1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.10.00 Ҳарбий гувоҳнома. Ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа масалалари]
[ТСЗ:
1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Ҳарбий хизмат. Муқобил хизмат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ ШАХСИЙ ГУВОҲНОМАСИНИ ВА ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА МАЖБУРЛАРНИНГ ГУВОҲНОМАСИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини ва ҳарбий хизматга мажбурларни ҳарбий ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.10.00 Ҳарбий гувоҳнома. Ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа масалалари]
1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицери шахсий гувоҳномаси, битимга биноан ҳарбий хизматчи шахсий гувоҳномаси, захирадаги офицернинг гувоҳномаси ва ҳарбий гувоҳномасининг янги намуналари 1—4-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин ва 2002 йил 1 июндан бошлаб амалга киритилсин.
*1 — 4-иловалар берилмайди.
Белгилаб қўйилсинки:
Қуролли Кучлар офицерлари шахсий гувоҳномаси ва ҳақиқий ҳарбий хизматдаги битимга биноан ҳарбий хизматчиларнинг шахсий гувоҳномаси 2002 йил 1 сентябргача;
захирадаги офицерларнинг гувоҳномаси 2003 йил 31 декабргача;
ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳарбий гувоҳномалари 2005 йил 31 декабргача алмаштирилади.
Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг гувоҳномалари мавжуд намуналари уларни янги намунадаги ҳужжатларга алмаштириш учун белгиланган давр мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.10.00 Ҳарбий гувоҳнома. Ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа масалалари]
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг, битимга биноан ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномалари ва захирадаги офицернинг гувоҳномаси тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ;
ҳарбий гувоҳнома тўғрисидаги Низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ. Ғуломов), Ички ишлар вазирлиги (З.А. Алматов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Р.Ҳ. Ҳайдаров), Миллий хавфсизлик хизмати (Р.Р. Иноятов) ва Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита (М.И. Ўтаганов):
гувоҳномаларни алмаштириш даврида ҳарбий хизматчиларга шахсий гувоҳномалар ташкилий берилиши мақсадида марказий аппаратларда вазирликлар ва идораларнинг кадрлар органлари, МХХ махсус бўлимлари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, кириш, чиқиш ва фуқаролик бошқармаси вакилларидан иборат таркибда икки ҳафта муддатда тегишли ишчи гуруҳлар тузсинлар;
гувоҳномалар бланклари сақланиши, ҳисобга олиниши, тўлдирилиши ва берилишини таъминлаш учун марказий аппаратлар кадрлар тузилмасида вазирликлар ва идораларнинг белгиланган штатдаги ходимлари сони доирасида тегишли бўлинмалар ташкил этсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ. Ғуломов) Мудофаа вазирлигининг белгиланган штатдаги ходимлари сони доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаларида захирадаги офицер гувоҳномалари ва ҳарбий гувоҳномалар ҳисобга олиниши, сақланиши, расмийлаштирилиши ва берилиши бўйича бўлинмалар ташкил этсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси (С.Х. Худойқулов) уч ой муддатда Мудофаа вазирлигининг буюртманомаси бўйича офицер шахсий гувоҳномаси, битимга биноан ҳарбий хизматчи гувоҳномаси, захирадаги офицернинг гувоҳномаси ва ҳарбий гувоҳнома бланкларини зарур миқдорда тайёрласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (М.Б. Нурмуродов) Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари ва ҳарбий хизматга мажбурлар гувоҳномалари бланкларини тайёрлашга, уларни автоматлаштирилган тарзда ҳисобга олиш ва тўлдириш учун махсус асбоб-ускуналар ва техника сотиб олишга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича 2002 йилдан бошлаб босқичма-босқич бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин.
7. Адлия вазирлиги (А.А. Полвон-зода) Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ. Ғуломов) ва Ички ишлар вазирлиги (З.А. Алматов) билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги норматив ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик Кенгаши Котиби М.Х. Раҳмонқулов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Худойберганов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 15 февраль,
55-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 февралдаги 55-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг, битимга биноан ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномалари ва захирадаги офицернинг гувоҳномаси тўғрисида
Н И З О М
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг, битимга биноан ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномалари (кейинги ўринларда — «ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси» деб юритилади) ва захирадаги офицернинг гувоҳномаси тўғрисидаги Низом гувоҳномаларни бериш, алмаштириш, ҳисобга олиш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, шунингдек улар яроқсиз ҳолга келтирилганлиги, йўқотилганлиги ва эҳтиётсизлик билан сақланганлиги учун жавобгарлик тартибини белгилайди.
2. Ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳарбий хизмат назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари ва идоралари ҳарбий тузилмаларида офицер ва битимга биноан ҳарбий хизматчи сифатида ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади.
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.10.00 Ҳарбий гувоҳнома. Ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа масалалари]
3. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси офицер ва битимга биноан ҳарбий хизматчининг шахсини ва хизмат мавқеини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси офицерга ва битимга биноан ҳарбий хизматчига ҳарбий хизматчининг ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлиш бутун даврида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ўрнини босади ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ҳақиқийдир.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
Қуролли Кучларнинг ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортини олиш ҳуқуқига эгадир.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.04.00 Захирадаги хизмат]
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.04.00 Захирадаги хизмат;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.10.00 Ҳарбий гувоҳнома. Ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа масалалари]
4. Захирадаги офицернинг гувоҳномаси фуқаронинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига мансублигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
5. Ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат ҳисобланмайди. Чет элга чиқаётган Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчиларига Паспорт тизими тўғрисидаги Низомга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти берилади.
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.10.00 Ҳарбий гувоҳнома. Ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа масалалари]
6. Ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси тегишли вазирликлар ва идораларнинг кадрлар хизматлари томонидан берилади.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захирадаги офицерининг гувоҳномаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари томонидан берилади.
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.10.00 Ҳарбий гувоҳнома. Ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа масалалари]
7. Ҳарбий хизматчи шахсий гувоҳномаси ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захирадаги офицерининг гувоҳномаси бланклари барча вазирликлар ва идоралар учун ягона намунада ўзбек (лотин ҳарфларида) ва рус (кириллица ҳарфларида) тилларида тайёрланади.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.10.00 Ҳарбий гувоҳнома. Ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа масалалари]
8. Ҳарбий хизматчи ва ҳарбий хизматга мажбур унга берилган гувоҳнома сақланиши учун шахсан жавоб беради. Гувоҳнома яроқсиз ҳолга келтирилганлиги, йўқотилганлиги, эҳтиётсизлик билан сақланганлиги ва бошқа шахсларга берилганлиги учун айбдорлар маъмурий жавобгарликка тортилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 236-моддаси.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.10.00 Ҳарбий гувоҳнома. Ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа масалалари]
9. Офицер ва битимга биноан ҳарбий хизматчи ҳарбий хизматдан бўшатилган тақдирда ҳарбий қисм штаби (кадрлар органи) ҳарбий хизматчи шахсий гувоҳномасининг «Хизмат мавқеидаги ўзгаришлар» устунига шахсий таркиб бўйича буйруқнинг тартиб рақамига ва санасига ҳавола қилган ҳолда ҳарбий хизматдан бўшатиш тўғрисидаги ёзувни қайд этади, ушбу ёзув ҳарбий қисм штаби бошлиғи (кадрлар органи бошлиғи)нинг имзоси билан тасдиқланади ва унга гербли муҳр босилади. Бунда «тайинланган» сўзининг устидан чизилади.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.10.00 Ҳарбий гувоҳнома. Ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа масалалари]
10. Ҳарбий хизматдан бўшатилган ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси у ҳарбий ҳисобга қўйилганда мудофаа ишлари бўлимида олиб қўйилади. Ҳарбий хизматчининг олиб қўйилган шахсий гувоҳномаси ўрнига захирадаги офицернинг гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳнома берилади.
Ҳарбий хизматчидан олиб қўйилган шахсий гувоҳнома мудофаа ишлари бўлимида далолатнома асосида белгиланган тартибда йўқ қилинади.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.10.00 Ҳарбий гувоҳнома. Ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа масалалари]
11. Вафот этиши (ҳалок бўлиши) муносабати билан ёки бошқа сабабларга кўра Қуролли Кучлар шахсий таркиби рўйхатидан чиқарилган ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ҳарбий қисм штаби томонидан гувоҳномани берган кадрлар органига юборилади ва у ерда далолатнома асосида йўқ қилинади. Далолатномада ҳарбий хизматчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, йўқ қилинган шахсий гувоҳноманинг серияси ва тартиб рақами кўрсатилади. Далолатнома кадрлар органининг шахсий гувоҳномалар бўйича ёзишмалар йиғма жилдига тикиб қўйилади.
II. ШАХСИЙ ГУВОҲНОМА БЕРИШ ТАРТИБИ
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.10.00 Ҳарбий гувоҳнома. Ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа масалалари]
12. Офицер шахсий гувоҳномаси:
ҳарбий хизматчига биринчи офицерлик унвони берилганда ва у Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг офицер кадрлар таркибига ўтказилганда;
ихтиёрий тартибда ёки чақириқ бўйича захирадаги офицер Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига ҳақиқий ҳарбий хизматга жалб этилганда берилади.
13. Битимга биноан ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ҳарбий хизматчига ёки ҳарбий хизматга мажбурга у битимга биноан ҳарбий хизматга қабул қилингандан ва лавозимга тайинлангандан кейин (сержантлар тайёрлаш мактабига қабул қилингандан кейин) берилади.
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.04.00 Захирадаги хизмат;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.10.00 Ҳарбий гувоҳнома. Ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа масалалари]
14. Захирадаги офицернинг гувоҳномаси:
офицерлар таркиби ҳарбий унвонига эга бўлган, ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатилган ва захирага ўтказилган ҳарбий хизматчига;
аттестацияга кўра офицерлар таркибига ўтказилган битимга биноан ҳарбий хизматчига у ҳарбий хизматдан бўшатилганда ва захирага чиқарилганда;
захирадаги офицерлар тайёрлаш дастури бўйича таълим олган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига захира бўйича биринчи офицерлик унвони берилганда берилади.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.10.00 Ҳарбий гувоҳнома. Ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа масалалари]
15. Ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси:
ҳақиқий ҳарбий хизматда турган ҳарбий хизматчиларнинг гувоҳномаси умумий тарзда алмаштирилганда;
гувоҳноманинг барча устунлари тўлиб қолганда;
фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ёки миллати ўзгарганда;
гувоҳнома яроқсиз ҳолатга келган тақдирда;
ҳарбий хизматчи ҳарбий хизмат назарда тутилган бошқа вазирлик ёки идорага хизматни давом эттириш учун сафарбар қилинганда;
ҳарбий хизматчига «майор» ва «полковник» ҳарбий унвони берилганда;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида 10 ва 20 календарь йил хизмат қилган битимга биноан ҳарбий хизматчига;
вазирлик ва идора раҳбарининг кўрсатмаси бўйича бошқа ҳолларда алмаштирилади.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.10.00 Ҳарбий гувоҳнома. Ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа масалалари]
16. Ҳарбий хизматчиларнинг шахсий гувоҳномалари вазирликлар ва идораларнинг номлари ўзгарган, вазирликлар ва идоралар таркибида мустақил ҳарбий тузилмалар ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда вазирлик ва идора раҳбарининг кўрсатмаси бўйича қайта рўйхатдан ўтказилади.
17. Шахсий гувоҳномани тўлдириш ва уни ҳарбий хизматчига бериш вазирлик (идора)нинг кадрлар органи томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
18. Уруш даврида ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ҳарбий округнинг кадрлар органи томонидан тўлдирилади ва берилади.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.10.00 Ҳарбий гувоҳнома. Ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа масалалари]
19. Даволанишда, узоқ муддатли хизмат сафарида, шунингдек штатдаги лавозимдан озод этилмаган ҳолда ўқишда бўлган ҳарбий хизматчига шахсий гувоҳнома хизмат жойида берилади, алмаштирилади ва қайта рўйхатдан ўтказилади. Агар гувоҳномани бериш, алмаштириш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш муайян муддатлар билан чекланган бўлса, бундай ҳолларда шахсий гувоҳнома ҳарбий хизматчи бўлган жойга юборилади ва тилхат билан унга топширилади. Янги шахсий гувоҳнома олинганлиги тўғрисидаги тилхат ва эски шахсий гувоҳнома ҳарбий хизматчи хизмат қилган жойдаги қисмга юборилади.
Битимга биноан ҳарбий хизматчига шахсий гувоҳнома беришда ҳарбий гувоҳнома ундан олиб қўйилади ва унинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдида сақланади. Бу ҳақда шахсий ҳужжатлар йиғма жилдининг қўшимча материалларидаги рўйхатга белги қўйилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.04.00 Интизомий жавобгарлик / 05.05.04.01 Интизомий жазолар;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.10.00 Ҳарбий гувоҳнома. Ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа масалалари]
20. Ҳарбий хизматчи томонидан шахсий гувоҳнома, ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан — захирадаги офицернинг гувоҳномаси йўқотилган (яроқсиз ҳолга келган) тақдирда, йўқотишнинг барча ҳолатлари аниқлангандан кейин, йўқотишда (яроқсиз ҳолга келишда) ҳарбий хизматчининг айби бўлган тақдирда унга янги гувоҳнома интизомий жазо берилгандан кейин берилади.
Ҳарбий хизматчининг янги гувоҳномаси ва захирадаги офицернинг гувоҳномаси ҳарбий хизматчилар гувоҳнома бланки қийматини тўлаган ҳолда биринчи беришдаги сингари асосларда ва тартибда берилади.
III. ШАХСИЙ ГУВОҲНОМАНИ ТЎЛДИРИШ ТАРТИБИ
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.10.00 Ҳарбий гувоҳнома. Ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа масалалари]
21. Ҳарбий хизматчининг гувоҳномаси ва захирадаги офицернинг гувоҳномаси ушбу мақсадлар учун махсус белгиланган мансабдор шахслар томонидан ҳарбий хизматчининг шахсий ҳужжатлар йиғма жилди (захирадаги офицернинг қисқартирилган шахсий ҳужжатлар йиғма жилди) асосида тўлдирилади.
22. Ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси биринчи–учинчи саҳифалари махсус босма ёзув ускуналари қўлланган ҳолда гувоҳномани берадиган вазирлик (идора)нинг кадрлар органи томонидан тўлдирилади. Захирадаги офицернинг гувоҳномаси биринчи ва иккинчи саҳифаларини тўлдириш ва уни бериш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари томонидан амалга оширилади. Гувоҳноманинг биринчи саҳифаси барча зарур маълумотлар киритилгандан, фотосурат ёпиштирилгандан, вазирлик (идора) кадрлар органи гербли муҳри билан тасдиқлангандан кейин ўзи елимланадиган шаффоф пластик плёнка билан муҳофазаланади.
24. Шахсий гувоҳномага киритиладиган барча кейинги ёзувлар, гувоҳнома эгасининг шахсий имзоси ва гувоҳномага ёзувларни қайд этган мансабдор шахсларнинг имзолари ўчириб ёзилмасдан ва тузатилмасдан аниқ, тушунарли хуснихат билан қора рангдаги тушда ёзилади. Шахсий гувоҳномалар бошқа рангдаги туш ва сиёҳлар, шарикли ручкалар билан ёзилишига, шунингдек штамплар қўлланилишига (ФҲДЁ органлари штамплари ва қоннинг гуруҳи ва резус-фактори тўғрисидаги штамплардан ташқари) йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.10.00 Ҳарбий гувоҳнома. Ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа масалалари;
25. «Оилавий аҳволи ва оиласининг таркиби» устунида никоҳдан ўтганлик ёки унинг бекор қилинганлиги, вояга етмаган болалар борлиги тўғрисида белги қўйилади.
Оилавий аҳволи тўғрисидаги ёзувлар (гувоҳнома тўлдирилган кунда болаларнинг борлиги, кейинчалик болалар туғилиши ҳақида) ФҲДЁ органлари томонидан бериладиган ҳужжатлар асосида ёзилади.
«Алоҳида қайдлар» устунида қоннинг гуруҳи ва резус-фактори тўғрисида штамп қўйилади. Бу устунга вазирлик (идора) раҳбарининг кўрсатмаси бўйича бошқа қайдлар ҳам киритилиши мумкин.
«Гувоҳномани янгидан қайд қилиш белгилари» устунида янгидан қайд қилиш санаси тўғрисида ёзув ёзилади (йил, кун, ой кўрсатилади) ва у гувоҳномани имзолаш ҳуқуқи берилган тегишли командир (бошлиқ)нинг имзоси билан тасдиқланади ва гербли муҳр босилади.
IV. ГУВОҲНОМАЛАР БЛАНКЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ, УЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ, УЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА САҚЛАШ ТАРТИБИ
26. Ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси, захирадаги офицернинг гувоҳномаси бланклари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан қалбакилаштиришдан ҳимоя қилиш элементларига эга бўлган махсус қоғозда тайёрланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан вазирликларга (идораларга) ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаларига жўнатилади.
Ҳарбий гувоҳномаларни ҳисобга олиш учун зарур бўлган дафтарлар ва бланклар вазирликлар, идоралар ва мудофаа ишлари бошқармалари томонидан тайёрланади.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.10.00 Ҳарбий гувоҳнома. Ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа масалалари]
28. Накладнойлар ва бланкларни бериш ведомостлари, зарур ҳолларда эса олинган бланклар мавжудлигини текширувчи комиссиялар далолатномалари бланкларни ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш учун асос ҳисобланади.
29. Ҳарбий гувоҳномаларни юбориш, ҳисобга олиш ва сақлаш расмий давлат ҳужжатларига нисбатан қўлланиладиган амалдаги қоидаларга мувофиқ ташкил этилади.
30. Гувоҳномалар камомади аниқланган, улар йўқотилган ва ўғирланган ҳолларда текшириш ўтказилади ҳамда айбдор шахслар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
31. Вазирликлар, идоралар ва мудофаа ишлари бошқармаларида гувоҳномалар сақланиши ва ҳисобга олиниши учун офицерларни, битимга биноан ҳарбий хизматчиларни ва захирадаги офицерларни ҳарбий ҳисобга олиш билан шуғулланувчи бўлинмалар бошлиқлари масъул ҳисобланадилар.
34. Кадрлар органлари ва мудофаа ишлари бошқармаларида гувоҳномалар бланклари кирими, чиқими ва мавжудлиги шахсий таркибни ҳисобга олишнинг ҳолатини текшириш учун тайинланган, ушбу мақсадлар учун махсус ташкил этилган комиссиялар томонидан ҳар йили биринчи чоракда текширилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси учун ҳарбий гувоҳнома ҳарбий ҳисобга олишга доир асосий ҳужжат ҳисобланади ва унинг эгасининг ҳарбий хизматга мажбурияти муносабатини белгилайди.
Ҳарбий гувоҳнома Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида кучга эгадир.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.10.00 Ҳарбий гувоҳнома. Ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа масалалари]
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захирасига ўтказилганда;
саломатлигига кўра ҳарбий ҳисобдан чиқарилганда ҳарбий гувоҳнома берилади.
4. Ҳарбий гувоҳнома муддатсиз ҳужжат ҳисобланади ҳамда муддатли ҳарбий хизматда ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида захирада бўлишнинг бутун даврида ҳақиқийдир.
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.10.00 Ҳарбий гувоҳнома. Ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа масалалари]
5. Ҳарбий гувоҳнома фақат ҳарбий қисм (ҳарбий муассаса) штабига, мудофаа ишлари бўлимига, суд-тергов органларига, яшаш ёки иш жойида ҳарбий-ҳисобга олиш ишлари учун масъул бўлган мансабдор шахсга тилхат билан топширилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.10.00 Ҳарбий гувоҳнома. Ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа масалалари]
6. Ўзбекистон Рсспубликаси фуқароси унга берилган ҳарбий гувоҳноманинг сақланиши учун шахсан жавоб беради. Ҳарбий гувоҳнома яроқсиз ҳолга келтирилганлиги ёки уни йўқотилишига сабаб бўлувчи эҳтиётсизлик билан сақланганлик учун айбдорлар маъмурий жавобгарликка тортилади.
Ҳарбий хизматчи ҳарбий гувоҳномани яроқсиз ҳолга келтирганлиги ёки йўқотганлиги учун интизомий тартибда жавоб беради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 236-моддаси.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.10.00 Ҳарбий гувоҳнома. Ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа масалалари]
7. Ҳарбий гувоҳнома йўқотилганда ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда янги ҳарбий гувоҳнома йўқотиш ёки яроқсиз ҳолга келиш сабаблари текширилгандан ва аниқлангандан кейин берилади.
II. ҲАРБИЙ ГУВОҲНОМАЛАРНИ БЕРИШ ТАРТИБИ
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.10.00 Ҳарбий гувоҳнома. Ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа масалалари]
8. Фуқарога ҳарбий гувоҳнома бериш ҳамда уни ҳарбий ҳисобга қўйиш учун:
а) муддатли ҳарбий хизматга чақирилган фуқаро учун — чақирув комиссиясининг қарори ва ҳарбий қисмга жўнатиш учун командага қабул қилиш;
б) битимга биноан ҳарбий хизматни ўтаган ва захирага бўшатилган ҳарбий хизматчи учун — унинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилди, битимга биноан ҳарбий хизматчи гувоҳномаси (ҳарбий гувоҳнома) ҳамда ҳарбий қисмнинг кўрсатмаси;
в) белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган ва захирага бўшатилган муқобил хизмат хизматчиси учун — муқобил хизмат бўлими кўрсатмаси, ҳисобга олиш карточкаси ва муқобил хизмат хизматчиси гувоҳномаси;
г) ҳарбий ўқув юрти курсанти (тингловчиси) учун — унинг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.04.00 Захирадаги хизмат]
д) захирага ўтказилган чақириқ ёшидаги фуқаро учун — чақирилувчининг ҳисобга олиш карточкаси ҳамда захирага ўтказиш тўғрисидаги қарор илова қилинган чақирув комиссиясининг протоколлари дафтаридан кўчирма;
е) тиббий ёки бошқа махсус маълумот олган хотин-қизлар учун — тиббиёт билим юртини тугатганлик тўғрисидаги диплом ёки олий ва ўрта ўқув юртларида, Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув ташкилотларида, курсларда ёки амалий ишда олинган тегишли тайёргарликни тасдиқловчи бошқа ҳужжат (шаҳодатнома, гувоҳнома, маълумотнома);
ж) озодликдан маҳрум қилиш жойларидан озод қилинган ёки суд ҳукмига кўра жазонинг бошқа турини ўтаб бўлган фуқаро учун — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органининг озод қилинганлик тўғрисидаги маълумотномаси, унга берилган паспорт ва ҳарбий гувоҳнома бериш тўғрисидаги шахсий ариза асос ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.10.00 Ҳарбий гувоҳнома. Ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа масалалари]
9. Фуқаронинг шахсий аризаси йўқолган, йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келган ҳарбий гувоҳнома ўрнига такроран ҳарбий гувоҳнома бериш учун асос ҳисобланади.
10. Мудофаа ишлари бошқармасида тақдим этилган ҳужжатлар асосида ҳарбий гувоҳноманинг биринчи ва иккинчи саҳифалари расмийлаштирилади. Ҳарбий гувоҳноманинг биринчи саҳифаси ўзи елимланадиган шаффоф пластик плёнка билан муҳофазаланади.
Ҳарбий гувоҳноманинг бошқа бўлимларини расмийлаштириш, уни ҳарбий хизматга мажбурга топшириш, ҳарбий ҳисобга олиш қоидалари билан таништириш туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Ҳарбий гувоҳноманинг биринчи ва иккинчи саҳифалари махсус босма ёзув ускуналари қўлланган ҳолда расмийлаштирилади, бошқа ёзувлар қора рангли тушь билан ёзилади.
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.10.00 Ҳарбий гувоҳнома. Ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа масалалари]
11. Ҳарбий гувоҳномалар ҳарбий гувоҳнома бланки учун ундирилган ҳолда такрорий берилади.
III. ҲАРБИЙ ГУВОҲНОМАЛАР БЛАНКЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ, УЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ, УЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА САҚЛАШ ТАРТИБИ
12. Ҳарбий гувоҳномалар бланклари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан қалбакилаштиришдан ҳимоя қилиш элементларига эга бўлган махсус қоғозда тайёрланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бирлашган штаби томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари бўйича тақсимланади.
Ҳарбий гувоҳномаларни ҳисобга олиш учун зарур бўлган дафтарлар ва бланклар мудофаа ишлари бошқармалари томонидан тайёрланади.
Накладнойлар ва бланкларни бериш ведомостлари, зарур ҳолларда эса олинган бланклар мавжудлигини текширувчи комиссиялар далолатномалари бланклари ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш учун асос ҳисобланади.
14. Ҳарбий гувоҳномаларни юбориш, ҳисобга олиш ва сақлаш расмий давлат ҳужжатларига нисбатан қўлланиладиган амалдаги қоидаларга мувофиқ ташкил этилади.
15. Ҳарбий гувоҳномалар камомади аниқланган, улар йўқотилган ва ўғирланган ҳолларда текшириш ўтказилади ҳамда айбдор шахслар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
16. Мудофаа ишлари бошқармаларида ҳарбий гувоҳномалар сақланиши ва ҳисобга олиниши учун захирадаги солдатлар (матрослар)ни ва сержантларни ҳарбий ҳисобга олиш билан шуғулланувчи бўлинмалар бошлиқлари масъул ҳисобланадилар.
18. Мудофаа ишлари бошқармалари ҳар чоракда камида бир марта ҳарбий гувоҳномаларнинг мавжудлигини ҳамда уларни ҳисобга олиш, сақлаш ва беришнинг тўғрилигини ушбу мақсадлар учун махсус тайинланган комиссиялар томонидан ички текширишдан ўтказадилар. Текшириш натижалари далолатномалар билан расмийлаштирилади.