1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.13.00 Қазилма хом ашёларни қазиб олиш саноати]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КЎМИР ТАННАРХИНИ ПАСАЙТИРИШ ВА КЎМИР САНОАТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Кўмир тармоғи корхоналарини техника билан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш бўйича белгиланган параметрларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш, уларни замонавийлаштириш учун хорижий инвестицияларни жалб этиш, қазиб олинаётган кўмир таннархини пасайтириш ҳамда электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришда унинг ёқилғи таркибидаги салмоғини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси (Э.Шоисматов) ва «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси (А.Клименко) раҳбариятига кўмир қазиб олиш корхоналарини реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш лойиҳаларини амалга оширишнинг белгиланган муддатларига риоя этилмаганлиги, кўмир таннархини пасайтириш, ишлаб чиқариш рентабеллигини ошириш ва кўмир тармоғининг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш бўйича таъсирчан иқтисодий чора-тадбирлар кўрилмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар]
2. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ва «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси корхоналарида кўмир қазиб олиш таннархини пасайтириш чора-тадбирлари дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ва «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси раҳбарларига Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.06.00 Кўмир қазиб олиш ва сотиш]
3. Кўмир таннархининг асоссиз ўсишига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ва «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси ишлаб чиқариш харажатлари таркиби ўзгариши устидан қатъий мониторинг ўрнатсинлар, 1 тонна кўмир қазиб олиш учун моддалар бўйича чекланган харажатларни тасдиқласинлар.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.06.00 Кўмир қазиб олиш ва сотиш]
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси тузилмасини такомиллаштириш ва 2002—2010 йилларда республика кўмир саноатини ривожлантириш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 4 июндаги 196-сон қарорига мувофиқ:
«Ангрен» конини техника билан қайта жиҳозлашнинг йилига 4,5 млн куб.метр кон очадиган биринчи босқичи объектлари қурилиши бўйича ишлар тугалланганлиги;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.06.00 Кўмир қазиб олиш ва сотиш;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
«Ангрен» кони объектларини техника билан қайта жиҳозлаш учун «Кон-техника асбоб-ускуналарини таъмирлаш заводи» очиқ акциядорлик жамиятида импортнинг ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилганлиги;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
сотиш бозорини кенгайтириш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш учун 2003 йил июль ойида «Бойсункўмир» очиқ акциядорлик жамиятида қадоқланган кўмир брикетлари ишлаб чиқариш ўзлаштирилганлиги;
«Кўмир» акциядорлик бирлашмаси томонидан 2003 йил октябрь ойидан бошлаб «Ангрен» конини техника билан қайта жиҳозлашнинг иккинчи босқичини амалга ошириш бошланиши маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Йўл ва бошқа давлат жамғармалари]
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ва «Кўмир» акциядорлик бирлашмасининг Кўмир тармоғини техника билан қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштириш мақсадли жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Қуйидагилар Жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати)]
кўмир саноати корхоналарининг амалдаги қонунчиликка мувофиқ солиқлар ва мажбурий тўловлар тўлангандан кейин қоладиган фойдасининг бир қисми;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 январдаги 28-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 3-4-сон, 24-модда)
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
6. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
Жамғарма маблағларидан фақат «Ангрен» конини техника билан қайта жиҳозлашда, «Апартак» участкасини реконструкция қилишни молиялаштиришда, кўмир саноатини замонавийлаштириш учун жалб қилинадиган хорижий кредитларни қоплашда фойдаланилади;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати)]
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси қўшимча соф даромадининг Жамғарма орқали кўмир саноатини техника билан қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштиришга йўналтириладиган бир қисми кўмир қазиб олувчи корхоналарнинг фойда солиғининг солиқ солинадиган базасига киритилмайди;
(6-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 168-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 288-модда)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати)]
2004 йилдан бошлаб Ангрен кўмир кони объектларини техника билан қайта жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг марказлаштирилган маблағлар, Жамғарма маблағлари ва тармоқнинг ўз ресурслари ҳисобига амалга ошириладиган қурилишлари аниқ рўйхатига киритилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан мақсадли фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот]
7. «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси корхоналари ва ташкилотларига олинадиган электр энергияси учун энергия тизимининг хўжалик эҳтиёжлари учун белгиланадиган Х тариф гуруҳи тарифлари бўйича ҳақ тўлаш тартиби жорий этилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 7 август,
345-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 7 августдаги 345-сон қарорига ИЛОВА
«Кўмир» акциядорлик бирлашмаси корхоналарида кўмир қазиб чиқариш таннархини пасайтириш чора-тадбирлари
Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш Республика комиссияси, Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика комплекси, Иқтисодиёт вазирлиги,Давлат мулки қўмитаси, «Ўзбекэнерго» ДАК, «Кўмир» АБ
2.
Молиявий назоратни кучайтириш
1590
2.1.
1 тонна кўмир ҳисобига харажатларнинг асосий моддалари бўйича харажатларнинг чекланган суммаларини тасдиқлаш ҳамда харажатларнинг асоссиз ўсиши аниқланган моддалар бўйича лимитларни камайтириш
ҳар чоракда
1590
Молия вазирлиги, «Ўзбекэнерго» ДАК, «Кўмир» АБ
3.
Кўмир қазиб чиқариш ва кон очиш ишлари технологиясини такомиллаштириш
2530
3.1.
Транспорт харажатларини камайтириш мақсадида коннинг Шимолий участкасида кон жинсларини ички қатламларга тўкиш
2003-2004 йиллар
1680
«Кўмир» АБ
3.2.
«Ангрен» кони ўнгирларидан кўмирни фойдаланиб келинган автомобиль транспортида ташиш ўрнига лентали конвейер линияларида ташишни амалга ошириш
2003 йил IV чорак
70
«Кўмир» АБ
3.3.
«1 бис» юклаш пунктида кўмирни темир йўл транспортида ташишга барҳам бериш мақсадида «Ангрен» конида иккинчи юклаш пунктини қуриш ва фойдаланишга топшириш
2003 йил IV чорак
270
«Кўмир» АБ
3.4.
«Ангрен» конидан бирлаштириш йўллари бўлган «Апартак» юклаш темир йўл станциясини қуриш ва фойдаланишга топшириш
2006 йилдан бошлаб
105
«Кўмир» АБ
3.5.
Кузатиб бориш йўли билан кўчкилар ҳажмини камайтириш ва тегишли участкаларда кўчкиларга қарши чора-тадбирларни бажариш
доимо
405
«Кўмир» АБ
4.
Импорт ўрнини тўлдириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш
125
4.1.
«Бойсункўмир» ОАЖ, «Кон-техника асбоб-ускуналарини таъмирлаш заводи» ОАЖ ва «Кўмир» акциядорлик бирлашмасининг бошқа корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (кўмир брикетлари, конвейер секциялари, эҳтиёт қисмлар) турини кўпайтириш
2003-2010 йиллар
125
«Кўмир» АБ
5.
Энергияни тежаш бўйича чора-тадбирлар
1330
5.1.
«Ангрен» конини техник қайта жиҳозлаш I босқичининг тугалланиши муносабати билан кон очишга электр энергияси сарфини камайтириш
2004 йил
700
«Ўзбекэнерго» ДАК, «Кўмир» АБ
5.2.
Ускуналарни электр энергияси билан таъминлаш ҳамда манбалардан ҳимоя қилиш бўйича тақсимловчи қурилмани ишга тушириш
2004 йил II чорак
630
«Ўзбекэнерго» ДАК, «Кўмир» АБ
ЖАМИ:
7185
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 125-модда; 2005 й., 3-4-сон, 24-модда; 2009 й., 25-сон, 288-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)