1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.01.00 Асосий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер ости бойликлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Фойдали қазилмалар захираларини қайта ҳисоблаш учун эксплуатацион кондицияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
«Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддасига мувофиқ ва фойдали қазилмалар конларини ўзлаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.02.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат ва бошқарув. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш]
1. Фойдали қазилмалар захираларини қайта ҳисоблаш учун эксплуатацион кондицияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.