1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИНИ СОТИШ ВА УЛАРГА ТАРИФЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Нефть базаларининг юридик шахс сифатида қайта ташкил этилганлигини, хусусийлаштирилган ва автомобилларга ёнилғи қўйиш хусусий шохобчалари мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда нефть маҳсулотлари сотиш механизмини такомиллаштириш, уларнинг рақобат қилиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 мартдаги 69-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 11-сон, 141-модда)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.14.00 Химия ва нефть-кимё саноати]
Нефть маҳсулотлари сотувчи нефть базаларининг чекланган устамаларини шакллантириш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 мартдаги 69-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 11-сон, 141-модда)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
3. Белгилаб қўйилсинки, улгуржи истеъмолчилар ва АЁҚШларга нефть маҳсулотлари харид қилиш юзасидан бир вақтнинг ўзида турли нефть базалари билан шартномалар тузишга рухсат берилади. Бунда:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 мартдаги 69-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 11-сон, 141-модда)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.04.00 Улгуржи савдо;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
ҳар бир улгуржи истеъмолчи ёки чакана истеъмолчиларга нефть маҳсулотлари сотувчи АЁҚШ нефть маҳсулотларининг асосий ҳажмини оладиган нефть базасини мустақил равишда танлайди. Бошқа нефть базасига асосий сифатида бириктириб қўйишга фақат олдинги асосий нефть базасидан қарз мавжуд бўлмаганда йўл қўйилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
барча нефть маҳсулотларини бошқа нефть базаларидан олишга фақат ҳақини 100 фоиз олдиндан тўлаш шартида йўл қўйилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон қарори (ЎР ҚТ, 1998 й., 9-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисидаги Низомнинг 8-бандидаги «Тошшаҳарнефтмаҳсулот» корхонаси» сўзлари «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар тайёрласин ва тақдим этсин, шунингдек идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 1 июль,
296-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 296-сон қарорига ИЛОВА
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
1. Ушбу Низом «Ўзбекнефтгаз» миллий-холдинг компанияси корхоналари ва қонунчиликда белгиланган тартибда нефть маҳсулотлари сотиш ҳуқуқига лицензияга эга бўлган бошқа корхоналар томонидан сотиладиган нефть маҳсулотларига чекланган устамаларни шакллантириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги атамалар қўлланади:
«минтақалар» — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри;
«минтақавий молия органлари» — Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги молия бош бошқармаси, вилоятлар ҳокимликлари молия бошқармалари.
II. Нефть маҳсулотларини нефть базаларигача ташиш ҳақи миқдорини белгилаш
3. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ўз маҳсулотини ички бозорда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида декларация қилинадиган нархлар бўйича сотади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
4. Нефть маҳсулотларини сотишда «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидан темир йўл орқали нефть базаларигача ташиш ҳақи миқдорини шундай тартибда белгилайдики, бунда айнан бир турдаги бир тонна нефть маҳсулотларининг исталган нефть базасигача ёки нефть базаси филиалигача ташиш суммаси бир хил бўлиши керак. Бунда нефтни қайта ишлаш заводларининг нефть маҳсулотларини темир йўл орқали ташиш бўйича мумкин бўлган салбий молиявий натижаси умумий хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар ҳисобига қопланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 мартдаги 69-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 11-сон, 141-модда)
5. «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси нефть базаларининг чекланган устама нархлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан декларация қилинади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.14.00 Химия ва нефть-кимё саноати;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
Бунда «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси нефть базаларининг чекланган устама нархларини декларация қилиш учун ҳисоб-китоблар, нефть маҳсулотларини нефть базаларидан АЁҚШ жойлашган жойгача ташиш бўйича харажатларнинг устама нархлар таркибига киритилишини ҳисобга олган ҳолда, «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси томонидан тақдим этилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 мартдаги 69-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 11-сон, 141-модда)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
6. Битта минтақа доирасида нефть маҳсулотларининг ҳар хил турлари учун турлича чекланган устамаларнинг декларация қилинишига йўл қўйилади. Бунга:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
нефть маҳсулотларининг ҳар хил турлари учун қабул қилиб олиш, сақлаш, сиғимлардан чиқариб олиш ва ташиш бўйича техник шартларда жиддий тафовутлар мавжуд бўлганда;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
нефть маҳсулотларининг ҳар хил турлари бўйича қабул қилиб олиш, сақлаш ва сотишга ишлаб чиқариш харажатлари ўртасида жиддий тафовутларнинг пайдо бўлишига олиб келадиган бошқа объектив омиллар мавжуд бўлганда йўл қўйилади.
7. Нефть маҳсулотларини етказиб бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
нефть маҳсулотларини истеъмолчиларга бевосита нефть базаларидан автоцистерналарда бериш;
нефть маҳсулотларини истеъмолчиларга бевосита нефтни қайта ишлаш корхоналаридан темир йўл цистерналарида етказиб бериш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
Бунда нефть маҳсулотларининг айнан бир тури бўйича декларациялаш етказиб бериш турига қараб турли чекланган устамалар билан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
8. Нефть базалари устамаларни декларацияланган чекланган устамалардан паст даражада белгилаш ҳуқуқига эга. Айнан битта нефть базасидан ва нефть маҳсулотларининг айнан бир турини турли истеъмолчиларга айнан битта санада турли устамалар билан сотишга йўл қўйилмайди.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.02 Чакана олди-сотди;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.06.00 Чакана савдо (шунингдек, 03.11.01.02 га қаранг)]
9. «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси нефть базаларидан автомобиль бензини ва дизель ёнилғисини АЁҚШга сотиш, чегиришни ҳисобга олган ҳолда, ягона чакана нархлар бўйича амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
Бутун республика бўйича ягона чакана нархлар марказлаштирилган ҳолда белгиланадиган нефть маҳсулотларини нефть базалари томонидан, шу жумладан АЁҚШ ҳамда нефть базалари таркибига кирадиган бошқа бўлинмалар орқали сотишда сотиш нархи (қўшилган қиймат солиғини ва нефть базаси устама нархини чегирган ҳолда) ва сотиб олиш нархи ўртасидаги ижобий тафовут тегишли нефтни қайта ишлаш заводларининг депозит ҳисоб рақамларига уларнинг етказиб беришларига мутаносиб равишда ўтказилади. Бунда нефтни қайта ишлаш заводларининг депозит ҳисоб рақамларига ўтказиладиган сумма автобензинни сотиб олишга харажатларнинг бир қисми шахсларнинг айрим тоифаларига ҳар ойлик пул компенсацияси тўланадиган пул маблағлари суммасига камайтирилади. Кўрсатиб ўтилган ушбу суммалар бўйича ҳар чоракда нефть базалари ва нефтни қайта ишлайдиган заводлари ўртасида таққослаш далолатномалари тузилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати)]
Нефтни қайта ишлаш заводларининг депозит ҳисоб рақамларига ўтказиладиган кўрсатиб ўтилган маблағлар нефть базаларининг давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалари суммасига киритилмайди, ягона солиқ тўловини тўлашда эса — ягона солиқ тўловига киритилмайди.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.03.00 Капитал қўйилмалар. Инвестициялар (қурилишни молиялаштириш). Нархлар шаклланиши]
10. Нефть базаларининг чекланган устама нархларини декларация қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга ва бошқа қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
IV. Хусусийлаштирилган ва автомобилларга ёнилғи қуйиш хусусий шохобчаларида устамаларни шакллантириш
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
11. Барча АЁҚШлар учун, уларнинг жойлашган жойидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган автомобиль бензини ва дизель ёқилғисининг чакана нархидан чегиришларнинг ягона миқдори белгиланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 мартдаги 69-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 11-сон, 141-модда)
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 мартдаги 69-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 11-сон, 141-модда)
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 мартдаги 69-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 11-сон, 141-модда)
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 мартдаги 69-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 11-сон, 141-модда)
(141-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 мартдаги 69-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 11-сон, 141-модда)
V. Нефть маҳсулотлари сотувчи корхоналарнинг чекланган устамалари параметрларини белгилаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
15. Нефть базалари чораклик молиявий ҳисоботлар топшириш билан бир вақтда минтақавий молия органларига чекланган устамаларга декларация тўлдириш учун тақдим этиладиган форматда тамом бўлган чорак учун даромадлар ва харажатларни моддалар бўйича кўрсатган ҳолда кўрсатиб ўтилган ҳисоботларнинг нусхаларини тақдим этадилар.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
16. «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси ҳар бир ой тамом бўлишидан олдин ўн беш кундан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига нефть базалари ва уларнинг филиаллари томонидан олдинги ойда нефть маҳсулотлари турлари бўйича сотилган нефть маҳсулотлари тоннаси тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
17. Ҳар бир минтақада нефть маҳсулотларининг бозор фондини (тоннада) ўзларига тегишли хусусийлаштирилган ва автомобилларга ёнилғи қуйиш хусусий шохобчалари орқали минтақа ҳудудида сотиш ҳажмида энг юқори салмоққа эга бўлган камида 5 корхона молиявий натижаларининг мониторинги олиб борилади. Кўрсатиб ўтилган корхоналар ҳар чоракда минтақавий молия органларига тамом бўлган чорак учун қуйидаги маълумотларни тақдим этадилар:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
чораклик молиявий ҳисоботлар нусхалари;
автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва нефть маҳсулотлари турлари бўйича нефть маҳсулотлари сотишнинг физик ҳажмлари тўғрисида маълумот.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 мартдаги 69-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 11-сон, 141-модда)
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 мартдаги 69-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 11-сон, 141-модда)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.02.00 Монополия фаолияти. Рақобатли сиёсат]
20. Мазкур Низомга риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда уларнинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 мартдаги 69-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 11-сон, 141-модда)