1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Алоқа]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасида ер усти рақамли телекўрсатув тармоғини ривожлантириш учун Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банкларининг имтиёзли кредитини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикасида рақамли телекўрсатувга техник ва технологик жиҳатдан ўтиш бўйича Давлат дастури доирасида республиканинг барча аҳоли пунктларини рақамли телекўрсатув билан тўлиқ таъминлаш, шунингдек Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банклари иштирокидаги «Ўзбекистон Республикасида ер усти рақамли узатиш тармоғини ривожлантириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун берилаётган имтиёзли кредитдан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банклари иштирокидаги «Ўзбекистон Республикасида ер усти рақамли узатиш тармоғини ривожлантириш» инвестиция лойиҳасини 2013 — 2017 йиллар давомида босқичма-босқич амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Маълумот учун қабул қилинсинки, «Ўзбекистон Республикасида ер усти рақамли узатиш тармоғини ривожлантириш» инвестиция лойиҳасининг дастлабки қиймати 92,0 млн АҚШ долларини ташкил этади, шу жумладан:
биринчи босқичда 2016 йилгача — 60,0 млн АҚШ доллари;
иккинчи босқичда 2018 йилгача — 32,0 млн АҚШ доллари.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
3. «Ўзбекистон Республикасида ер усти рақамли узатиш тармоғини ривожлантириш» инвестиция лойиҳасини молиялаштириш манбаи этиб қуйидагилар белгилансин:
лойиҳа қийматининг 15 фоизи, яъни эквиваленти 14,0 млн АҚШ долларига тенг миқдордаги маблағ — «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУКнинг ўз маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маблағлари (қолган 50 фоиз маблағ радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўловлар ҳисобидан) ва Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4910-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 25-модда, 13-сон, 202-модда)
лойиҳа қийматининг 85 фоизи — Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банклари Япония экспортни суғурта қилиш агентлиги кафолати билан 3 йил имтиёзли даврни ўз ичига оладиган 13 йил муддатга берилаётган 8,16 млрд Япония иенаси (78,0 млн АҚШ долларига тенг) миқдоридаги имтиёзли кредит маблағлари.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.03.00 Ҳисоб-китоблар ва касса операциялари (шунингдек, 03.11.17.00, 07.21.04.00 ларга қаранг)]
4. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси:
бир ой муддатда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда Япониянинг етакчи рақамли телеузаткич ишлаб чиқарувчилари («NEC», «TOSНIBA» компаниялари ва бошқалар) ўртасида маҳсулот етказиб берувчиларнинг энг яхши таклифини конкурс асосида танлаб олишни амалга оширсин;
маҳсулот етказиб берувчилар танлови ва хорижий банклар билан музокаралар натижаси бўйича Япония ишлаб чиқарувчилари ускуналарининг импорти учун жалб қилинаётган имтиёзли кредит шартларига мувофиқ, ваколатли органларда экспертизадан ўтказган ҳолда, шартномалар тузилишини таъминласин;
икки ой муддатда «Ўзбекистон Республикасида ер усти рақамли узатиш тармоғини ривожлантириш» лойиҳаси ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.01 Умумий қоидалар. Дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик]
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банкларининг имтиёзли кредити бўйича қарз олувчи этиб белгилансин.
6. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банклари олдидаги қарз мажбуриятлари бўйича белгиланган тартибда тузилаётган қарз битими шартларига мувофиқ шаклда давлат кафолатини бериш ваколати берилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда тузилаётган қарз битими шартларига мувофиқ шаклда юридик хулоса берсин.
8. Белгилансинки, Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банклари имтиёзли кредитига хизмат кўрсатиш Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маблағлари (радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўловлардан қолган 50 фоиз маблағ ҳисобидан), «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУКнинг хўжалик фаолиятидан олинган маблағлар ва Ахборот- коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан иловага* мувофиқ амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4910-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 25-модда, 13-сон, 202-модда)
* Илова берилмайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.06.00 Вақтинчалик солиқ имтиёзлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
9. «Ўзбекистон Республикасида ер усти рақамли узатиш тармоғини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
юридик шахслар — Ўзбекистон Республикаси норезидентлари — фойда солиғи тўлашдан;
жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси норезидентлари — жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан;
хорижий ташкилотлар томонидан бажарилган (кўрсатилган) ишлар (хизматлар) қўшилган қиймат солиғидан;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхат асосида «Ўзимпексалоқа» МЧЖ ва «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУК томонидан олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, материаллар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Лойиҳани амалга ошириш доирасида хорижий ташкилотлар томонидан олиб кирилаётган асбоб-ускуна, жиҳозлар, техник воситаларни даврий божхона тўловлари ундирмаган ҳолда «вақтинчалик олиб кириш» божхона режимида расмийлаштиришга, шунингдек кафолат ва сервис хизмати кўрсатиш даврида, рухсат берилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг талабномаларига кўра, ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи малакали хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимлар ундирмаган ҳолда кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4910-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 25-модда, 13-сон, 202-модда)
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг талабномаларига кўра, ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи малакали хорижий мутахассисларга давлат божи ундирмаган ҳолда кўп марталик визалар бериш ва муддатини узайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатга қўйиш ва муддатини узайтиришни таъминласин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4910-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 25-модда, 13-сон, 202-модда)
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.