Ветеринария фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 328-сонли «Ветеринария фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ветеринария фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги икки ҳафта муддатда лицензия бериш тўғрисида хулосалар тайёрлаш бўйича эксперт комиссия таркибини ва комиссия тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 3 ноябрь,
479-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 ноябрдаги 479- сон қарорига ИЛОВА
Ветеринария фаолиятини лицензиялаш тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом ветеринария фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
2. Лицензия бериш, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш, дубликат бериш, филиал очиш ёки фаолият (филиал) манзилини ўзгартириш тўғрисидаги қарорлар ветеринария фаолиятининг йўналишлари бўйича қуйидаги лицензияловчи орган, жумладан:
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси (кейинги ўринларда «Қўмита» деб аталади) томонидан:
ветеринария препаратлари, шу жумладан, ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари, биологик препаратлар ва зоогигиена воситаларини ишлаб чиқариш ва тайёрлаш бўйича;
ветеринария препаратлари, шу жумладан, ветеринария мақсадлари учун биологик препаратлар реализацияси бўйича;
б) Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармалари (кейинги ўринларда «Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари» деб аталади) томонидан:
ветеринария препаратлари, шу жумладан, ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситалари реализацияси бўйича қабул қилинади.
Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар юзасидан хулоса тайёрлаш учун лицензияловчи орган Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) ветеринария бўлимларининг раҳбар ва ходимларини эксперт сифатида (кейинги ўринларда эксперт деб аталади) жалб қилади ва уларнинг фаолият кўрсатиши тўғрисидаги низом Қўмита томонидан тасдиқланади.
21. Лицензияловчи орган фаолиятини мувофиқлаштириш, лицензиялаш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, Қўмита томонидан бериладиган лицензияларнинг реестрини юритиш, лицензияловчи орган томонидан фаолият йўналишларини лицензиялаш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш Қўмита томонидан амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 590-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 09/18/590/1591-сон)
3. Лицензияланадиган ветеринария фаолияти қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
ветеринария лаборатория — диагностика ишлари;
ветеринария препаратлари, шу жумладан, ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари, биологик препаратлар ва зоогигиена воситаларини ишлаб чиқариш ва тайёрлаш;
ветеринария препаратлари, шу жумладан, ветеринария мақсадлари учун биологик препаратларни реализация қилиш;
ветеринария даволаш — профилактика ишлари;
ветеринария препаратлари, шу жумладан, ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситаларини релизация қилиш.
Ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари рўйхати Қўмита томонидан белгиланади.
Ушбу банднинг учинчи хатбошидаги фаолият йўналишларига ёки унинг бир қисмига (қисмларига) эга бўлган лицензиатларга ўзлари томонидан ишлаб чиқарилган ёки тайёрланган ветеринария препаратларини реализация қилиш ҳуқуқи берилади.
5. Ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
6. Юридик ёки жисмоний шахс томонидан ветеринария фаолияти фақат лицензияда кўрсатилган йўналишлари бўйича амалга оширилиши мумкин.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 590-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 09/18/590/1591-сон)
Лицензиатда лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиладиган филиаллар (алоҳида ҳудудлардаги бўлинмалар ва объектлар) мавжуд бўлган тақдирда лицензия бериш вақтида кўрсатиб ўтилган филиаллар (алоҳида ҳудудлардаги бўлинмалар ва объектлар) сонига қараб улардан ҳар бирининг жойлашга жойи кўрсатилган ҳолда лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган лицензия нусхалари берилади.
7. Қуйидагилар ветеринария фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
ветеринария соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя этиш;
лицензиатнинг фаолиятни амалга оширишда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зарар етказишнинг олдини олишга қаратилган қонун ҳужжатларига риоя этиши;
ветеринария йўналиши бўйича ўрта-махсус маълумотга эга бўлган юридик шахс мақомига эга бўлган субъектлар штатидаги ходимлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар фақат ветеринария препаратлари, шу жумладан, ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситалари реализациясини амалга ошириши;
юридик шахс штатида олий ёки ўрта махсус маълумотга ва ветеринария соҳасида махсус тайёргарликка эга бўлган ветеринария мутахассисларининг мавжуд бўлиши;
якка тартибдаги тадбиркорнинг олий ёки ўрта махсус ветеринария маълумотига ва ветеринария соҳасида махсус тайёргарликка эга бўлиши;
юридик шахс ходимларининг, ветеринария фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг камида 5 йилда бир марта малака ошириши;
лицензия талабгори ёки лицензиат ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун унга мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли ветеринария нормалари ва қоидаларига мувофиқ биноларга эга бўлиши;
тегишли ташкилий-техник шартлар ва моддий-техника жиҳозларининг, шу жумладан, асбоб-ускуналар, асбоблар ҳамда рухсат берилган ветеринария технологияларини қўллаш учун фойдаланиладиган ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши;
ветеринария нормалари ва қоидаларига риоя этиш;
Ўзбекистон Республикасида рухсат берилган диагностика, профилактика ва даволаш усулларини, шунингдек, ветеринария препаратларини қўллаш;
лицензиат — юридик шахс томонидан лицензияловчи органга ветеринария мутахассисининг ишга олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш — мутахассис ишга олинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 590-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 09/18/590/1591-сон)
8. Ветеринария фаолиятининг тегишли йўналишларини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага ва бошқа техника воситаларига қўйиладиган энг кам талаблар белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан белгиланади.
9. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:
юридик шахс учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами;
жисмоний шахс учун — фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатга оид маълумотлар;
шунингдек, телефон рақамлари ҳамда фаолиятни амалга ошириш (филиаллар) манзиллари;
юридик ёки жисмоний шахс амалга оширишни мўлжаллаётган фаолият йўналишлари;
б) лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
в) тегишли якка тартибдаги тадбиркорнинг дипломидан ёки унинг кўчирмасидан нусха.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 590-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 09/18/590/1591-сон)
91. Филиал очишда ёки фаолият (филиал) манзиллари ўзгарганда лицензиат лицензияловчи органларга филиал очиш ёки фаолият (филиал) манзиллари ўзгарганлиги тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:
юридик шахс учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), ўзгартирилган фаолият ёки филиал манзиллари;
янги фаолият (филиал) манзилларида амалга оширилиши мўлжалланган фаолият йўналишлари.
Филиал очиш ёки фаолият (филиал) манзиллари ўзгарганлиги тўғрисида лицензиатларнинг аризасини кўриб чиқиш муддати лицензия талабгори аризасини кўриб чиқиш муддатида амалга оширилади, шунингдек, йиғим ва божлар ундирилмайди.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 590-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 09/18/590/1591-сон)
11. Ҳужжатлар лицензия талабгори ёки лицензиат томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда етказиб берилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгори ёки лицензиатнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Ҳужжатлар лицензияловчи органнинг масъул ходими томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгори ёки лицензиатга юборилади (топширилади). Масъул ходим жойида бўлмаганлиги туфайли ҳужжатларнинг қабул қилинишини рад этишга йўл қўйилмайди. Масъул ходим вақтинча жойида бўлмаган тақдирда унинг функцияларини белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан белгиланадиган ходим бажаради.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 590-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 09/18/590/1591-сон)
12. Нотўғри ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори ёки лицензиат Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 590-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 09/18/590/1591-сон)
IV. Аризаларни кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
13. Ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгоридан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор ариза ва барча зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 590-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 09/18/590/1591-сон)
15. Лицензия талабгорининг барча зарур ҳужжатлар илова қилинган аризаси улар олинган кунда кўриб чиқиш учун экспертга юборилади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 590-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 09/18/590/1591-сон)
Эксперт ўн кун муддатда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 590-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 09/18/590/1591-сон)
Лицензияловчи орган беш кун муддатда эксперт хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 590-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 09/18/590/1591-сон)
лицензия талабгорида лицензияланадиган фаолият йўналишини амалга ошириш учун мавжуд шароитларни жойларга чиқиб баҳолаш;
(15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 590-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 09/18/590/1591-сон)
тегишли хулосалар тайёрлаш учун шартнома асосида экспертларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.
16. Лицензияловчи орган тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун муддатда лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
17. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва лицензия битими имзолангандан кейин уч кун муддатда берилади.
Лицензия битимида қуйидагилар бўлиши керак:
битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаб турган лавозими;
(17-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 майдаги 92-сон қарорига асосан чиқарилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
лицензияланадиган фаолият йўналиши амалга ошириладиган манзил (манзиллар);
(15-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 590-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 09/18/590/1591-сон)
лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби;
ветеринария фаолиятининг муайян йўналишини амалга ошириш хусусиятларига тааллуқли бошқа шартлар.
Лицензия қайта расмийлаштирилган ёки филиал очилган тақдирда лицензия битимига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилади ёхуд янги лицензия битими тузилади.
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.
Лицензиялар махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензия бланкаси намунаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарорига мувофиқ лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.
Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензиялар бланкалари лицензияловчи орган буюртманомасига кўра «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан босмахона усулида тайёрланади. Лицензиялар бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши учун лицензияловчи орган раҳбарлари жавоб беради.
(15-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 590-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 09/18/590/1591-сон)
18. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
19. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этилиши тўғрисидаги қарори, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
20. Лицензия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Бунда такроран тақдим этилган ҳужжатлар улар қабул қилинган кунда кўриб чиқиш учун экспертга юборилади.
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 590-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 09/18/590/1591-сон)
Эксперт тақдим этилган ҳужжатларни олти кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади ва улар юзасидан лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.
(20-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 590-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 09/18/590/1591-сон)
Лицензия талабгорларининг аризалари қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
(20-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
21. Юридик шахс — лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Жисмоний шахс — лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки яшаш жойи ўзгарган тақдирда, лицензиат қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 590-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 09/18/590/1591-сон)
22. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
23. Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
Лицензия дубликатини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 590-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 09/18/590/1591-сон)
251. Қайта расмийлаштириш, дубликат беришда олдин берилган лицензияларда кўрсатилган йўналишлар бўйича ваколатли лицензияловчи органга мурожаат қилади.
(251-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 590-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 09/18/590/1591-сон)
VI. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
26. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.
27. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар бўйича лицензиатдан зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида, лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этишга мажбур бўлган муддатларни белгилаш;
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш.
(27-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ветеринария фаолиятини лицензиясиз амалга ошириш ҳоллари аниқланган тақдирда материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган чоралар кўриш учун белгиланган тартибда солиқ органларига юбориш.
28. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи орган ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.
VII. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш
29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, уни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, уни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияловчи орган қарори асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
VIII. Лицензиялар реестри
30. Лицензияловчи орган лицензиялар реестрини юритади. Ветеринария фаолиятини амалга оширишга лицензиялар реестри юридик ва жисмоний шахслар учун алоҳида юритилади.
(30-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 майдаги 92-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
(«д» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 590-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 09/18/590/1591-сон)
е) лицензияланадиган фаолият амалга ошириладиган манзил, иш телефони, факс;
ж) лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
з) лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилишнинг асослари ва санаси.