1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК (БИЗНЕС) СУБЪЕКТЛАРИГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАР КЛАССИФИКАЦИЯСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сонли «Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 9 апрелдаги Фармонига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2003 йил 30 августдаги Фармонининг 3-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификацияси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2004 йилнинг 1 январидан бошлаб корхоналар турларини аниқлашда, статистика Ҳисоби ва ҳисоботларини, солиқ ва молиявий ҳисоб-китобларни амалга оширишда тасдиқланган классификацияга қатъий амал қилсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ