1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар;
3.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 6 ноябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2014 йил 14 ноябрда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 112-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2002 йил, № 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда; 2007 йил, № 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334-модда, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 1, 4-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
«5-модда. Ҳарбий хизматчиларнинг, ички ишлар органларининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахсларининг, судьяларнинг ва прокуратура органлари даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимларининг пенсия таъминоти
Ҳарбий хизматчиларни, ички ишлар органларининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахсларини, судьяларни ва прокуратура органларининг даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг оила аъзоларини пенсия билан таъминлаш шартлари, нормалари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Уларга ушбу Қонунда назарда тутилган асосларда пенсия олиш ҳуқуқи ҳам берилади. Бунда ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органларининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслари, судьялар ва прокуратура органларининг даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимлари пул таъминотининг барча турлари фуқароларнинг иш ҳақи сингари бир хилда ҳисобга олинади»;
2) 26-модданинг «а», «б», «г» ва «д» бандларидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг» деган сўзлар «ёшга доир энг кам пенсиянинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 28-модданинг «з» бандидаги «Улуғ Ватан уруши йилларида» деган сўзлар «1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 29-модда иккинчи қисмининг иккинчи — олтинчи хатбошиларидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг» деган сўзлар «ёшга доир энг кам пенсиянинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Пенсия сўраб мурожаат этган кишиларга ушбу Қонуннинг 28-моддаси «а» ёки «б» бандларида назарда тутилган устама ҳақ билан бир пайтда шу модданинг «и» — «м» бандларида кўрсатилган устама ҳақлардан бири қўшиб ҳисобланиши мумкин.
Пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича ушбу Қонуннинг 28-моддаси «г», «д» ёки «е» бандларида назарда тутилган устама ҳақ билан бир пайтда шу модданинг «ж» — «м» бандларида кўрсатилган устама ҳақлардан бири қўшиб ҳисобланиши мумкин»;
6) 31-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мавсумий ишларда банд бўлган ходимларга пенсиялар тайинлашда пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, меҳнат фаолиятининг охирги ўн йили давомидаги исталган кетма-кет беш мавсумдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади»;
модданинг матни «ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларга пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги «и» банд билан тўлдирилсин:
«и) Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларнинг хотини (эри) чет элда бўлган, лекин 10 йилдан ошмаган давр»;
иккинчи ва учинчи қисмларидаги «е» — «з» бандларда» деган сўзлар «д» — «и» бандларда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 38-модданинг «б» бандидаги «Улуғ Ватан уруши йилларида (1941 йил 22 июндан 1945 йил 9 майга қадар)» деган сўзлар «1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисми «ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларнинг чет элда ишлаган даврини меҳнат стажига киритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
11) 59-модданинг биринчи қисмидаги «уч йилдан» деган сўзлар «ўн икки ойдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12) 63-модданинг тўртинчи қисмидаги «икки ойлик пенсия миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг уч баробаридан оз бўлмаган миқдорда» деган сўзлар «энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баробари миқдорида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
1) 175-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Солиқ тўловчи томонидан бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик, –
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
2) 264-модданинг биринчи қисмидаги «175-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида» деган сўзлар «175-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги 69-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган ЎРҚ-328-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 5, 133-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда) 5-моддаси бешинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «20» рақами «50» рақами билан алмаштирилсин.
1) 3-модданинг еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу модданинг бешинчи ва олтинчи қисмларида кўрсатилмаган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, агар бу ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради»;
«Солиқ тўловчилар, агар ушбу модданинг бешинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўз хоҳишларига кўра қуйидагича тақдим этишга ҳақли»;
қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Тадбиркорлик субъектлари солиқ ҳисоботини телекоммуникация каналлари орқали электрон ҳужжат тарзида тақдим этади»;
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
«Ушбу Кодекс 61-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган муддат ичида солиқ қарзини узмаган юридик шахслар солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани олган кундан эътиборан ўн кун ичида давлат солиқ хизмати органларига дебиторлар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаларини ёхуд тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида ёзма билдириш тақдим этиши шарт.
Давлат солиқ хизмати органлари дебиторлар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаларини олган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ундирувни солиқ тўловчига унинг дебиторларидан ўтказилиши лозим бўлган суммага қаратади»;
олтинчи қисмидаги «тўртинчи» деган сўз «бешинчи» деган сўз билан алмаштирилсин;
еттинчи қисми олтинчи хатбошисидаги «учинчи» деган сўз «тўртинчи» деган сўз билан алмаштирилсин;
6) 79-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Солиқ тўловчида у ҳисобга қўйилганидан кейин ер солиғи, мол-мулк солиғи ёки сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш бўйича мажбурияти ҳисобга қўйилган жойдан ташқарида юзага келган тақдирда, солиқ тўловчи ушбу Кодекснинг 81-моддасига мувофиқ солиқ солиш объекти жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органида объект бўйича ҳисобга қўйилиши керак»;
«Ҳисобга қўйилмаган жойдаги ер солиғини, мол-мулк солиғини ёки сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш мажбурияти юзага келган солиқ тўловчи тегишли ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ёхуд мол-мулк солиғи ёки сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ солиш объекти вужудга келган кундан эътиборан ўн кун ичида солиқ солиш объектларини улар жойлашган ерда ҳисобга қўйиш учун давлат солиқ хизмати органларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мурожаат этиши керак»;
8) 84-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар ҳар йили 1 февралгача ўзлари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига тегишли ҳудудда жойлашган ер участкаси ва бошқа кўчмас мулк, унинг мулкдорлари (эгалари) тўғрисида 1 январь ҳолатига кўра маълумот бериши, шунингдек ер участкаси ва бошқа кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар йил давомида юзага келганда — мазкур кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўн кун ичида маълум қилиши шарт»;
9) 130-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мол-мулкни ижарага беришдан фоизлар, роялти, даромадлар олиш имконини берувчи мол-мулкни ва мулкий ҳуқуқларни бошқа шахсларга фойдаланишга бериш, шунингдек талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахснинг фойдасига воз кечишдан олинган даромадлар, агар ушбу даромадлар суммаси товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларнинг умумий суммасидан ортиқ бўлса, хизматларни реализация қилишдан олинган даромадлар деб эътироф этилади. Мазкур норма нотижорат ташкилотларга татбиқ этилмайди, улар учун ушбу даромадлар бошқа даромадлар сифатида қаралади»;
10) 132-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бошқа даромадларга, агар ушбу Кодекс 130-моддасининг бешинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган даромадлар киради, улар қуйидагиларни ўз ичига олади»;
12) 146-модда биринчи қисмининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4) асосий воситалар ва номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган амортизация суммаси билан ушбу Кодекснинг 144-моддасига мувофиқ белгиланган нормалар бўйича ҳисобланган амортизация суммаси ўртасидаги ижобий фарқ»;
13) 147-модданинг 3-бандидаги «ажратмалар» деган сўз «суғурта мукофотлари (бадаллари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14) 155-модданинг ўн учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикасининг норезидентига дивидендлар, фоизлар ва роялти тарзида даромадларни тўлаш» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг норезидентига даромадларни тўлаш, ушбу модда учинчи қисмининг 2 ва 4-бандларида назарда тутилган даромадлар бундан мустасно» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 158-модда биринчи қисмининг 2 ва 3-бандлари чиқариб ташлансин;
16) 171-модда иккинчи қисмининг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13) Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш бўйича тўланадиган суғурта мукофотлари. Ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш шартномаси муддатидан илгари бекор қилинганда ва суғурталовчи суғурта қилинувчига суғурта мукофотининг бир қисмини ёки ҳаммасини қайтарса, қайтарилган суғурта мукофоти миқдори жисмоний шахснинг солиқ солинадиган жами даромади таркибига киритилади»;
«1) асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган шаклда, солиқ даври тугаганидан сўнг ўттиз кун ичида давлат солиқ хизмати органларига маълумотнома тақдим этиши шарт. Маълумотномада қуйидагилар акс эттирилади:
ушбу Кодекснинг 181-моддасига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг белгиланган энг кам ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар;
жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида белгиланган энг юқори ставка бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган даромадлар»;
19) 208-модда қуйидаги мазмундаги 37-банд билан тўлдирилсин:
«37) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра тижорат банклари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан қурилаётган кўчмас мулк объектлари»;
20) 211-модда 6-бандининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур имтиёз олиб кирилаётган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ҳам ишлаб чиқарилаётган тайёр дори воситаларига ва тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган буюмларга татбиқ этилмайди»;
21) 217-модданинг матнидаги «газ таъминоти» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
22) 223-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳисобот даври қуйидагилардир:
қўшилган қиймат солиғи тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун — йил чораги;
микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар учун — бир ой»;
23) 225-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қўшилган қиймат солиғининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан:
қўшилган қиймат солиғи тўловчи микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан — йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса — йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда;
микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан — ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади»;
Акциз солиғи бўйича жорий тўловларнинг суммасини аниқлаш учун солиқ тўловчилар жорий солиқ даври биринчи ойининг 10-кунигача давлат солиқ хизмати органига жорий солиқ даври учун акциз тўланадиган товарларни реализация қилишнинг тахмин қилинаётган ҳажми ҳамда акциз солиғининг белгиланган ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланган акциз солиғининг суммаси ҳақида маълумотнома тақдим этадилар.
Акциз солиғи бўйича жорий тўловлар ҳар ойнинг 25-кунидан кечиктирмай йил чораги бўйича акциз солиғи суммасининг учдан бир қисми миқдорида тўланади.
Акциз тўланадиган товарларни реализация қилишнинг тахмин қилинаётган ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган акциз солиғи суммаси солиқ даври учун бюджетга тўланиши лозим бўлган акциз солиғи суммасига нисбатан 10 фоиздан кўпроқ камайтирилган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жорий тўловларни бюджетга тўланиши лозим бўлган акциз солиғининг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб пеня ҳисоблаган ҳолда қайта ҳисоблашга ҳақли.
Акциз солиғини тўлаш ҳисоб-китобларни топшириш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади»;
бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарзнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобдан чиқарилган суммасига»;
33) 301-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўловчилар охирги истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахслардир»;
34) 306-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахслар учун ягона ижтимоий тўловнинг ва суғурта бадалларининг солиқ солиш объекти уларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ишлаш учун юборилгунига қадар охирги иш жойи бўйича олинган, Ўзбекистон Республикасида бюджет муассасалари ходимлари учун иш ҳақи оширилиши ҳисобга олинган ҳолда қайта ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади»;
«Ягона ижтимоий тўлов қуйидагиларга нисбатан ҳисоблаб чиқарилмайди:
Ўзбекистон Республикаси мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига, ички ишлар органларининг оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ходимларига хизматни ўташи (хизмат мажбуриятларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминотига, пул мукофотларига ва бошқа тўловларга;
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, умумий юрисдикция судларининг ва хўжалик судларининг судьялари, шунингдек прокуратура органларининг мансаб даражаларига (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимларининг хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан олган даромадларига»;
қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари томонидан суғурта бадалларини тўлаш улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб амалга оширилади»;
ўнинчи қисмидаги «саккизинчи» деган сўз «тўққизинчи» деган сўз билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларнинг суғурта бадалларини тўлаш бўйича мажбурияти Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг зиммасига юклатилади. Суғурта бадалларини тўлаш ушбу Кодекс 310-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган муддатларда амалга оширилади»;
46) 375-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор, шу жумладан оилавий тадбиркорлик субъекти қатъий белгиланган солиқни якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўлайди.
Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари коллежни тамомлагандан кейин ўн икки ой ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган тақдирда, якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган санадан эътиборан қатъий белгиланган солиқни тўлашдан олти ой муддатга озод этилади. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтилган пайтдан бошлаб ўн икки ой ичида фаолият тугатилган тақдирда, қатъий белгиланган солиқ фаолият амалга оширилган бутун давр учун тўланади».