1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.05.00 Қимматли қоғозлар бозоридаги касб фаолиятини лицензиялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.02 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тартиби]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини рўйхатга олиш;
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолият турларини лицензиялашни тартибга солиш мақсадида ҳамда «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази:
лицензиялар бериш ёки лицензиялар беришни рад этиш тўғрисида хулосалар тайёрлаш бўйича эксперт комиссияси таркибини ва комиссия тўғрисидаги низомни икки ҳафта муддатда тасдиқласин;
ўз идоравий норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
2. Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни (инвестиция институтларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини) лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
3. Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни юридик шахслар амалга оширишлари мумкин, жисмоний шахслар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин бўлган инвестиция воситачиси ва инвестиция маслаҳатчисининг касбий фаолияти бундан мустасно.
Банклар ва бошқа кредит ташкилотларининг қимматли қоғозлар бозоридаги касбий фаолияти лицензияловчи орган томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.
4. Қимматли қоғозлар бозоридаги касбий фаолият турларини амалга ошириш учун лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси.
Қимматли қоғозлар бозоридаги касбий фаолият юридик ёки жисмоний шахс томонидан фақат лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича амалга оширилиши мумкин.
Лицензияни ёки унинг бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
7. Қуйидагилар қимматли қоғозлар бозоридаги касбий фаолиятни амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
а) лицензиат томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, лицензияловчи органнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга мажбурий риоя қилиниши;
б) лицензиатнинг ўз маблағлари (сармояси) ва бошқа молиявий кўрсаткичларининг етарлилигини ва лицензияловчи орган томонидан белгиланган мажбурий нормативларга мувофиқлигини таъминлаш;
в) лицензияловчи орган томонидан белгиланган дастурий-техник комплексга қўйиладиган талабларнинг дастурий таъминоти ва техник воситалари мувофиқлиги ҳамда инвестиция институтлари ва фонд биржалари билан ўзаро электрон алоқага тайёрлиги;
д) қуйидаги шахслар жисмоний шахс — лицензиат ёхуд юридик шахс — лицензиатнинг якка ҳолда ижро этувчи органи бўлишлари мумкин эмас:
молия-иқтисод, юридик, математика ёки ахборот технологиялари мутахассисликларидан камида биттаси бўйича олий маълумотли бўлмаган шахслар;
инвестиция институтларида, фонд биржаларида ёхуд иқтисодий, молиявий ва юридик фаолият соҳаларидаги ёки кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича давлат бошқарув органларидаги ишда камида икки йиллик иш стажига эга бўлмаган шахслар;
якка ҳолда ижро этувчи орган функцияларини бажарган, коллегиал ижро этувчи орган таркибига кирган ёки ушбу шахсларнинг айби билан йўл қўйилган лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги учун кўрсатиб ўтилган ташкилотларда фаолиятнинг тегишли турларини амалга оширишга берилган лицензияларнинг амал қилиши тўхтаган пайтда, агар бундай тўхташ пайтидан бошлаб уч йилдан кам вақт ўтган бўлса, инвестиция институти, фонд биржаси, кредит, суғурта ёки аудиторлик ташкилотининг муассислари бўлган шахслар;
иқтисодиёт соҳасидаги жиноят учун ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун олиб ташланмаган судланганликка эга бўлган шахслар;
юридик шахс банкрот деб эътироф этилган пайтда ва эътироф этилган пайтдан бошлаб икки йил ўтмаган бўлса, якка ҳолда ижро этувчи орган функцияларини бажарган ёки коллегиал ижро этувчи орган таркибига кирган шахслар;
8. Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятнинг икки ва ундан ортиқ турларига лицензия олишда лицензия талабгорига қуйидаги талаблар қўйилади:
қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорида асосий фаолиятнинг қўшимча (қўшиб олиб бориладиган) тури қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятнинг амалга оширилган турига мувофиқ бўлиши керак;
қимматли қоғозлар бозорида қўшимча фаолиятни амалга ошириш ниятида бўлган лицензия талабгори ёки лицензиат лицензияловчи органга мазкур Низомда кўрсатилган лицензияланадиган фаолиятнинг тегишли турига ҳужжатларни тақдим этиши ва касбий фаолиятнинг қўшиб олиб бориладиган турларидан бири учун энг кўп даражада белгиланган ўз маблағлари (сармоя)нинг етарли миқдорига эга бўлиши керак.
Лицензияловчи органнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида лицензия талабгорининг таркибий бўлинмаси ёки лицензия талаблари ва шартлари унга ҳам жорий этиладиган лицензиатнинг қўшиб олиб бориладиган касбий фаолиятни амалга оширишига қўйиладиган талаблар ва унинг тартиби назарда тутилиши мумкин.
9. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) лицензия бериш тўғрисида қуйидагилар кўрсатилган ҳолдаги ариза:
юридик шахс учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасида талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамининг тартиб рақами;
жисмоний шахс учун — фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотлар;
лицензия талабгори амалга ошириш ниятида бўлган фаолиятнинг лицензияланадиган тури;
(9-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
б) юридик шахс учун – юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси; жисмоний шахс учун – якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
в) лицензия талабгорининг аризаси лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
д) солиқ органининг белгиси ва охирги ҳисобот санасига молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот билан биргаликда бухгалтерия баланси нусхаси (талабгор охирги ҳисобот санасидан кейин ташкил этилган ҳоллардан ташқари);
ж) лицензия талабгори бўлган жисмоний шахснинг ёхуд лицензия талабгори бўлган юридик шахснинг (инвестиция фондларидан ташқари) раҳбари ва ходимларининг лицензияловчи органнинг малака талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари, шу жумладан лицензия талабгори бўлган юридик шахснинг улар доимий асосда ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхалари, шунингдек якка ҳолда ижро этувчи орган функциясини амалга оширувчи шахсларнинг меҳнат стажини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари;
з) ахборотни сақлаш, муҳофаза қилиш ва тиклаш тартиби, шу жумладан талабгор томонидан тасдиқланган хизмат ахборотидан ноҳуқуқий фойдаланишга қаратилган чора-тадбирлар рўйхати;
и) қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятнинг алоҳида турларини лицензиялаш учун талаб этиладиган мазкур Низомнинг 10—15-бандларида санаб ўтилган бошқа ҳужжатлар.
9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 мартдаги 29-сонли қарори асосида «к» кичик банд билан тўлдирилган. Қарорнинг рус тилидаги матнига қаранг.
LexUZ шарҳи
9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарорига мувофиқ «к» кичик банди матнига ўзгартириш киритилган. Қарорнинг рус тилидаги матнига қаранг.
LexUZ шарҳи
9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 9 ноябрдаги 248-сонли қарорига мувофиқ «к» кичик банди матнига ўзгартириш киритилган. Қарорнинг рус тилидаги матнига қаранг.
10. Инвестиция воситачиси, инвестиция маслаҳатчиси, бошқарувчи компания ва инвестиция компанияси касбий фаолиятини амалга оширишга лицензия олиш учун лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
талабгор томонидан тасдиқланган Қимматли қоғозлар билан операцияларни ички ҳисобга олиш қоидалари нусхаси;
талабгор томонидан тасдиқланган Мижознинг манфаатлари билан низо келиб чиққанда инвестиция воситачиси (инвестиция маслаҳатчиси, бошқарувчи компания, инвестиция компанияси)нинг хатти-ҳаракатлари тартиби нусхаси.
11. Инвестиция фонди касбий фаолиятини амалга оширишга лицензия олиш учун лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
акциялар эмиссияси проспекти;
фондни бошқариш тўғрисида инвестиция фонди билан бошқарувчи компания ўртасида контракт тузилганлиги тўғрисидаги дастлабки шартноманинг лицензиат томонидан тасдиқланган нусхаси;
инвестиция фонди билан депозитарий ўртасида контракт тузилганлиги тўғрисидаги дастлабки шартноманинг лицензиат томонидан тасдиқланган нусхаси.
12. Депозитар фаолиятни амалга оширишга лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
мижозларга хизмат кўрсатиш тартиби;
лицензияловчи органнинг талабларига мувофиқ бўлган депозитар фаолиятни амалга оширишга қўйиладиган ички тартиб;
депозитар фаолиятни амалга оширишга ўз дастурий воситаси мавжуд бўлган тақдирда муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи мазкур дастурий воситани ёки гувоҳнома нусхасини сотган (берган) ташкилот билан тузилган депозитар фаолиятни амалга ошириш бўйича дастурий воситадан тижорат мақсадида фойдаланишга муаллифлик лицензия шартномаси нусхаси;
депозитар фаолиятни амалга ошириш бўйича дастурий таъминотнинг техник тавсифи;
депозитар фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиладиган техник воситаларнинг тавсифлари кўрсатилган ҳолдаги рўйхати;
дастурий таъминот ва техник воситаларнинг депозитарийларнинг дастурий–техник комплексларига қўйиладиган белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳамда инвестиция институтлари билан электрон ўзаро ҳамкорликка тайёрлиги тўғрисида Марказий депозитарийнинг хулосаси.
13. Қимматли қоғозлар бозорида ҳисоб-китоб-клиринг фаолиятини амалга оширишга лицензия олиш учун лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
мазкур дастурий воситани сотган (берган) ташкилот билан тузилган ҳисоб-китоб-клиринг фаолиятини амалга ошириш бўйича дастурий воситадан тижорат мақсадида фойдаланишга муаллифлик лицензия шартномаси нусхаси ёки ҳисоб-китоб-клиринг фаолиятини амалга ошириш бўйича ўз дастурий воситаси мавжуд бўлган тақдирда муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
тегишли дастурий таъминотнинг техник тавсифи;
Ҳисоб-китоб ва клирингни амалга ошириш (клиринг хизмати кўрсатиш) қоидалари.
14. Қимматли қоғозлар эгалари реестрини юритиш бўйича фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун лицензия талабгори қўшимча равишда лицензияловчи органнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ бўлган Қимматли қоғозлар эгалари реестрини юритиш қоидаларини тақдим этади.
15. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдо ташкилотчиси фаолиятини амалга оширишга лицензия олиш учун лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
мазкур дастурий воситани сотган (берган) ташкилот билан тузилган биржадан ташқари савдони ташкил этиш бўйича дастурий воситадан тижорат мақсадида фойдаланишга муаллифлик лицензия шартномаси нусхаси ёки ўз дастурий воситаси мавжуд бўлган тақдирда муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
тегишли дастурий таъминотнинг техник тавсифи;
ўз ичига қимматли қоғозларни муомалага қўйиш ва муомаладан чиқариш тартиб-қоидалари, қимматли қоғозлар нархлари котировкаси тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олувчи Қимматли қоғозлар савдоси қоидалари;
индекслар ҳисоб-китоби методикаси;
қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қатнашчиларни қўйиш тартиби;
ахборотни ошкор қилиш тартиби;
нархлар билан найранг қилишнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар рўйхати;
16. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилиши талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Матни бир варақдан кўп бўлган ҳужжатлар тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган, лицензия талабгорининг муҳри билан тасдиқланган ва лицензия талабгорининг ваколатли шахси имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.
17. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан биргаликда почта алоқа воситалари орқали етказиб берилади.
Ҳужжатлар лицензияловчи органнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинганлиги санаси тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).
18. Ишончсиз ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
IV. Аризаларни кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
19. Лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
21. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
22. Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар бўйича хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссияси таркиби ва унинг тўғрисидаги низом лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади. Эксперт комиссияси мажлислари бир ойда камида бир марта ўтказилади.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда улар қабул қилинадиган кунда эксперт комиссиясининг кўриб чиқиши учун киритилади.
Эксперт комиссияси йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.
23. Лицензияловчи орган уч кун муддатда эксперт комиссиясининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Лицензияловчи орган тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун муддатда лицензия талабгорини қабул қилинган қарордан хабардор қилади.
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
24. Лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия битимида қуйидагилар бўлиши керак:
(24-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;
томонларнинг реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисида хабардор қилиш тартиби;
лицензия талаблари ва шартларининг бир марта қўпол равишда бузилиши сифатида эътироф этиладиган қимматли қоғозлар бозоридаги тартиб бузишлар рўйхати;
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бажарилиши устидан лицензияловчи органнинг назорат қилиши тартиби.
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва лицензияловчи орган учун биттадан нусхада тузилади.
25. Лицензиялар махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензиялар бланкалари намуналари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарорига мувофиқ лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.
Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензиялар бланкалари лицензияловчи органнинг буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босма усулда тайёрланади. Лицензияловчи орган раҳбари лицензиялар бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб беради.
Лицензиялар лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда расмийлаштирилади ва берилади.
26. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
27. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида белгиланган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
28. Лицензия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
29. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Такроран тақдим этилган ҳужжатлар эксперт комиссиясининг кўриб чиқиши учун улар қабул қилинадиган кунда киритилади.
Эксперт комиссияси олти кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни такроран кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.
Лицензияловчи орган уч кун муддатда эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
30. Лицензия талабгорининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза деб ҳисобланади.
V. Лицензияни қайта расмийлаштириш, дубликат бериш
31. Юридик шахс бўлган лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Жисмоний шахс бўлган лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки яшаш жойи ўзгарган тақдирда лицензиат қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
32. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
33. Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
35. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
Лицензия дубликатларини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
(V бўлимга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
VI. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
36. Лицензиатнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя этишини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.
37. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратини амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга лицензия талаблари ва шартларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш.
(37-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
38. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.
VII. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш
39. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22—24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияловчи орган қарорининг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда лицензияловчи орган лицензиат кўрган зарар миқдорида унинг олдида жавоб беради.
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
VIII. Лицензиялар реестри
40. Лицензияловчи орган қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятнинг ҳар бир тури учун алоҳида лицензиялар реестри юритади.
Лицензиялар реестрида лицензиатлар тўғрисидаги қуйидаги асосий маълумотлар:
юридик шахслар учун – юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;
жисмоний шахслар учун – лицензиатнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг паспортидаги маълумотлар, уй манзили, телефони;
(40-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
лицензияларнинг қайта расмийлаштирилиши, амал қилишини тўхтатиб туриш ва амал қилиши тикланиши асослари ва санаси;
лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;
лицензияларни бекор қилиш асослари ва санаси;
дубликат беришнинг асослари ва санаси кўрсатилиши керак.
42. Лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида ёки қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятнинг икки ва ундан ортиқ турига бир вақтда лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
«12. Хусусийлаштириш инвестиция фонди фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади».
3. 4-илованинг IV-бўлими ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.