йиллик ҳисоботларни тузиш, текшириш ва тасдиқлаш тартиби;
банк аудити, шу жумладан, бухгалтерия ҳисобининг халқаро андозаларига мувофиқ белгиланган ҳисоботлар ва аудиторлик дастурларининг мақсадлари;
банкни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби;
банк томонидан акцияларни жойлаштириш тартиби ва шартлари.
Банк уставида қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Банк акциядорнинг ёки ҳар қандай манфаатдор шахснинг талабига кўра уч иш куни ичида банкнинг устави, шу жумладан уставга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан танишиб чиқиш имкониятини бериши шарт. Банк акциядорнинг талабига кўра унга банк уставининг кўчирма нусхасини бериши шарт.».
3. 32-банддан «мутлақ» деган сўз чиқариб ташлансин.
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Овоз берувчи акцияларнинг эгаси бўлган акциядорлар сони ўттиз кишидан кам бўлган акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилган банкларда кузатув кенгаши вазифаси банк устави билан акциядорларнинг умумий йиғилиши зиммасига юкланиши мумкин.»;
«Акциядорлари сони 500 тагача бўлган акциядорлик жамияти шаклидаги банкларнинг Кенгаши таркиби камида беш аъзодан, акциядорлари сони 501 тадан 1000 тагача бўлган банкларда камида етти аъзодан ва акциядорлари сони 1000 тадан ортиқ бўлган банкларда камида тўққиз аъзодан иборат бўлиши лозим.».
«41. Банклар ва уларнинг филиаллари биноларининг муҳофазаси таъминланганлиги ҳамда муҳандис-техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозланганлиги, дастурий маҳсулотларнинг тайёрлиги юзасидан хулоса бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Бинонинг Марказий банк талабларига мувофиқлиги, асбоб-ускуналар, касса узелининг тайёрлиги ва дастурий-техник воситалар билан жиҳозланганлиги тўғрисида хулоса бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.».
10. 109-банднинг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Банклар томонидан чет элда ўз филиаллари, ваколатхоналари ва шуъба банкларини очиш ҳамда банкларни ташкил этишда қатнашиш учун Марказий банкнинг рухсатномасини олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.».
11. 115-банддан «маъқуллаш учун» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 2-сон, 23-модда)