Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
«Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ ҳамда нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.08.00 Экологик назорат]
1. «Экологик назорат тўғрисида» ва «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларида атроф муҳитнинг радиоактив моддалар билан ифлосланиши устидан назоратни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.03.00 Ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий суғурта бўйича битимлар]
2. Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг)]
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш юзасидан масъул этиб белгилансин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 29 август,
243-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 августдаги 243-сон қарорига ИЛОВА
Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисида
НИ3ОМ
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.08.00 Экологик назорат;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг)]
1. Ушбу Низом «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида» ва «Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг)]
2. Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларга «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ белгиланган санитария-муҳофаза зоналарига туташ ҳудудлар киради.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг);
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.09.00 Экология хавфсизлиги]
3. Ўзбекистон Республикаси айрим аҳоли пунктларини нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудлар деб эътироф этиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тақдимотига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.03.00 Ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий суғурта бўйича битимлар]
4. Мазкур Низомга мувофиқ вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ўз ваколатлари доирасида нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудлар деб эътироф этилган ҳудудларда яшовчи фуқароларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширадилар.
II. Нурланиш олиш белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг)]
5. Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқаролар:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.08.00 Айрим тармоқларда меҳнатни муҳофаза қилиш]
а) саломатликни муҳофаза қилиш ва нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли билан боғлиқ касалликлар профилактикаси соҳасида:
яшаш жойи бўйича соғлиқни сақлаш муассасаларида ҳар йили тиббий кўрикдан ўтиш;
юқори нурланиш дозасини олган шахслар — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда дори воситалари;
корхоналар ва муассасалар ходимлари — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган нормалар бўйича корхоналар ва муассасалар маблағлари ҳисобига бериладиган сут;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.03.00 Ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий суғурта бўйича битимлар]
б) аҳолининг айрим гуруҳларини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида:
умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари ўқувчилари — ҳар йили мактаб таътиллари вақтида болаларни соғломлаштириш оромгоҳларига имтиёзли йўлланмалар;
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар — ҳар икки йилда камида бир марта Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизими санаторийларига бепул йўлланмалар билан таъминланадилар.
(5-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
6. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган чора-тадбирларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳамда корхоналар ва муассасаларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг);
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.03.00 Ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий суғурта бўйича битимлар]
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар йили нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳар бир ҳудуд учун фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқадилар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
III. Якунловчи қоида
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг)]
8. Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларининг амалга оширилиши учун масъулият туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари, шунингдек тегишли вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари зиммасига юкланади.
Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқароларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш