1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.01.00 Умумий қоидалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ ХАРАЖАТЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Даромад (фойда) солиғини ҳисоблаб чиқишда хўжалик юритувчи субъектларга солиқ юкламасини камайтириш, солиқ солинадиган базани янада реал аниқлаш ва уларнинг харажатларини ҳисобга олиш ҳамда молиявий натижаларини шакллантириш методологиясини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларга:
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 9-модда, 2003 й., 6-сон, 44, 45-моддалар) билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом»га 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Меъёрланадиган айрим харажатлар нормативларини тасдиқлаш тўғрисида» 1999 йил 9 апрелдаги 166-сон қарорига, 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низом», шунингдек унга шарҳлар мазкур қарорнинг 1-банди билан киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳисобга олинган ҳолда эълон қилинишини таъминласин.
3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 15 октябрь,
444-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом»га киритилаётган
а) охирги хатбоши «вазирликлар ва идоралар» сўзларидан кейин «хўжалик бирлашмалари (корпорациялар, концернлар, уюшмалар, компаниялари ва бошқалар)» сўзлари билан тўлдирилсин;
«1.1.2. Нормал технология жараёнини таъминлаш ва маҳсулотларни ўраш учун маҳсулот (ишлар, хизматлар) ёки бошқа ишлаб чиқариш эҳтиёжларига сарфланадиган (асбоб-ускуналар, бинолар, иншоотлар ва бошқа асосий воситалар синовини ўтказиш, назорат қилиш, сақлаш, тузатиш ва улардан фойдаланиш) учун ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган харид қилинадиган материаллар, шунингдек асбоб-ускуналарни тузатиш учун эҳтиёт қисмлар, инвентарларнинг, хўжалик буюмларининг ва асосий воситаларга кирмайдиган бошқа меҳнат воситаларининг қиймати»;
«1.5.3. Ишлаб чиқариш ходимларини ва ишлаб чиқариш активларини мажбурий ва ихтиёрий суғурта қилиш харажатлари»;
и) қуйидаги мазмундаги 1.5.11 ва 1.5.12-кичик бандлар билан тўлдирилсин:
«1.5.11. Гудвилл (фирма нархи)нинг номоддий активи суммасини ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ харажатлар, ишлаб чиқариш мақсадида бўлмаган мол-мулк юзасидан белгиланган тартибда;
1.5.12. Қазиб олувчи тармоқларда тайёргарлик ишлари бўйича харажатлар, агар улар капитал харажатларга тегишли бўлмаса (яъни асосий воситалар сифатида капиталлаштирилмаса). Ушбу харажатлар «Келгуси даврлар харажатлари» сифатида қаралади ва уларни қайтаришнинг белгиланган муддати мобайнида тенг равишда ишлаб чиқариш таннархига ёки қазиб олинган маҳсулотнинг ҳажми ва миқдорига мутаносиб равишда ҳисобдан чиқарилади. Келгуси даврлар харажатларини ҳисобдан чиқаришнинг танланган методи хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисобга олиш сиёсатида акс эттирилиши керак»;
к) 2.1.2-банддаги «ишлари харажатлари» сўзлари «сотиш бўйича харажатлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
л) 2.1.2.9-бандда «норма доирасида ва ундан ортиқча» сўзлари чиқариб ташлансин;
м) 2.1.2.11-банддаги «мажбурий» сўзидан кейин «ва ихтиёрий» сўзлари қўшилсин;
«2.3.15.11. Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий воситалари ва бошқа мол-мулки (активлари)нинг чиқиб кетиши (балансдан чиқариш)дан кўрилган зарарлар»;
э) қуйидаги мазмундаги 2.3.16., 2.3.17., 2.3.18., 2.3.19. 2.3.20-бандлар билан тўлдирилсин:
«2.3.16. Ходимларга бериладиган ёки ёрдамчи хўжаликлар томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг умумий овқатланиш корхонаси учун ишлаб чиқариладиган маҳсулот (ишлар, хизматлар) бўйича нарх тафовутлари.
2.3.17. Гудвилл (фирма нархи)нинг номоддий активи суммасини ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ харажатлар, ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган мол-мулк бўйича, белгиланган тартибда.
2.3.18. Янги технологиялар яратиш ва қўлланилаётган технологияларни такомиллаштириш, шунингдек илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари олиб бориш, хом ашё ва материалларнинг янги турларини яратиш, ишлаб чиқаришни қайта жиҳозлаш билан боғлиқ маҳсулотлар сифатини ошириш харажатлари.
2.3.19. Ишлаб чиқариш тусидаги ихтирочилик, рационализаторлик, тажриба-эксперимент ишлари олиб бориш, ихтирочилик ва рационализаторлик таклифлари бўйича моделлар ва намуналарни тайёрлаш ва синаш, кўргазмалар ва кўриклар, танловларни, сертификатлашни ҳамда ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича бошқа тадбирларни ташкил этиш, муаллифлар ҳақини тўлаш харажатлари ва бошқа харажатлар.
2.3.20. Ижарага берилган асосий воситаларни таъминлаш харажатлари»;
«3.1. Банклар ва бошқа молия-кредит ташкилотлари кредитлари бўйича фоизлар (инвестиция даврида капитал қўйилмалар таркибига кирувчи инвестицияларга олинган банк ва бошқа молия-кредит ташкилотлари кредитлари бўйича фоизлардан ташқари), шу жумладан, муддати ўтган ва узайтирилган ссудалар бўйича фоизлар».
3. «В» бўлимнинг 2.6-банди қуйидаги мазмундаги гап билан тўлдирилсин:
«Товар-моддий бойликларни тўлиқ баҳолаш суммаси маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотилишига кўра солиқ солинадиган даромадга киритилади)».
(II ва III бўлимлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Меъёрланадиган айрим харажатлар нормативларини тасдиқлаш тўғрисида» 1999 йил 9 апрелдаги 166-сон қарорига киритилаётган