toggle_night_mode
Ҳужжат 28.08.2023 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш, тўлдириб бориш, асраш, сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 27 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2628]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2023 йил 21 августдаги MН-12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2628-1, 25.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2023 й., 10/23/2628-1/2657-сон)
1. Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш, тўлдириб бориш, асраш, сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Б. АБДУСАМАТОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 3 ноябрь,
01/06-4-сон
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2014 йил 3 ноябрдаги 01/06-4-сон қарорига
ИЛОВА
Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш, тўлдириб бориш, асраш, сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш
ҚОИДАЛАРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Қоидалар ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш, тўлдириб бориш, асраш, сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2023 йил 21 августдаги MН-12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2628-1, 25.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2023 й., 10/23/2628-1/2657-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ботаника коллекцияси — илмий, маданий-маърифий, ўқув-тарбиявий ва эстетик аҳамиятга эга бўлган, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар яшаш фаолияти маҳсулотларининг тизимлаштирилган тўплами(гербарийлар, уруғлар) ҳамда сунъий яратилган шароитларда (ботаника боғларида, дендрология боғларида, питомникларда, плантацияларда ва бошқаларда) етиштириладиган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2023 йил 21 августдаги MН-12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2628-1, 25.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2023 й., 10/23/2628-1/2657-сон)
тизимлаштирилган тўпланмалар — ишловдан ўтган, қайд қилиш рақами, сақлаш объектлари, териш ва тайёрлаш жойларининг манзили ҳамда ёввойи ўсимлик ва унинг қисмларининг аниқ илмий номига эга бўлган ботаника коллекцияси;
тизимлаштирилмаган тўпланмалар — ишловдан ўтмаган, қайд қилиш рақами, сақлаш объектлари, териш ва тайёрлаш жойларининг манзили ҳамда ёввойи ўсимлик ва унинг қисмларининг аниқ илмий номига эга бўлмаган ботаника коллекцияси.
2. Қуйидагилар ботаника коллекциялари ҳисобланмайди:
қишлоқ хўжалиги ерларида ёки уй шароитларида етиштирилган маданий ўсимликлар ва уларнинг қисмлари;
аҳоли пунктлари ва йўлларни кўкаламзорлаштириш учун етиштирилган манзарали тирик ўсимликлар;
сотишга мўлжалланган манзарали ўсимликлар;
биологик музейлар, биологик хилма-хиллик соҳасида тадқиқотлар олиб борувчи илмий-тадқиқот институтлари томонидан тасдиқланган тизимлаштириш, ёрлиқлаш ва аниқлаш қоидаларига мувофиқ сақланадиган тўпланмалар;
юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлмаган ва ботаника коллекцияларига оид бўлмаган намуналар;
палеонтологик ва археологик топилмалар;
ёввойи, манзарали ва бошқа турдаги ўсимликлар ва уларнинг қисмларидан тайёрланган буюмлар.
3. Ботаника коллекциялари тизимлаштирилган ва тизимлаштирилмаган тўпланмалардан иборат бўлиши мумкин.
4. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида мазкур Қоидаларда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
2-боб. Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Юридик ва жисмоний шахслар (бундан буён матнда ботаника коллекцияси эгаси деб юритилади) томонидан ёввойи ўсимликлар ёки улар қисмларидан тўпланган мажмуалар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) ёки Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий бошқарма деб юритилади) томонидан ҳисобга олинган тақдирда, у ботаника коллекцияси ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2023 йил 21 августдаги MН-12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2628-1, 25.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2023 й., 10/23/2628-1/2657-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Вазирлик ҳудудий бошқармаларининг маҳаллий аҳамиятга эга ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш ва уларни реестрга киритиш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
Ҳудудий бошқармалар маҳаллий аҳамиятга эга бўлган ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш ва уларни реестрга киритиш билан боғлиқ маълумотларни ҳар йили Вазирликка тақдим этади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2023 йил 21 августдаги MН-12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2628-1, 25.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2023 й., 10/23/2628-1/2657-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ботаника коллекцияси халқаро, республика ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлиб, ботаника коллекцияси эгаси уни ҳисобга олиш учун:
Олдинги таҳрирга қаранг.
халқаро ва республика аҳамиятига эга бўлган ботаника коллекциялари бўйича — Вазирликка;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2023 йил 21 августдаги MН-12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2628-1, 25.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2023 й., 10/23/2628-1/2657-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
маҳаллий аҳамиятга эга бўлган ботаника коллекциялари бўйича — ҳудудий бошқармага ариза билан мурожаат қилади.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2023 йил 21 августдаги MН-12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2628-1, 25.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2023 й., 10/23/2628-1/2657-сон)
8. Ботаника коллекциясини ҳисобга олиш ҳақидаги аризада қуйидагилар кўрсатилиши зарур:
юридик шахснинг номи, унинг реквизитлари, СТИР, раҳбарнинг исми, фамилияси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш манзили, (телефон рақами) ва паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2023 йил 21 августдаги MН-12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2628-1, 25.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2023 й., 10/23/2628-1/2657-сон)
9. Аризага қуйидаги маълумот ва ҳужжатлар илова қилинади:
ўсимлик дунёси объектлари ёки улар қисмларининг оиласи, туркуми, тури номи ҳамда уларнинг умумий миқдори кўрсатилган рўйхати (лотин тилида);
ботаника коллекцияси таркибидаги ёввойи ўсимлик ёки унинг қисмларидан фойдаланиш учун берилган тегишли рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат нусхаси.
Ботаника коллекцияси таркибидаги ёввойи ўсимлик ёки унинг қисмларидан фойдаланиш учун берилган тегишли рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат нусхасини тақдим этиш тўғрисидаги талаб мазкур Қоидалар кучга киргунга қадар тўпланган ботаника коллекцияларига нисбатан татбиқ этилмайди.
10. Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш ёки уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш жамоатчилик асосида фаолият юритадиган республика ёки маҳаллий эксперт гуруҳлари томонидан берилган хулосага асосан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда республика эксперт гуруҳи Вазирлик ҳузурида, маҳаллий эксперт гуруҳи эса ҳудудий бошқарма ҳузурида тегишли ҳудудий бошқарма қарорига асосан ташкил этилади. Эксперт гуруҳлари қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ фаолият юритади.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2023 йил 21 августдаги MН-12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2628-1, 25.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2023 й., 10/23/2628-1/2657-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Вазирлик раҳбари лавозимига кўра республика эксперт гуруҳининг, ҳудудий бошқарманинг бошлиғи ўринбосари эса маҳаллий эксперт гуруҳининг раиси ҳисобланади. Эксперт гуруҳлари таркибига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари, табиат ва ботаника боғларининг мутахассислари келишув асосида аъзо сифатида киритилиши мумкин.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2023 йил 21 августдаги MН-12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2628-1, 25.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2023 й., 10/23/2628-1/2657-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Эксперт гуруҳларининг йиғилишлари заруратга қараб ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Эксперт гуруҳининг хулосаси Вазирлик ёки ҳудудий бошқармалар томонидан ботаника коллекцияси эгасига гувоҳнома бериш учун асос бўлади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2023 йил 21 августдаги MН-12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2628-1, 25.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2023 й., 10/23/2628-1/2657-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш қуйидаги ҳолларда рад этилади:
ботаника коллекциясини ҳисобга олиш ҳақидаги аризада мазкур Қоидаларнинг 8-бандида кўрсатилган маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаган бўлса;
ботаника коллекциясини ҳисобга олиш ҳақидаги аризада нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлса;
мазкур Қоидаларнинг 9-бандида кўрсатилган маълумот ва ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилган бўлса.
Ботаника коллекцияларини ҳисобга олишни бошқа асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
14. Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш рад этилган тақдирда, ариза билан мурожаат қилган шахсга ёзма равишда хабар берилади ҳамда унга тегишли эксперт гуруҳининг хулосаси нусхаси илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш бўйича эксперт гуруҳининг ижобий хулосасига асосан ботаника коллекцияси эгасига Вазирлик ёки тегишли ҳудудий бошқарма томонидан мазкур қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда гувоҳнома берилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2023 йил 21 августдаги MН-12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2628-1, 25.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2023 й., 10/23/2628-1/2657-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ҳар бир гувоҳнома ҳисобда турувчи бланка бўлиб, ўз серияси ва тартиб рақамига эга бўлади. Бунда, Вазирлик томонидан бериладиган гувоҳномаларга «UZ» қисқартмаси, ҳудудий бошқармалар томонидан бериладиган гувоҳномаларда эса мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ қисқартмалар қўйилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2023 йил 21 августдаги MН-12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2628-1, 25.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2023 й., 10/23/2628-1/2657-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Вазирлик ёки ҳудудий бошқарманинг ботаника коллекциясини давлат ҳисобига олишни рад этиш тўғрисидаги жавобидан норози бўлган шахслар белгиланган тартибда юқори турувчи орган ёки судга мурожаат қилиши мумкин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2023 йил 21 августдаги MН-12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2628-1, 25.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2023 й., 10/23/2628-1/2657-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Вазирлик ва ҳудудий бошқарманинг ботаника коллекцияларининг реестрини мазкур қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ электрон шаклда юритади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2023 йил 21 августдаги MН-12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2628-1, 25.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2023 й., 10/23/2628-1/2657-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Ботаника коллекцияларини тўлдириб бориш ва асраш
19. Ботаника коллекцияларининг эгалари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўсимлик турларини табиий муҳитдан ғамлашга (тўплашга) Вазирлик томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган рухсатнома асосида;
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2023 йил 21 августдаги MН-12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2628-1, 25.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2023 й., 10/23/2628-1/2657-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида»ги қарори.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ботаника коллекцияларини олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя шартномаси ёки уларни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги келишув асосида тўлдириб боришлари мумкин.
20. Ҳисобга олинган ботаника коллекцияларининг эгалари ўзларига тегишли бўлган ботаника коллекцияларини асрашга мажбурдир.
4-боб. Ботаника коллекцияларини сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ботаника коллекциялари эгалари уларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиб олиш ва сотиш ҳамда жўнатиш ҳуқуқига эга.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
22. Ботаника коллекцияларини сотиб олиш, сотиш ва жўнатишга ушбу Ботаника коллекцияларининг ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома мавжуд бўлганда йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ботаника коллекцияларини олиб чиқиш Вазирлик томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2023 йил 21 августдаги MН-12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2628-1, 25.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2023 й., 10/23/2628-1/2657-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Гувоҳномаларни қайта расмийлаштириш ва уларнинг дубликатларини бериш
24. Ботаника коллекцияси эгаси (унинг ҳуқуқий вориси) ботаника коллекцияларининг ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириб бериш учун қайта расмийлаштириш учун асос бўлган ҳолатларни кўрсатган ва ҳужжатларни илова қилган ҳолда тегишли органга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бунда тегишли орган мурожаат қилинган кундан эътиборан беш кун ичида Ботаника коллекцияларининг ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномани ботаника коллекцияси эгасига (унинг ҳуқуқий ворисига) қайта расмийлаштириб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Ботаника коллекцияларининг ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, ботаника коллекцияси эгасининг аризасига кўра Вазирлик ёки ҳудудий бошқарма томонидан уч иш куни ичида унинг дубликати берилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2023 йил 21 августдаги MН-12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2628-1, 25.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2023 й., 10/23/2628-1/2657-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Ботаника коллекцияларининг ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома қайта расмийлаштириб берилганда ёки унинг дубликати берилганда, Вазирлик ёки ҳудудий бошқарма томонидан тегишли реестрга бу ҳақда ёзув киритиб қўйилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2023 йил 21 августдаги MН-12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2628-1, 25.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2023 й., 10/23/2628-1/2657-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 92-моддаси.
28. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишилган.
Фанлар академияси Президенти Ш. САЛИХОВ
2014 йил 3 ноябрь
Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш, тўлдириб бориш, асраш, сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш қоидаларига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Намуна‎

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВАЗИРЛИГИ


‎‎‎____________________________________________________________
‎ (ваколатли орган)

‎‎UZ-000000
‎(серияси ва рақами)
‎ Ботаника коллекцияларининг ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги
‎ ГУВОҲНОМА

‎‎20___ йил «___» ______________

‎‎_________________

‎‎(жой номи)

‎‎Берилди._________________________________________________________________

Ҳақиқатдан ҳам унинг ботаника коллекцияси ҳисобга олинган ва унга ушбу ботаника коллекцияларини сақлаш, кўпайтириш, ундан фойдаланиш ҳуқуқи берилади, тирик экспонатлар ҳам шулар жумласига киради. Ботаника коллекцияси жойлашган ҳудуд манзили:
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________

‎‎ГУВОҲНОМАГА ЎСИМЛИК ДУНЁСИ ОБЪЕКТЛАРИ ЁКИ УЛАР ҚИСМЛАРИНИНГ ҲАР БИР ОИЛАСИ, ТУРКУМИ, ТУРИ НОМИ РЎЙХАТИ ВА МИҚДОРИ ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР ИЛОВА ҚИЛИНАДИ.

‎‎Ваколатли орган раҳбари

‎‎____________________

М.Ў. ‎

‎‎(имзо)

‎‎20__ йил «____» ________ .

‎‎Ботаника коллекцияси эгаси

___________‎

‎‎_________________

‎‎(имзо)

(1-илова Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2023 йил 21 августдаги MН-12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2628-1, 25.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2023 й., 10/23/2628-1/2657-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш, тўлдириб бориш, асраш, сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш қоидаларига
2-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар номларининг лотин алифбосидаги қисқартмалари

Т/р

Номи

Қисқартмаси

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

QR

2.

Андижон вилояти

AN

3.

Бухоро вилояти

BX

4.

Жиззах вилояти

JZ

5.

Навоий вилояти

NV

6.

Наманган вилояти

NA

7.

Самарқанд вилояти

SN

8.

Сирдарё вилояти

SI

9.

Сурхондарё вилояти

SD

10.

Тошкент вилояти

TV

11.

Тошкент шаҳри

TN

12.

Фарғона вилояти

FA

13.

Хоразм вилояти

XZ

14.

Қашқадарё вилояти

QV

Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш, тўлдириб бориш, асраш, сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш қоидаларига
3-ИЛОВА
Ботаника коллекцияларининг
реестри

Т/р‎‏

‎‏Қайд этиш санаси

Ботаника коллекцияси эгаси‎‎

Ботаника коллекциясининг аҳамияти*‎‎

Ботаника коллекцияси**

Ботаника
‎коллекцияси
‎сони‎

Гувоҳнома
‎ серияси ва
‎ рақами ‎

юридик шахс‎

жисмоний шахс‎

халқаро‎

республика‎

маҳаллий

Оиласи

Туркуми‎

Тури‎






‎‎
Изоҳ: *Ботаника коллекциясининг аҳамияти бўйича тегишли устунга белги қўйилади.
**Ботаника коллекциясининг келиб чиқишига кўра, унинг оиласи, туркуми, турининг номи лотин тилида киритилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 48-сон, 577-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 28.08.2023 й., 10/23/2628-1/2657-сон; 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)